Бизлар фаришталардан ваҳийни эшитиб олиш учун осмонга интилган эдик, уни кучли қўриқчи фаришталар ва жинларга отилувчи учар юлдузлар билан тўла эканлигини кўрдик.
Сиз қидирган و ج د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 107 та оят мавжуд.
ularni topasan, topasiz, (qurbon) topa olmagan, topa olmasangiz, topadi, topardi, topa olmaganingizda, endi topa olmassan, albatta topar edilar, topilmasdan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бизлар фаришталардан ваҳийни эшитиб олиш учун осмонга интилган эдик, уни кучли қўриқчи фаришталар ва жинларга отилувчи учар юлдузлар билан тўла эканлигини кўрдик.
Биз илгари у осмондан баъзи жойларга фаришталарнинг сўзларини эшитиб олиш учун ўтириб олар эдик. Энди эса ким тингламоқчи бўлса, ўзини пойлаб турган учқунга дучор бўлади.
Эй Муҳаммад кофирларга: “Албатта мени Аллоҳнинг азобидан асло бирор кимса ҳимоя қила олмайди ва мен ҳаргиз Ундан ўзга паноҳ ҳам топа олмайман”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, албатта, Роббингиз сиз ва сиз билан бирга бир тоифа саҳобаларингиз кечанинг учдан иккисидан озроғида, баъзида унинг ярмида ва гоҳо учдан бирида бедор бўлиб, намозга туришингизни билади. Кеча ва кундуз миқдорини Аллоҳ белгилайди. Аллоҳ фасллар ўзгариши билан туннинг узун ва қисқа бўлиб туриши сабабли сизлар у кечаларда бедор бўлишларингиз лозим бўлган соатларнинг саноғига ета олмасларингизни билиб, тавбаларингизни қабул қилди. Энди кечалари намозларингизда Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. У сизларнинг орангизда беморлар бўлишини, бошқалар Аллоҳнинг фазлини истаб, Ер юзида сафар қилишларини ва яна бошқалар эса Аллоҳ йўлида жангга чиқиб кетишларини ҳам билди. Бас, қийналмай Қуръондан осон бўлган миқдорда ўқийверинглар. Намозни тўлиқ адо қилинглар, закотни муҳтожларга беринглар ва мискинларга эҳсон қилиш билан Аллоҳга “қарзи ҳасана” беринглар! Ўзларингиз учун тақдим қиладиган яхшиликни қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида янада яхшироқ ва улуғроқ мукофот ҳолида топасизлар. Аллоҳдан мағфират сўранглар! Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Муҳаммад, Роббингиз сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?!
Яна сизни ҳайрон ҳолда топиб, ҳақ йўлига ҳидоят қилиб қўймадими?!
Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилиб қўймадими?!