Сулаймон учун жин, инс ва қушлардан иборат лашкарлари тўпланиб, унинг қаршисида тизилган ҳолларида турдилар.
Сиз қидирган و ز ع масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 5 та оят мавжуд.
haydab borilyapti, ko'nglimga ilhom ber, (ilohiy huzurga) haydalandilar, bir joyga to'plandilar, meni hayda
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сулаймон учун жин, инс ва қушлардан иборат лашкарлари тўпланиб, унинг қаршисида тизилган ҳолларида турдилар.
Сулаймон унинг бу сўзидан кулиб, табассум қилди ва: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ қилгин ва мени Ўз фазлинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин!” – деди.
Ўша кунда ҳар бир умматдан оятларимизни ёлғонга чиқарган гуруҳларни тўплаймиз кейин улар саф-саф бўлиб тизилиб турадилар.
Аллоҳнинг душманлари дўзахга ҳайдалиш учун тўпланиб, кейин улар тизилиб қўйиладиган кунни эсланг.
Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни буюрдик. Онаси уни қорнида қийналиб кўтариб юрган ва уни қийналиб туққандир. Унга ҳомиладорлиги ва уни сутдан ажратиш муддати ўттиз ойдир. Бас, қачонки, у вояга етиб, қирқ ёшга тўлганида: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган солиҳ амални қилишга мени муваффақ қилгин ва мен учун зурриётимни ислоҳ қил! Албатта, мен Сенга гуноҳларимдан тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман”, – дейди.