وَعُرِضُوا عَلَىٰ رَبِّكَ صَفًّا لَقَدْ جِئْتُمُونَا كَمَا خَلَقْنَاكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ ۚ بَلْ زَعَمْتُمْ أَلَّنْ نَجْعَلَ لَكُمْ مَوْعِدًا
Улар саф тортган ҳолларида Роббингизга рўбарў қилиндилар. Биз уларга: “Сизларни илк бор қандай яланғоч ҳолингизда яратган бўлсак, яна шундай Бизнинг ҳузуримизга келдингиз. Балки, сизларга ваъда қилган қиёматни қила олмаслигимизни ўйлагандирсиз?!

