وَقَالَتِ امْرَأَتُ فِرْعَوْنَ قُرَّتُ عَيْنٍ لِي وَلَكَ ۖ لَا تَقْتُلُوهُ عَسَىٰ أَنْ يَنْفَعَنَا أَوْ نَتَّخِذَهُ وَلَدًا وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ
Фиръавннинг хотини унга: “Бу гўдак мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар, шоядки, унинг бизларга фойдаси тегса ёки уни фарзанд қилиб олсак”, – деди. Ваҳоланки, улар ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак туфайли эканини сезмас эдилар.

