Улар: “Жаннатга, фақат яҳудий ёки насроний динида бўлганларгина кирадилар”, – дейдилар. Бу эса уларнинг хомхаёлларидир. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар чиндан ҳам ростгўйлардан бўлсангиз, унда далилингизни келтиринглар”, – деб айтинг.
Сиз қидирган ه أ ت масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 4 та оят мавжуд.
keltiring
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар: “Жаннатга, фақат яҳудий ёки насроний динида бўлганларгина кирадилар”, – дейдилар. Бу эса уларнинг хомхаёлларидир. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар чиндан ҳам ростгўйлардан бўлсангиз, унда далилингизни келтиринглар”, – деб айтинг.
Ёки мушриклар Ундан бошқа сохта илоҳларни қилиб олдиларми?! Эй Расулим уларга: “Ундай бўлса, далилингизни келтирингиз! Мана бу мен билан бирга бўлган мўминларнинг эслатмаси Қуръондир ва мендан олдингиларнинг эслатмалари эса Таврот ва Инжилдир”, – деб айтинг. Йўқ, уларнинг кўпчилиги ҳақиқатни билмай туриб, ундан юз ўгирувчилардир.
Ёки махлуқотни илк бошдан пайдо қиладиган, кейин қиёматда уни яна қайта яратадиган ва сизларни осмондан ва ердан турли неъматлар билан ризқлантирадиган Зот яхшими? Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Эй Муҳаммад, уларга: “Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг!” – деб айтинг.
Биз у кунда ҳар бир умматдан бир пайғамбарни гувоҳ қилиб чиқарамиз. Кейин уларга: “Келтирган ширкингиз учун далилларингизни олиб келинг”, – деймиз. Бас, улар ҳақиқат Аллоҳ учун эканини биладилар ва тўқиб олган сохта илоҳлари эса улардан ғойиб бўлади.