Эй одам боласи, Аллоҳнинг неъмати бўлган иймонни куфрга алмаштириб юборган ва қавмларини ўзи билан бирга ҳалокат диёрига қулатган кимсаларни кўрмадингми?!
Сиз қидирган ب و ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 5 та оят мавжуд.
halok, halokka loyiq bo'lgan, buziladi, botmaydi, halokka loyiq bo'lgan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй одам боласи, Аллоҳнинг неъмати бўлган иймонни куфрга алмаштириб юборган ва қавмларини ўзи билан бирга ҳалокат диёрига қулатган кимсаларни кўрмадингми?!
Шунда улар: “Эй пок Роббимиз, бизлар учун Сендан ўзга дўстлар тутиш мумкин эмас эди. Лекин Сен уларни ва ота-боболарини дунёда турли неъматлар билан баҳраманд қилиб қўйдинки, ҳатто улар Сени эслашни ҳам унутдилар ва ҳалокатга учраган қавм бўлдилар.
Кимки иззат истайдиган бўлса, бас, барча қудрат Аллоҳникидир. Ҳар бир чиройли калима У томон чиқади. Солиҳ амални эса, Аллоҳ Ўз даргоҳига кўтаради. Ёмонликлар билан макр қиладиганлар учун қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари беҳуда кетиб, ҳам ҳалок бўлади.
Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиган, намозни тўлиқ адо қиладиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар асло касод бўлмайдиган тижоратдан умидвор бўладилар.
Балки сизлар Пайғамбар ва мўминлар бу сафардан ўз аҳли оилаларига асло қайтиб келмайдилар, деб ўйлагандирсиз. Бу ўйлов дилларингизга чиройли кўрсатилиб, ёмон гумон қилдинглар ҳамда ҳалок бўлувчи қавм бўлдингиз.