Аллоҳ сизларга ўлимтикни, қонни, чўчқа гўштини ҳамда Аллоҳдан бошқасига атаб сўйилган жонлиқларни қатъий ҳаром қилди. Борди-ю кимда-ким ночор ҳолда улардан ейишга мажбур қолса, ҳаддан ва меъёрдан ошмай озгина еса унга гуноҳ бўлмайди. Дарҳақиқат, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.

