وَيَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لَا يَضُرُّهُمْ وَلَا يَنْفَعُهُمْ وَيَقُولُونَ هَٰؤُلَاءِ شُفَعَاؤُنَا عِنْدَ اللَّهِ ۚ قُلْ أَتُنَبِّئُونَ اللَّهَ بِمَا لَا يَعْلَمُ فِي السَّمَاوَاتِ وَلَا فِي الْأَرْضِ ۚ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَىٰ عَمَّا يُشْرِكُونَ
Аллоҳни қўйиб, ўзларига зарар ҳам фойда ҳам келтирмайдиган нарсаларга ибодат қиладилар. Ҳамда: “Ана шу бут ва санамлар Аллоҳ ҳузурида бизни шафоат қилувчиларимиз”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳга осмонлар ва Ердаги билмайдиган нарсаларни билдириб қўймоқчимисиз?!” – деб айтинг. Аллоҳ улар ширк келтираётган нарсалардан муназзаҳ ва олий Зотдир.

