У Ер юзидаги барча нарсаларни сиз инсонлар учун яратган, сўнгра самога юзланиб, уларни етти қават осмон қилиб тиклаган Зотдир. У барча нарсани ҳикматини билиб турувчи Зотдир.
Сиз қидирган ج م ع масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 129 та оят мавжуд.
hammasini, hammangiz, bir joyga, barcha, butunlay, to'playsan, to'plaganimiz, hammasining, barchasi, ikki jamoaning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У Ер юзидаги барча нарсаларни сиз инсонлар учун яратган, сўнгра самога юзланиб, уларни етти қават осмон қилиб тиклаган Зотдир. У барча нарсани ҳикматини билиб турувчи Зотдир.
Биз: “Энди ҳаммангиз жаннатдан тушинглар. Қачонки сизларга Мен тарафдан ҳидоят бўлмиш дин, китоб ёки пайғамбар келгач, ким юборган ҳидоятимга эргашса, демак, қиёмат кунида уларга ҳеч қандай хавфу хатар бўлмайди ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар”, – дедик.
Ҳар кимнинг унга қараб юзланадиган ўз жиҳати бордир. Эй мўминлар, сизлар хайрли ишларни қилишда шошилинглар. Дунёнинг қаерида бўлсангизлар ҳам, бир кун Аллоҳ ҳаммангизни ҳисоб-китоб учун маҳшарда тўплаб келтиради. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Куфр келтирган ва кофир ҳолида ўлиб кетган кимсаларга эса, албатта, Аллоҳнинг, малоикаларнинг ва барча одамларнинг лаънати бўлгай.
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Аллоҳдан бошқаларни Унга тенг қилиб, худди Аллоҳни севгандек у сохта маъбудаларни севадилар. Иймон келтирган кимсаларнинг Аллоҳга бўлган ҳақиқий муҳаббатлари эса уларникидан кўра кучлироқдир. Ўз нафсига зулм қилган кимсалар азобга дучор бўладиган қиёмат кунида барча куч-қудрат Аллоҳга хослигини ва Аллоҳнинг азоби ҳақиқатан, шиддатли эканини билсалар эди?!
Эй Роббимиз, Сен инсонларни унда ҳеч шубҳа бўлмаган қиёмат кунида бир жойга йиғувчи Зотсан. Албатта, Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди.
Ҳақ эканлигига унда ҳеч қандай шубҳа бўлмаган қиёмат кунида уларни тўплаганимизда ва ҳеч бир нафсга зулм қилинмай қилган ишига яраша тўлиқ жазо ва мукофот берилганда, ҳоллари қандай кечар экан?!
Уларнинг жазоси эса, Аллоҳнинг, фаришталарнинг ва барча одамларнинг уларга лаънат айтишидир.
Ҳаммангиз биргаликда Аллоҳнинг арқони Қуръонни маҳкам тутинглар ва ажралиб кетманглар. Аллоҳнинг сизга берган неъматини ёдга олинглар. Бир пайтлар бир-бирингизга душман эдингиз сўнг, қалбларингизни ўзаро ошно қилиб қўйди. Унинг неъмати соясида биродарларга айландингиз. Дўзах чуқурининг ёқасида эканингизда ундан сизларни қутқарди. Ҳидоят йўлини топишингиз учун Аллоҳ сизларга оятларини мана шундай баён қилади.
Икки қўшин тўқнашган куни, сизлардан юз ўгириб урушдан қочганларнинг эса қилган баъзи хато ишлари сабабли, шайтон уларни тўғри йўлдан урган эди. Шунга қарамай Аллоҳ уларни афв этди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва бандаларига марҳаматли бўлган – Ҳалим Зотдир.
Қасам бўлсинки, агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсангиз ёки ўлсангизлар, албатта, Аллоҳ томонидан келадиган мағфират ва раҳмат кофирларнинг йиғиб борадиган бойликларидан афзалдир.
Икки қўшин тўқнашган куни, сизларга қандай мусибат етган бўлса, барчаси Аллоҳнинг изни билан бўлган. Шунингдек, чинакам мўминларни билиш учун эди.
Баъзи одамлар уларга: “Оломон сизга қарши лашкар тўпладилар, энди улардан қўрқинглар”, – дейишганда, уларнинг бу гапи иймонни янада орттирди. Уларга қарата: “Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя ва У энг яхши вакил!” – деб айтганлар.
Сизларга оналарингиз, қизларингиз, опа-сингилларингиз, аммаларингиз, холаларингиз, ака-укаларингизнинг қизлари, опа-сингилларингизнинг қизлари, эмизган оналарингиз, эмишган опа-сингилларингиз, қайноналарингиз, ўзлари билан жинсий алоқада бўлган хотинларингизнинг аввалги эрларидан бўлган ва ҳозирда сизнинг тарбиянгизда бўлган ўгай қизларингизга уйланиш ҳаром қилинди. Бироқ уларнинг оналари билан ҳали жинсий алоқада бўлмай туриб талоқ қилган бўлсангиз, аввалги эрларидан туғилган қизларига уйланишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Шунингдек, яна пуштингиздан бўлган ўғилларингизнинг хотинлари ва опа-сингилни бирга қўшиб никоҳга олишингиз ҳаром қилинди. Магарам, олдин бўлиб ўтган бўлса, у кечирилади. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, душманга нисбатан сергак бўлиб, эҳтиёт чорангизни кўринглар. Вазиятга қараб бўлинмаларга бўлинган ҳолда ёки ҳаммангиз ёппасига баравар жангга чиқинглар.
Аллоҳдан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир, фақатгина Унинг Ўзи бордир. У сизларни барчангизни ҳеч шак-шубҳасиз, бўладиган қиёмат кунида тўплайди. Ким ҳам Аллоҳдан кўра тўғрисўзроқдир?!
Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Ёки мунофиқлар кофирлар ёнида иззат умид қиладиларми? Йўқ, албатта, барча иззат ва қудрат Аллоҳ таолоникидир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга: “Агарда Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётгани ва у билан ҳазил қилинаётганини эшитиб қолсангиз, бундай гапдан тийилиб то бошқа суҳбатга шўнғимагунларича, улар билан бирга ўтирманглар. Борди-ю бу ҳолатда улар билан ўтиришда давом этсангиз, у ҳолда сизлар ҳам улар каби гуноҳкор бўласизлар”, – деб китобида нозил қилган. Шубҳасиз, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамда тўплаб жам қилувчидир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга: “Агарда Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётгани ва у билан ҳазил қилинаётганини эшитиб қолсангиз, бундай гапдан тийилиб то бошқа суҳбатга шўнғимагунларича, улар билан бирга ўтирманглар. Борди-ю бу ҳолатда улар билан ўтиришда давом этсангиз, у ҳолда сизлар ҳам улар каби гуноҳкор бўласизлар”, – деб китобида нозил қилган. Шубҳасиз, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамда тўплаб жам қилувчидир.
Исо Масиҳ ҳам, Аллоҳга яқин бўлган фаришталар ҳам Аллоҳга қул бўлишдан тортиниб ор қилмайдилар. Кимки Унга қул бўлишдан ор қилиб, такаббурлик қилса, бас, яқинда Аллоҳ барчасини Ўз ҳузурига тўплайди.