وَيَوْمَ تَقُومُ السَّاعَةُ يُقْسِمُ الْمُجْرِمُونَ مَا لَبِثُوا غَيْرَ سَاعَةٍ ۚ كَذَٰلِكَ كَانُوا يُؤْفَكُونَ
Қиёмат соати қоим бўладиган кунда жиноятчи кимсалар дунё ҳаётида бир соатдан ортиқ турмаганларига доир қасам ичадилар. Улар дунёда ҳам мана шундай ҳақдан юз ўгирувчи эдилар.

