وَإِنْ يُرِيدُوا خِيَانَتَكَ فَقَدْ خَانُوا اللَّهَ مِنْ قَبْلُ فَأَمْكَنَ مِنْهُمْ ۗ وَاللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٌ
Эй Расулим! Агар асирлар ўз сўзида турмай сизга хиёнат қилмоқчи бўлишса, ташвишланманг, дарҳақиқат, улар аввал ҳам Аллоҳга хиёнат қилган эдилар. Шунинг учун ҳам, Аллоҳ сизга уларнинг устидан ғалаба имконини берди. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.

