Шундан сўнг Мусо ўз қавмига қарата: “Сизлар бир бузоқни илоҳ қилиб олиб, унга сиғиниш билан ўзингизга ўзингиз қаттиқ зулм қилдингизлар. Энди Яратганингизга тавба қилиб, ўз-ўзингизни ўлдиринглар. Бу ишни амалга оширишингиз сизларни йўқдан бор қилувчи Борий Зот наздида яхшироқ бўлар эди”, – деганини ҳам ёдга олинглар. Шундан сўнг, Аллоҳ яна тавбангизни қабул қилиб сизларни кечирди. Албатта, У кечирувчи – Таввоб ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.

