Шунча мўъжизаларга қарамай Мусога қарата: “Эй Мусо, фақат бир хил таомга сабр қилиб, тоқат қилолмаймиз. Биз учун Роббингга дуо қилиб сўра, энди У бизга Ер ундириб чиқарадиган нарсалардан ҳам, яъни сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз кабиларни чиқариб берсин”, – деганларингизни эсланглар. Шунда Мусо қавмига қараб: “Хайрли бўлган нарсани паст нарсага алмаштиришни хоҳлайсизларми?! Унда, ҳар қандай бир шаҳарга тушинг у ерда шундоқ ҳам сиз сўраган нарсаларингиз бор!” – деган эди. Бани Исрол авлодларининг бу қилмишлари учун уларга хорлик ва зорлик тамғаси урилди ҳамда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга эса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганлари сабаб бўлди. Яна бир сабаби эса, уларнинг исён қилганлари ва ҳаддан ошганлари эди.

