Эй инсонлар, сизга шундай масал айтилди, бас, унга қулоқ солинглар. Шубҳа йўқки, сизлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган нарсаларингиз, агар ҳаммалари уни қилишга бирлашсалар ҳам бир пашшани ярата олмайдилар. Агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, ундан уни қутқариб қололмайдилар. Бутлардан ёрдам талаб қилувчи ҳам, ёрдам талаб қилинган бутлар ҳам ожиз бўлдилар.

