كَدَأْبِ آلِ فِرْعَوْنَ ۙ وَالَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ ۚ كَذَّبُوا بِآيَاتِ رَبِّهِمْ فَأَهْلَكْنَاهُمْ بِذُنُوبِهِمْ وَأَغْرَقْنَا آلَ فِرْعَوْنَ ۚ وَكُلٌّ كَانُوا ظَالِمِينَ
Уларнинг аҳволи худди фиръавн хонадони ва издошларининг ҳамда улардан аввалги ўтганларнинг ҳолатига ўхшайди. Улар Роббиларининг оятларини ёлғонга чиқаришгандан кейин гуноҳлари сабабли уларни ҳалок этдик ва фиръавн хонадонини денгизга ғарқ қилдик. Чунки уларнинг барчаси золим кимсалар эди.

