Бу пок мўминларни нопок мушриклардан айириш ва нопокларнинг барчасини бир-бирининг устига уюмлаб жаҳаннамда бўлишлари учундир. Ана ўшалар охиратда аниқ зиён кўрувчилардир.
Сиз қидирган ر ك م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 3 та оят мавжуд.
to'plasin va, bir-biri ustiga, ustma-ust yig'ilgan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бу пок мўминларни нопок мушриклардан айириш ва нопокларнинг барчасини бир-бирининг устига уюмлаб жаҳаннамда бўлишлари учундир. Ана ўшалар охиратда аниқ зиён кўрувчилардир.
Аллоҳнинг булутларни ҳайдашини, сўнгра уларнинг орасини бирлаштиришини, сўнгра уни устма-уст қилиб қўйишини кўрмадингизми? Сўнгра булут орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. Аллоҳ осмондан ва ундаги булутлар тоғидан дўл ёғдириб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга етказади ва Ўзи хоҳлаган кишилардан нари кетказади. Чақмоғининг ёруғлиги эса кўзларни кетказиб юборгудек бўлади.
Агар улар устиларига уларни ҳалок қилиш учун осмоннинг бир парчаси тушаётганини кўрсалар ҳам: “Бу тўпланиб қолган булутдир”, – дейдилар.