وَيَسْتَعْجِلُونَكَ بِالْعَذَابِ ۚ وَلَوْلَا أَجَلٌ مُسَمًّى لَجَاءَهُمُ الْعَذَابُ وَلَيَأْتِيَنَّهُمْ بَغْتَةً وَهُمْ لَا يَشْعُرُونَ
Кофирлар сиздан азобни тезлатишни талаб қиладилар. Агар белгиланган қиёмат кунининг муддати бўлмаганда эди, албатта, уларга дарҳол азоб келган бўлар эди. Азоб келганда ҳам, аниқки, улар сезмаган ҳолларида бирдан келарди.

