Унинг кўйлаги устига бир чорва ҳайвонининг қонини суриб сохта қон билан келтирдилар. Яъқуб ўғилларига қараб: “Йўқ, сизларга нафсингиз бу ёмон ишни қилишга ундаган. Бас, менинг вазифам чиройли сабр қилишдир. Нима ҳам дейман, сиз таърифлаётган воқеаларга чидаш учун Аллоҳ менга мададкордир.

