У тақводор кимсалар ғойибдан келган хабарларга иймон келтирадиган ва барча намозларни тўлиқ адо этадиган ҳамда Биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан муҳтож одамларга нафақа, эҳсон ва садақа қиладиган кимсалардир.
Сиз қидирган ص ل و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 99 та оят мавжуд.
namozlarini, namozni, va namoz bilan, bir namozgoh, baxshishlar, namozlarni, va namozni, namoz o'qiyotganlarida, namozga, namoz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У тақводор кимсалар ғойибдан келган хабарларга иймон келтирадиган ва барча намозларни тўлиқ адо этадиган ҳамда Биз уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан муҳтож одамларга нафақа, эҳсон ва садақа қиладиган кимсалардир.
Намозни тўлиқ адо қилинглар, закот беринглар ва руку қилувчи мўминлар билан бирга Аллоҳга руку қилинглар.
Аллоҳдан ҳар қандоқ ҳолда ҳам сабр қилиб ва намоз ўқиш билан ёрдам сўранглар. Албатта, у намозни тўлиқ адо этиш қийин бир амалдир. Бироқ намоз ўқиш ёлғиз Аллоҳдан қўрқувчи кимсаларгагина машаққатли иш эмасдир.
Бир пайтлар бани Исроил авлодларидан, “Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайсиз, ота-онага, қавм-қариндошга, етим-есирларга ва мискинларга яхшилик қиласизлар ҳамда одамларга мулойим бўлиб, чиройли гаплар айтасизлар, намозни тўлиқ адо этасизлар, закот берасизлар”, – деб аҳд олган эдик. Сиз бу аҳдлашувдан кейин юз ўгириб кетдингиз, фақат сиздан озгина қисмингиз аҳдига вафо қилди. Сизлар ҳалигача ҳақиқатдан юз ўгирувчи кимсаларсиз.
Намозни тўлиқ адо этинглар ва закотни беринглар. Ўзингиз учун яхши ишлардан нимаики қилган бўлсангизлар, албатта, унинг натижасини Аллоҳнинг ҳузурида топасизлар. Албатта, Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингизни кўриб турувчи Зотдир.
Эсланг, Аллоҳнинг уйи – Каъбани одамлар учун зиёратгоҳ ва омонлик макони қилиб, Иброҳимнинг турган жойидан намозгоҳ қилиб олинг, дедик. Иброҳим ва Исмоилга: “Менинг уйимни тавоф қилувчилар, эътикофда бўлиб ибодат қилувчилар, руку ва сажда қилувчилар учун покиза тутинглар”, – деб амр қилдик.
Эй мўминлар, мусибатларга сабр қилиш ва намоз ўқиш билан Мендан ёрдам истанглар. Шубҳасиз, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир.
Ана ўшаларнинг устига Роббилари тарафидан саловотлар ва раҳмат ёғади. Ҳамда айнан ўшалар ҳидоят йўлини топганлардир.
Яхшилик ибодатларда тараф тортишиб юзингизни шарқ ёки ғарб томонга буришингиздан иборат эмас. Балки яхшиликнинг белгиси, Аллоҳга, охират кунига, малоикаларга, китобларга, пайғамбарларга иймон келтирган ҳамда ўзи у молни яхши кўришига қарамай, мол-дунёсидан қариндошларига, етим-есирларга, мискинларга, мусофирларга, тиланчиларга ва қул озод қилиш учун берадиган, намозни тўлиқ адо этиб, закотни бериб юрадиган кимсаларда намоёндир. Шунингдек, яна яхшиликнинг намунаси аҳд қилганда аҳдига вафо қилувчилар, машаққатли ва дардли кунларда ҳамда жангу жадалдаги қийинчилик онларида сабр-тоқат қилувчи кимсаларда билинади. Ана шундай кимсалар иймонда содиқ бўлганлар ва айнан ўшалар Аллоҳдан қўрқувчи тақводорлардир.
Эй мўминлар, барча намозларга ва хусусан ўрта намозга аҳамият қилиб, муҳофаза қилинглар. Ҳамда Аллоҳга итоаткор ҳолда туринглар.
Эй мўминлар, барча намозларга ва хусусан ўрта намозга аҳамият қилиб, муҳофаза қилинглар. Ҳамда Аллоҳга итоаткор ҳолда туринглар.
Иймон келтирган, яхши амаллар қилган, намозларни мукаммал адо этган ва закотларни берган кимсаларнинг Роббилари ҳузурида уларга ажр-мукофотлари бордир. Ҳамда уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Фаришталар Закариё меҳробда намоз ўқиб турган пайтида унга: “Эй Закариё, дарҳақиқат, Аллоҳ сенга Яҳё исмли фарзанд кўриш хушхабарини бермоқда. У Аллоҳдан келадиган сўзни тасдиқ этадиган, ўз қавмига пешво бўладиган, шаҳватлардан ўзини тиядиган ҳамда солиҳ пайғамбарлардан бири бўладиган фарзанддир”, – деб нидо қилдилар.
Эй иймон келтирганлар, маст ҳолатда эканлигингизда, нима деб айтаётганингизни ўзингиз тушунмагунингизгача, намозга яқинлашманглар. Ҳамда йўловчи бўлмай туриб, жунуб ҳолингизда ҳам, то ғусл қилмагунингизча намозга яқинлашманглар. Агар бемор ё сафарда бўлиб ёки сизлардан бирингиз ҳожатхонадан қайтиб, ёхуд аёлларга яқинлик қилгандан кейин сув топа олмасангиз, у ҳолда тоза тупроқ жинсидан бўлган нарсалар ният қилиб, таяммум қилинглар. У тупроқ билан юзларингиз ва қўлларингизга суртиб масҳ тортинглар. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Аъфув ва Ғофур Зотдир.
Эй Расулим, уларга: “Ҳозирча уруш қилишдан тийилиб, намозларни адо этинглар ва закот беринглар”, – деб айитилган кимсаларнинг ҳолатини кўрмадингизми? Вақти келиб уларга жанг фарз қилингач, бирданига улар орасидаги бир қисм жамоа одамлардан худди Аллоҳдан қўрққандек ҳатто янада қаттиқ қўрқув билан чўчий бошладилар. Ҳамда улар: “Эй Роббимиз, нега бизларга жангни фарз қилдинг? Уни бизларга яқин бир муддатга ортга суриб турсанг бўлмасмиди?” – дедилар. Эй Расулим, уларга: “Ўткинчи дунёнинг лаззати озгинадир. Аллоҳдан қўрққанлар учун эса охират ҳаёти афзалдир. Сизларга қилчалик ҳам зулм қилинмайди”, – деб айтинг.
Ер юзи бўйлаб сафарга чиққан пайтингизда кофир кимсаларнинг сизга фитна қилиб ҳужум бошлаб қолишларидан қўрқсангиз, намозни қисқартириб, қаср қилиб ўқишингизда сизлар учун ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Шубҳасиз, кофирлар сизларга қарши очиқ-ойдин душмандирлар.
Эй Расулим, жанг сафарида эканлигингизда уларнинг орасида бўлиб намоз ўқиб бермоқчи бўлсангиз, улардан бир жамоат сиз билан бирга намозга турсинлар ҳамда ёнларига қурол аслаҳаларини ҳам олсинлар. Сажда қилиб бир ракат ўқиб бўлишгач эса орқангизга ўтиб олиб сизларни қўриқлаб турсинлар. Кейин намозларини ўқимаган бошқа жамоат келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб қурол яроқларини ёнларига олсинлар. Кофирлар қурол ва ашёларингиздан ғафлатда бўлиб, уларни қаровсиз қолдирган пайтингизда устингизга бирдан ҳамла қилиб қолишни ўйлаб юрадилар. Агарда ёғингарчиликдан азият чекиб қийналаётган ёки хаста бўлсангизлар, қурол яроқларингизни ечиб қўйишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Шунда ҳам барибир эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар. Аллоҳ, албатта, кофирлар учун хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.

Намозни адо этиб бўлгач, оёқда турган ҳолда бўласизми, ўтирган бўласизми ёки ёнбошлаб ётган бўласизми доимо Аллоҳни зикр қилинглар. Душман хавфидан омон бўлган пайтингизда намозни тўла-тўкис адо этинглар. Чунки намоз иймон келтирганлар зиммасида вақти белгилаб қўйилган фарз амалидир.