Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, у ҳолда сизнинг устингизга ғолиб келувчи йўқ. Борди-ю сизларни қаровсиз ташлаб қўйса, Ундан бошқа ким ҳам сизларга нусрат берар эди. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккул қилиб суянсинлар.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар сизга Аллоҳ нусрат берса, у ҳолда сизнинг устингизга ғолиб келувчи йўқ. Борди-ю сизларни қаровсиз ташлаб қўйса, Ундан бошқа ким ҳам сизларга нусрат берар эди. Мўминлар, фақат Аллоҳга таваккул қилиб суянсинлар.
Дарҳақиқат, Аллоҳ ўзларини ичидан уларга оятларини ўқиб берадиган, ширк ва гуноҳлардан тозалайдиган, китоб ва ҳикматдан таълим берадиган Пайғамбар юбориб, мўминларга неъмат берди.
Бадр жангида душманга икки баробар етказган мусибатингиз, Уҳуд жангида сизга ҳам етгач: “Бу мағлубият бизга қаердан келди”, – деб айтяпсизми? Эй Расулим, уларга: “Бу итоатсизлигингиз туфайли ўз нафсингиздан келди”, – деб айтинг. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Ўзлари жангга чиқмай ўтириб олиб, шаҳид биродарларига: “Агар бизга итоат қилганларида, ўлдирилмас эдилар”, – деб айтдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар гапингизда ростгўй бўлсангиз, унда ўлимни ўзингиздан даф қилиб кўринглар-чи?” – деб айтинг.
Баъзи одамлар уларга: “Оломон сизга қарши лашкар тўпладилар, энди улардан қўрқинглар”, – дейишганда, уларнинг бу гапи иймонни янада орттирди. Уларга қарата: “Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя ва У энг яхши вакил!” – деб айтганлар.
Сизларни қўрқитмоқчи бўлган ўша шайтондир. У сизларни ўзининг мунофиқ дўстлари билан қўрқитмоқчи бўлади. Агар ҳақиқий мўминлардан бўлсангизлар, улардан қўрқманглар, фақат Мендан қўрқинглар.
Сизларни қўрқитмоқчи бўлган ўша шайтондир. У сизларни ўзининг мунофиқ дўстлари билан қўрқитмоқчи бўлади. Агар ҳақиқий мўминлардан бўлсангизлар, улардан қўрқманглар, фақат Мендан қўрқинглар.
Эй Расулим, куфр йўлида илдамлаб ошиқаётганлар сизни хафа қилмасин. Улар асло Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларга охиратда ҳеч бир насиба бермасликни истайди. Улар учун улкан азоб бордир.
Шубҳасиз, куфрни иймонга алмаштириб сотиб олганлар Аллоҳга ҳеч бир нарсада асло зарар етказа олмайдилар. Улар учун аламли азоб бордир.
Куфр келтирган кимсалар уларга муҳлат бериб, тек қўйганимизни ўзлари учун яхши деб ўйламасинлар. Дарҳақиқат, Биз уларга гуноҳлари кўпайиши учунгина муҳлат бериб турамиз. Охиратда улар учун хор қилувчи азоб бордир.
Аллоҳ мўминларни покдан нопокни ажратмасдан, сизларни ҳозирги бу ҳолатда ташлаб қўймайди. Шунингдек, Аллоҳ сизларни ғайбдан хабардор қилиб қўймади. Бироқ Аллоҳ Ўз Расулларидан хоҳлаган кишисини танлаб олади. Аллоҳга ва Унинг Расулларига иймон келтиринглар. Агар иймон келтириб, Аллоҳдан қўрқсангиз, сизлар учун улкан ажр бордир.
Қасам бўлсинки, Аллоҳ уларнинг “Албатта, Аллоҳ фақир, биз эса боймиз”, – деган гапларини эшитди. Уларнинг бу айтган гапларини ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз. Қиёмат кунида эса уларга: “Куйдурувчи жаҳаннамнинг азобини тотиб кўринглар”, – деб айтамиз.
Улар: “Бизга келтирган бир қурбонликни осмондан тушган бир олов уни еб қўймагунча ҳеч бир Расулга иймон келтирмаслигимиз ҳақида Аллоҳ Тавротда бизлардан аҳд олган”, – деб айтадилар. Эй Расулим, уларга: “Мендан олдин ҳам сизнинг аждодларингизга далиллар ва сизлар айтган қурбонлик каби мўъжизалар билан кўплаб пайғамбарлар келган эдилар. Хўш, агар гапларингизда ростгўй бўлсангизлар, нима учун уларни қатл этдингиз?!” – деб айтинг.

Эй Расулим, агарда сизни ёлғончига чиқараётган бўлсалар, ғамгин бўлманг, дарҳақиқат, сиздан олдин очиқ далиллар, саҳифалар ва нур тарқатувчи китоб келтирган Расуллар ҳам ёлғончига чиқарилган эдилар.
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўрувчидир. Қиёмат кунида, албатта, мукофотларингизни тўлиғича оласиз. Кимки дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса ёлғончи бир завқдан иборатдир.
Албатта, молу давлат ва жонларингиз билан имтиҳон қилинасизлар. Сизлардан аввалги китоб берилган яҳудий ва насронийлар ва мушриклар томонидан кўплаб озор эшитасизлар. Агар мана шу ҳолларга сабр қилиб, Аллоҳдан қўрқсангизлар, бу қилганларингиз ишларнинг муқаррарлигидандир.

Шубҳасиз, осмонлару Ернинг яратилишида ва кеча-кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун очиқ аломатлар бордир.
Эй Роббимиз, Сен кимни дўзахга киритсанг, албатта, уни хор қилган бўласан. Золимларга эса азобдан қутулишлари учун ёрдамчилар бўлмайди.