Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Ёки мунофиқлар кофирлар ёнида иззат умид қиладиларми? Йўқ, албатта, барча иззат ва қудрат Аллоҳ таолоникидир.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Ёки мунофиқлар кофирлар ёнида иззат умид қиладиларми? Йўқ, албатта, барча иззат ва қудрат Аллоҳ таолоникидир.
Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга: “Агарда Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётгани ва у билан ҳазил қилинаётганини эшитиб қолсангиз, бундай гапдан тийилиб то бошқа суҳбатга шўнғимагунларича, улар билан бирга ўтирманглар. Борди-ю бу ҳолатда улар билан ўтиришда давом этсангиз, у ҳолда сизлар ҳам улар каби гуноҳкор бўласизлар”, – деб китобида нозил қилган. Шубҳасиз, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамда тўплаб жам қилувчидир.

Мунофиқ кимсалар сизларни доимо кузатиб ўтирадилар. Агарда сизларга жангда Аллоҳдан ғалаба насиб бўлса, улар: “Биз сизлар билар бирга эмасмидик?” – дейдилар. Борди-ю ғалаба қилиш насибаси кофирлар учун бўлиб қолганда: “Тепангизда туриб, сизларни мўминлардан ҳимоя қилмадикми?” – деб айтадилар. Аллоҳ энди қиёмат кунида ўртангизда ҳакамлик қилади. Ҳамда Аллоҳ кофирлар учун мўминларга қарши асло йўл бермайди.

Ҳақиқатан, мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Аллоҳ эса уларнинг алдовларига қарши жазо билан жавоб беради. Қачонки намоз ўқишга турсалар, дангасалик билан риё қилган ҳолда одамлар кўрсин деб турадилар ва Аллоҳни жуда кам зикр қиладилар.
Албатта, мунофиқлар дўзахдаги энг пастки табақада бўладилар. Уларга ёрдам берадиган ҳеч кимни топа олмайсиз.
Агарда шукр қилиб, иймон келтирсангиз, унда Аллоҳ сизларни азоблаб нима қилади? Зеро, Аллоҳ шукр қилувчиларга мукофот берувчи – Шокир ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Агар бир яхшиликни ошкора қилсангиз ёки уни яширинча қилсангиз ёхуд ёмонликни кечириб юборсангиз, билиб қўйинглар, Аллоҳ ҳам гуноҳларни кечирувчи – Аъфув ва ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.

Албатта, шундай кимсалар борки, улар Аллоҳни ва пайғамбарларини инкор қиладилар. Аллоҳ ва пайғамбари ўртасида айирмачилик қилишни хоҳлайдилар. Ҳамда улар: “Баъзи пайғамбарларга ишонамиз, айримларига эса ишонмаймиз”, – деб иймон ва куфр орасида йўл тутишни хоҳлайдилар.
Ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган Марям ўғли Исо Масиҳни, албатта, биз ўлдирдик деб айтган асоссиз гаплари туфайли жазоладик. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, хочга ҳам осмадилар, фақат уларнинг кўзига осий бир одам ўхшатиб қўйилди. Аслида Исо пайғамбар мавзусида талашиб юрган кимсалар у ҳақида ўзлари ҳам гумон ичида қолгандирлар. Уларда бу ишнинг ҳақиқати борасида ҳеч қандай бир илм йўқ бўлиб, фақатгина гумонларга эргашадилар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир.

Аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар ўлимидан олдин, албатта, унга иймон келтирадилар. Қиёмат кунида эса Исо уларнинг ботил эътиқодларига қарши гувоҳ бўлади.
Эй Расулим, албатта, Биз Нуҳга ва ундан кейинги пайғамбарларга ваҳий қилганимиздек сизга ҳам ваҳий қилдик. Ҳамда Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқуб ва унинг авлодлари, Исо, Айюб, Юнус, Ҳорун ва Сулаймон пайғамбарларга ҳам ваҳий юборганмиз. Довудга эса Забурни бердик.
Шубҳасиз, куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсалар ҳидоятдан узоқ бўлган залолат йўлида адашгандирлар.
Шубҳасиз, куфр келтирган ва зулм қилган кимсаларни Аллоҳ афв этмайди ҳамда тўғри йўлга бошламайди.
Эй одамлар, Пайғамбар чиндан ҳам сизларга Роббингиздан ҳақ динни келтирди. Иймонга келинг, шунда ўзингиз учун яхши бўлади. Агарда куфр келтирсангиз, шуни билингки, осмонлар ва Ер юзидаги барча мулк, шубҳасиз, Аллоҳга оиддир. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.

Эй аҳли китоблар, Исо пайғамбарни худо деб динингизда ҳаддингиздан ошиб, чуқур кетманглар. Аллоҳ шаънига, фақат ҳақ гапни айтинглар. Марям ўғли Исо Масиҳ, албатта, Аллоҳнинг Расулидир. Ҳамда у Марямга ташлаган калимаси ва Ўзидан келган бир руҳдир. Шундай экан, Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. Худо учтадир деманглар. Бу бўҳтон гапдан тийилинглар, шунда ўзингизга яхши бўлади. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ яккаю ягона илоҳдир. Субҳаналлоҳ, Унинг боласи бўлмайди, ахир, осмонлар ва Ер юзидаги барча мулк Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳаммаси учун етарли вакилдир.