Эй Расулим, уларга: “Агар Аллоҳ ҳузурида охират диёри бўлган жаннат бошқа одамларга эмас, холис сиз учун хос бўлса, ҳамда сўзингизда ростгўйлардан бўлсангиз, қани, унда ўзингизга ўлимни бир орзу қилиб кўринглар-чи!” – деб айтинг.
Сиз қидирган إِنَّ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2380 та оят мавжуд.
agar, yo'q agar, , va agar, chindan, va albatta, lekin agar, va, agar (bo'lsa), agar (qarzdor)
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, уларга: “Агар Аллоҳ ҳузурида охират диёри бўлган жаннат бошқа одамларга эмас, холис сиз учун хос бўлса, ҳамда сўзингизда ростгўйлардан бўлсангиз, қани, унда ўзингизга ўлимни бир орзу қилиб кўринглар-чи!” – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ким Аллоҳнинг фариштаси Жаброилга душман бўлса, у Аллоҳга ҳам душмандир”, – деб айтинг. Албатта, шуни билиб олсинларки, у Жаброил ўзидан аввалги келган китобларни тасдиқловчи, шунингдек, мўминларга ҳидоят манбаи ва хушхабар бўлган Қуръонни Аллоҳнинг изни билан қалбингизга нозил қилгандир.
Кимки, Аллоҳга, фаришталарига, пайғамбарларига ҳамда Жаброил ва Микоилга душман бўлса, бас, шуни билсинки, Аллоҳ ҳам, албатта, бундай кофирларга душмандир.
Шунингдек, яҳудийлар Сулаймоннинг ҳукмронлиги ва кўрсатган мўъжизалари тўғрисида шайтонларнинг уйдирмаларига ва ўқиб берган сеҳр жодуларига эргашиб кетдилар. Сулаймон асло сеҳр қилиб куфр келтирмаган, аксинча, одамларга сеҳр-жодуни ҳамда Бобил шаҳридаги Ҳорут ва Морут номли фаришталарга туширилган илму амаллардан таълим берадиган шайтонлар ва жинлар куфр келтирганлар. Ҳолбуки, у икки фаришта: “Бизлар фақатгина сизлар учун бир синовмиз холос ва бу илм сабабли куфр келтириб қўйма”, – деб айтмагунларича ҳеч кимга у илмдан бирор нарсани ўргатмас эдилар. Бас, яҳудийлар Аллоҳнинг у икки фариштасидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган илму амалларни ўрганар эдилар. Лекин улар бу илм билан Аллоҳнинг изнисиз ҳеч кимга зарар етказувчи бўла олмасдилар. Аслида эса улар ўзларига зарар келтирадиган ва фойда бермайдиган нарсаларни ўрганар эдилар. Улар Аллоҳнинг китобини дунё манфаати учун сеҳр-жодуга алмашиб, уни сотган кимсаларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқлигини жуда яхши билар эдилар. Охиратдаги улушларидан айрилиб, ўзларини нақадар бир ярамас нарсага сотганларини билсалар эди!
Аҳли китобдан бўлганларнинг кўпчилиги ўзларига ҳақиқат аниқ маълум бўлгандан кейин нафсларида ўрнашган ҳасад туфайли иймон келтирганингиздан кейин сизларни яна куфр ҳолингизга қайтаришни орзу қиладилар. Сизлар эса Аллоҳнинг булар ҳақида амри келгунча кечиринглар ва хатоларидан ўтиб муомала қилиб туринглар. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Намозни тўлиқ адо этинглар ва закотни беринглар. Ўзингиз учун яхши ишлардан нимаики қилган бўлсангизлар, албатта, унинг натижасини Аллоҳнинг ҳузурида топасизлар. Албатта, Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингизни кўриб турувчи Зотдир.
Улар: “Жаннатга, фақат яҳудий ёки насроний динида бўлганларгина кирадилар”, – дейдилар. Бу эса уларнинг хомхаёлларидир. Эй Муҳаммад, уларга: “Агар чиндан ҳам ростгўйлардан бўлсангиз, унда далилингизни келтиринглар”, – деб айтинг.
Кунчиқар томон бўлган шарқ ҳам, кунботар томон бўлган ғарб ҳам Аллоҳникидир. Демак, қайси тарафга юзингизни бурсангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ердадир. Албатта, Аллоҳ фазли карами кенг – Восиъ ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
У осмонлару Ерни йўқдан бор қилувчи Зотдир. Агар бирор ишни қиладиган бўлса, унга, фақат “Бўл!” деса бас, албатта, у бўлади.
Эй Расулим, шубҳасиз, Биз сизни ҳақ бўлган дин билан жаннат билан хушхабар берувчи ва охират азобидан огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ҳамда сиз дўзах аҳлининг қилмишлари учун масъул бўлмайсиз.
Эй Расулим, яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам уларнинг динларига, тобе бўлмагунингизча, сиздан асло рози бўлмайдилар. Уларга: “Шубҳасиз, фақатгина Аллоҳнинг ҳидояти тўғри йўлдир”, – деб айтинг. Қасам бўлсинки, борди-ю сизга етиб келган ҳақ маълумотдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам берувчи бўлмайди.
Эй Расулим, яҳудийлар ҳам, насронийлар ҳам уларнинг динларига, тобе бўлмагунингизча, сиздан асло рози бўлмайдилар. Уларга: “Шубҳасиз, фақатгина Аллоҳнинг ҳидояти тўғри йўлдир”, – деб айтинг. Қасам бўлсинки, борди-ю сизга етиб келган ҳақ маълумотдан кейин ҳам уларнинг ҳавойи нафсларига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст ва на бир ёрдам берувчи бўлмайди.
Бир пайтлар Иброҳимни Роббиси бир неча сўзлар ва буйруқлар билан имтиҳон қилганида, уларни батамом адо этганини эсланг. Шунда Аллоҳ: “Албатта, Мен сени одамларга йўлбошчи, имом қилмоқчиман”, – деди. Иброҳим эса: “Зурриётимдан ҳам қиласанми?” – деб сўради. Аллоҳ: “Менинг аҳдим зурриётинг орасидаги золим кимсаларгагина етиб бормайди”, – деди.
Иброҳим ўғли Исмоил билан биргаликда Аллоҳ уйидан саналмиш Каъбанинг пойдеворини кўтараётиб: “Эй Роббимиз, биздан бу қилаётган амалимизни қабул қилгин. Шубҳасиз, сен ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва билувчи – Аълим Зотсан”, – деб айтганларини эсланг.
Эй Роббимиз, иккимизни ҳам Сенинг буйруқларингга бўйин эгадиган мусулмонлардан қил ва наслимиздан Сенга таслим бўладиган мусулмон бир уммат чиқар. Бизга Каъбадаги ибодат усулларимизни кўрсат ҳамда тавбамизни қабул айла. Албатта, Сен тавбаларни қабул қилувчи – Таввоб ва марҳаматли бўлган – Раҳим Зотсан.
Эй Роббимиз, у умматларнинг орасидан оятларингни ўқиб берадиган, уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган ҳамда уларни гуноҳлардан тозалайдиган бир элчини юбор. Шубҳасиз, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
Ўз қадрини пастга урган кишигина Иброҳимнинг динидан юз ўгиради. Албатта, Биз дунёда Иброҳимни пайғамбар қилиб танлаб олдик ҳамда, шубҳасиз, у охиратда солиҳ бандалардандир.
Иброҳим пайғамбар ўғилларига, ундан кейин келган Яъқуб пайғамбар ҳам фарзандларига бу динни васият қилиб: “Эй ўғилларим, шубҳасиз, Аллоҳ сизлар учун бу динни танлади. Шундай экан, сизлар дунёдан, фақат мусулмон бўлган ҳолда ўтинглар!” – деган эди.
Агар улар ҳам сизлар иймон келтиргандек иймон келтирсалар, унда чиндан ҳам ҳидоят йўлини топибдилар. Борди-ю ундан юз ўгирсалар, у ҳолда, шубҳасиз, сизларга нисбатан қаршилик ва адоват ичидадирлар. Эй Расулим, бас, сизни улардан ҳимоя қилишга Аллоҳнинг ўзи кифоя қилади. Албатта, У ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
Агар улар ҳам сизлар иймон келтиргандек иймон келтирсалар, унда чиндан ҳам ҳидоят йўлини топибдилар. Борди-ю ундан юз ўгирсалар, у ҳолда, шубҳасиз, сизларга нисбатан қаршилик ва адоват ичидадирлар. Эй Расулим, бас, сизни улардан ҳимоя қилишга Аллоҳнинг ўзи кифоя қилади. Албатта, У ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зотдир.