Агарда улар талоқ қилишга қарор қилган бўлсалар, у ҳолда Аллоҳ, албатта, ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Сиз қидирган ط ل ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 23 та оят мавжуд.
taloq qilishga, taloq qilingan ayollar, taloq, (erkak) yana taloq qilsa, U (yetgan kishi) ham taloq qilsa, taloq qilganingizda, taloq qilsangiz, ularni taloq qilsangiz, va taloq qilingan ayollarning, keyin yurdilar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агарда улар талоқ қилишга қарор қилган бўлсалар, у ҳолда Аллоҳ, албатта, ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддати миқдорида ўзларини кузатиб ўтирадилар. Агар улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг бачадонларида яратган ҳомилани ёки ҳайз ҳолатини беркитишлари ҳалол бўлмайди. Агар эрлари келишув қилиб, оилани тиклашни хоҳлаб қолсалар, шу муддат ичида уларни қайтариб яна никоҳларига олишга бутунлай ҳақлидирлар. Эркакларнинг аёллар устида ҳақлари бўлганидек, уларнинг ҳам эркаклар устида маълум бир ҳақлари бордир. Аммо эркакларга бу борада аёллардан бир даража юқори ҳақ бордир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Эрнинг афсус қилиб қайта никоҳига олиш имконини берадиган талоқ икки мартадир. Бундан кейин энди уни талоқ қилмасдан яхшилик билан ушлаб қолиш ёки учинчи марта талоқ қилса ҳам, чиройли бир усулда қўйиб юбориш керак бўлади. Уларга берган маҳрингиздан бирор нарсани олиб қолиш сизларга ҳалол бўлмайди. Лекин эр ва хотин иккови ҳам оила давом этган тақдирда Аллоҳнинг белгилаган ҳудудларини ўрнига қўёлмасликдан қўрқсалар, ҳамда хотин эри билан яшаб кетишига кўзи етмай, эридан талоқ қилишни сўраса ва бу талоқ учун маълум миқдорда эваз тўлашини айтса, эр ҳам бу таклифни қабул қилса, уларга гуноҳ бўлмайди. Булар Аллоҳнинг белгилаб қўйган шаръий ҳудудларидир, бас, уларни поймол қилманглар. Ким Аллоҳнинг белгилаб қўйган шаръий ҳудудларини босиб ўтса, ана ўшалар Золим кимсалардир.
Агар эр уни учинчи марта талоқ қилса, аёл то бошқа эр билан никоҳланмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агарда кейинги эр ҳам уни талоқ қилса, аввалги эр ва хотин энди бу сафар Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳудудларини ўз жойига қўйишларига кўзлари етса, у ҳолда қайтиб яна никоҳланишларида гуноҳ йўқдир. Мана булар Аллоҳнинг қўйган ҳудудларидир. Уларни фаҳмлайдиган қавмлар учун баён қилади.
Агар эр уни учинчи марта талоқ қилса, аёл то бошқа эр билан никоҳланмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агарда кейинги эр ҳам уни талоқ қилса, аввалги эр ва хотин энди бу сафар Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳудудларини ўз жойига қўйишларига кўзлари етса, у ҳолда қайтиб яна никоҳланишларида гуноҳ йўқдир. Мана булар Аллоҳнинг қўйган ҳудудларидир. Уларни фаҳмлайдиган қавмлар учун баён қилади.
Агар хотинларингизни талоқ қилсангиз ва улар идда вақтиларига етиб келсалар, унда уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар ёки чиройли бир тарзда қўйиб юборинглар. Аммо уларни қийнаш учун зарар берган ҳолда мажбуран ушлаб турманглар. Кимда-ким шундай иш қиладиган бўлса, шубҳасиз, у ўзига зулм қилган бўлади. Аллоҳнинг оятларини эрмак қилманглар. Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини ва сизларга ваъз-насиҳат бўлсин деб нозил қилган китоб ва ҳикматни ёдингизда тутинглар. Аллоҳдан қўрқинглар ҳамда, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зот эканини билинглар.
Агар хотинларингизни талоқ қилсангиз ҳамда улар идда вақтиларига етиб келсалар, сўнгра яхшиликча ўзаро рози бўлишиб, келишиб олсалар, уларни эрларига қайта никоҳланишларига қаршилик қилманглар. Орангиздаги Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар мана бу ўгитлар билан насиҳат қилинади. Бу ишни қилиш сизлар учун энг хайрли ва покиза ишдир. Барчасини Аллоҳ билади, сиз бандалар эса билмайсизлар.
Никоҳингизга олган аёлларни агар уларга ҳали қўл теккизмай туриб ёки маҳрни тайинламай туриб, талоқ қилишингизда ҳам гуноҳ йўқ. Бундай ҳолларда уларни никоҳга олиб ажрашган одам бой бўлса, имкони борича яхшилаб, агар камбағал бўлса, қурби етганча чиройли қилиб моддий жиҳатдан баҳраманд қилсин. Бундай қилиш яхшилик қилувчи муҳсин кимсалар устидаги бурчдир.
Борди-ю уларнинг маҳрини белгилаб қўйган бўлсангиз, лекин ҳали қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз, у ҳолда белгиланган маҳрнинг ярмини беришингиз керак бўлади. Агарда аёл томон уни кечиб юборса ёки никоҳ ақди қўлида бўлган эр қолган ярмидан кечиб юбориб, ҳаммасини тўлаб берса ҳам, бўлаверади. Лекин эр томони кечиб юбориб, ҳаммасини тўлаб беришингиз тақво жиҳатига энг яқинидир. Орангиздаги инсоний фазилатни унутманглар. Шубҳасиз, Аллоҳ қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.
Талоғи берилиб иддасини кутиб ўтирган аёлларга яхшилик билан маълум бир миқдорда моддий таъминот бериб туриш эса, тақводор эрлар зиммасидаги бурчдир.
Кейин иккиси йўлга тушдилар. Бир кемага минганларида Хизр кемани тешиб қўйди. Мусо бундан ҳайратланиб: “Кема аҳлини чўктириб юбориш учун уни тешиб қўйдингми?! Ҳақиқатан, жуда ғалати нарса қилдинг-ку!” – деди.
Кейин улар яна йўлга тушдилар. Ниҳоят, бир болани учратганларида, Хизр уни ўлдирди. Мусо Хизрга қараб: “Ҳеч кимни ўлдирмаган покиза жонни ўлдирасанми?! Ҳақиқатан, жуда хунук нарса қилдинг-ку?!” – деди.
Кейин улар яна йўлга тушдилар. Бир шаҳар аҳлининг олдига келиб, улардан егулик сўраган эдилар, аҳоли уларни меҳмон қилишдан бош тортди. Сўнг ўша жойда йиқилай деб турган бир деворни кўриб қолишди Хизр уни қайта тиклаб қўйди. Мусо Хизрга: “Агар хоҳласанг, бу ишинг учун хизмат ҳақи олишинг мумкин эди”, – деди.
Кўнглим сиқилади ва тилим ҳам яхши айланмайди. Бас, биродарим Ҳорунга ҳам пайғамбарлик юборгин.
Эй мўминлар, қачонки, сизлар мўминаларни никоҳларингизга олсангизлар-у, сўнгра уларга жинсий тегинишдан олдин уларни талоқ қилсангизлар, у ҳолда сизлар учун уларнинг зиммасида санайдиган идда йўқдир. Бас, уларни озгина моддий баҳраманд қилиб, чиройли кузатиш билан қўйиб юборинглар.
Улардан катталари бир-бирларига: “Юринглар, ўз илоҳларингизга сиғинишда сабрли бўлинглар! Албатта, бу биздан ирода қилинган нарсадир”, деб жўнаб қолдилар.
Ҳали сизлар Хайбар жангидаги ўлжаларни олиш учун кетаётган вақтингизда жангга чиқмай уйда қолган кимсалар: “Бизларга ҳам ўлжа олиш учун сизларга эргашишимизга йўл қўйинглар”, – дейдилар. Улар Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўладилар. Эй Муҳаммад уларга: “Асло бизларга эргашмайсизлар. Аллоҳ аввал сизга буни айтган”, – деб айтинг. Бас, улар: “Балки, бизларга ҳасад қилаётгандирсизлар”, – дейдилар. Йўқ, улар жуда оз фаҳмлайдилар.
Эй Пайғамбар, қачонки, сизлар хотинларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг поклик пайтларидаги иддаларида талоқ қилинглар ва иддани сананглар. Роббингиз бўлган Аллоҳдан қўрқинглар. Идда тугагунча уларни яшаб турган уйларидан чиқарманглар ва улар ҳам ўзларича чиқиб кетмасинлар. Фақат улар очиқ фаҳш ишни қилсаларгина уйларидан чиқариладилар. Бу Аллоҳнинг чегараларидир. Кимки, Аллоҳ чегараларидан чиқса, демак, у ўзига зулм қилибди. Сиз билмайсиз, эҳтимол, Аллоҳ бу талоқдан кейин бирор ишни пайдо қилар.
Эй Пайғамбар, қачонки, сизлар хотинларингизни талоқ қилсангизлар, уларнинг поклик пайтларидаги иддаларида талоқ қилинглар ва иддани сананглар. Роббингиз бўлган Аллоҳдан қўрқинглар. Идда тугагунча уларни яшаб турган уйларидан чиқарманглар ва улар ҳам ўзларича чиқиб кетмасинлар. Фақат улар очиқ фаҳш ишни қилсаларгина уйларидан чиқариладилар. Бу Аллоҳнинг чегараларидир. Кимки, Аллоҳ чегараларидан чиқса, демак, у ўзига зулм қилибди. Сиз билмайсиз, эҳтимол, Аллоҳ бу талоқдан кейин бирор ишни пайдо қилар.
Унинг Роббиси агар у сизларни талоқ қилса унга сизлардан яхшироқ жуфтларни муслима, мўмина Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қилувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи, мудом Аллоҳнинг йўлида юрувчи жувон ва қизларни алмаштириб бериши мумкин.