Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръонга қасам бўлсинки, албатта, Қуръон илоҳий мўъжизадир.
Sod сураси
Makkaда нозил бўлган.
23-жуз,38-сура,88 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
23-жуз,38-сура,88 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръонга қасам бўлсинки, албатта, Қуръон илоҳий мўъжизадир.
Аммо куфр келтирган кимсалар ҳақни қабул қилишдан ғурурда ва доимо тортишувдалар.
Бизлар бу ҳақда охирги динда эшитмаганмиз. Бу фақат бир уйдирмадир.
Ёки уларнинг олдиларида ўта иззатли ва неъматлар берувчи Роббингизнинг раҳмат хазиналари бор эканми?!
Эй Муҳаммад, Макка мушриклари ўша ернинг ўзида енгилган фирқалардан иборат қандайдир бир қўшиндир, холос.
Ҳамда Самуд қабиласи, Лут қавми ва дарахтзор эгалари ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар. Ана улар ҳам ўзларига юборилган пайғамбарларни инкор қилган фирқалардир.
Барчалари пайғамбарларни инкор қилдилар, бас, уларга жазойим муқаррар бўлди.
Биз Довудга тоғларни кечаси-ю кундузи доимо у билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб, бўйсундириб қўйдик.
Шунингдек, ҳар тарафдан тўпланувчи қушларни ҳам Довудга бўйсундириб қўйдик. Тоғлар ва қушларнинг барчалари унга итоат қилиш учун қайтувчидир.
Унинг подшоҳлигини қувватли қилиб бердик ва унга ҳикмат ҳамда ҳаққоний ҳукм чиқаришда ҳал қилувчи хитобни бердик.
Эй Муҳаммад, сизга бир-бирлари билан даъволашувчининг хабари келдими? Ўшанда улар Довуд ибодат қилаётган меҳробга чиққан эдилар.
Довудга Сулаймонни ато қилдик. Сулаймон нақадар яхши бандадир! Ҳақиқатан, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.
Унга бир куни оқшом пайти гижинглаб турувчи учқур отлар кўрсатилганини эсланг.
Қани, у отларни менга қайтаринглар. Кейин отларнинг оёқ ва бўйинларини силай бошлади ва уларни қурбонлик қилиб сўйиб юборди.
Шунингдек, барча қасрларни бино қилувчи ва денгизлар қаърига шўнғиб гавҳарларни олиб чиқувчи ғаввос шайтонларни ҳам унга хизматкор қилиб қўйдик.
Бошқа бўйсунмайдиган жинларни эса кишанлар билан боғланган қилдик.
Мана булар сенга ато этганларимиздир. Бас, сен уларни хоҳласанг, эҳсон қил ёки ҳеч кимга бермай ўзингда сақла. Сендан бу хусусда ҳисобот сўраш йўқ.
Албатта, Сулаймон учун ҳузуримизда яқинлик ва чиройли оқибат бордир.
Шунда унга: “Оёғинг билан ерни тепгин ва булоқ отилиб чиқади. Мана бу муздек чўмиладиган ва ичимлик сувидир”, – дедик.
Албатта, Биз уларни холис бир хислат билан хос қилдик. У охират диёрини эслаш эди.
Шубҳасиз, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган, яхши кишилардандир.
Шунингдек, Исмоил, Ал-Ясаъ ва З ул-Кифлни ҳам ёдга олинг. Барчалари яхши кишилардандир.
Бу бир эслатмадир. Шубҳасиз, тақводорлар учун гўзал қайтар жой бордир.
Улар учун барча дарвозалари очиб қўйилган мангу Адн жаннатлари бордир.
Улар у ердаги сўриларда суяниб ўтириб, мўл-кўл мевалар ва шаробларни чақирадилар.
Уларнинг ҳузурида нигоҳларини бошқалардан тийган ҳуснда тенгқур ҳурлар бордир.
Бу неъматлар сизларга ҳисоб куни учун ваъда қилинаётган нарсалардир.
Албатта, бу Бизнинг жаннат аҳлларига берадиган ризқимиздир. Унда неъматларнинг тугаб қолиши бўлмайди.
Ҳақиқат мана шудир. Албатта, туғёнга кетганлар учун ёмон оқибат бордир.
Уларга жаҳаннам бордир. Унга кириб, куядирлар. Бас, у нақадар ёмон жой!
Мана бу қайноқ сув ва йирингдир. Бас, уни татиб кўрсинлар.
Унинг бошқа шаклидаги турли азобларни ҳам татиб кўрсинлар.
Бизлар уларни масхара қилиб олган эдикми?! Ёки улар ҳам бизлар билан жаҳаннамда-ю, аммо кўзларимиз улардан оғиб, илғамай қолдими?!
Албатта, дўзах аҳлининг ана шундай тортишишлари аниқ ҳақиқатдир.
У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсанинг қудратли ва мағфиратли Роббисидир.
Эй Расулим, уларга: “Сизларга етказган мана шу сўзларим улуғ бир хабардир”, – деб айтинг.
Сизлар эса ундан юз ўгирувчисизлар!
Менда улар баҳслашаётган фаришталардан бўлган олий гуруҳ ҳақида ҳеч қандай билим бўлмаган эди.
Менга фақат ўзимнинг аниқ огоҳлантирувчи пайғамбар эканлигим ваҳий қилинади, холос.
Сўнгра, фаришталарнинг барчалари бараварига, Одам учун сажда қилдилар.
Фақат иблисгина кибрланиб сажда қилмади ва кофирлардан бўлди.
Аллоҳ унга: “Бас, бу ердан чиқ. Зеро, сен даргоҳимдан қувилган малъунсан”, – деди.
Албатта, то қиёматдаги жазо кунигача сенга Менинг лаънатим бўлади.
Иблис илтижо қилиб: “Роббим, у ҳолда менга одамлар тириладиган кунгача муҳлат бергин”, – деди.
Аллоҳ унга: “Бас, сен қиёмат кунигача муҳлат берилганлардансан”, – деди.
Маълум бир вақт кунигача яшайсан.
Иблис: “Бас, Сенинг иззатингга қасам бўлсинки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман”, деди.
Лекин уларнинг орасидаги ихлосли бандаларингни йўлдан оздира олмайман.
Аллоҳ: “Зотан ҳақиқат шудир ва Мен, фақат ҳақни айтаман”, – деди.
Албатта, жаҳаннамни сен ва одамлар орасидаги барча сенга эргашган кимсалар билан тўлдираман.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен даъватим учун сизлардан бирор бир ҳақ сўрамайман ва мен пайғамбарликни ўзимча даъво қилувчилардан ҳам эмасман”, – деб айтинг.
Ушбу Қуръон оламлар учун фақат бир эслатмадир.
Қасам бўлсинки, сизлар унинг илоҳий китоб эканлиги ҳақидаги хабарини озгина вақтдан сўнг қиёмат кунида, албатта, биласизлар.
Биз улардан олдин қанчадан-қанча авлодни куфрлари сабабли ҳалок қилдик. Улар бошларига азоб тушганида ёрдам сўраб нидо қилганлар. Аммо энди, қочиб қутулиш вақти эмас эди.
Макка мушриклари уларга ўзларидан огоҳлантирувчи бир пайғамбар келганидан ажабландилар. Кофирлар: “Бу бир ёлғончи сеҳргардир”, – дедилар.
Муҳаммад шунча илоҳларни битта илоҳ қилиб олибдими?! Ҳақиқатан, бу жуда қизиқ нарса-ку!
Улардан катталари бир-бирларига: “Юринглар, ўз илоҳларингизга сиғинишда сабрли бўлинглар! Албатта, бу биздан ирода қилинган нарсадир”, деб жўнаб қолдилар.
Бизларнинг орамизда бошқалар қолиб ўша Муҳаммадга эслатма нозил қилинибдими?! Йўқ, улар Менинг эслатмам бўлган Қуръондан шак-шубҳададирлар. Йўқ, улар ҳали Менинг азобимни тотиб кўрмадилар.
Ёки осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсаларнинг ҳукмронлиги уларники эканми?! Бас, у ҳолда сабаблари билан осмонларга кўтарилсинлар!
Улардан олдин ҳам Нуҳ қавми, Од қабиласи ва ерга қозиқ қилиб қоқилган баланд эҳромлар эгаси фиръавн ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар.
Ана уларнинг барчалари фақат ҳеч тўхтамасдан келадиган биргина даҳшатли қичқириқни кутмоқдалар, , холос.
Макка мушриклари масхара қилиб: “Эй Роббимиз, бизларга ваъда қилинган азобдан насибамизни ҳисоб кунидан олдин тезроқ келтира қолгин”, – дедилар.
Эй Муҳаммад, улар айтаётган сўзларга сабр қилинг ва тоат-ибодатда қувватли бўлган бандамиз Довудни эсланг. Дарҳақиқат, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.
Даъвогарлар Довуд ҳузурига киришганда, у улардан қўрқиб кетди. Улар: “Қўрқмагин, бизлар бир-биримизга зулм қилган икки даъвогарлармиз. Бас, бизнинг ўртамизда ҳаққоний ҳукм қил ва бирортамизга жабр қилма ҳамда бизларни тўғри йўлга бошлагин”, – дедилар.
Уларнинг бири: “Дарвоқе, мана бу менинг биродарим, унинг тўқсон тўққизта совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиқ қўйим бор. Кейин у шу бир дона қўйга ҳам кўз олайтириб: “Уни ҳам менга топшир деб мени баҳсда енгиб қўйди”, деди.
Довуд иккинчи даъвогарни тингламай туриб: “Дарҳақиқат, у сенинг қўйингни ўз қўйларига қўшиб олишни сўраб сенга зулм қилибди. Дарвоқе, кўп дўстлар бир-бирларига зулм қиладилар. Фақат иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кишиларгина зулм қилмайдилар. Улар эса жуда оздирлар”, – деди. Довуд уни имтиҳон қилганимизни билиб қолди ва дарҳол Роббисидан шошиб ҳукм чиқаргани учун мағфират сўради ва саждага эгилган ҳолида ерга йиқилиб, тавба қилди.
Бас, унинг ўша хатосини кечирдик. Албатта, унинг учун Бизнинг ҳузуримизда яқинлик ва гўзал оқибат бордир.
Эй Довуд! Дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ билан ҳукм юрит. Ҳамда ҳавойи нафсга эргашиб кетма. Акс ҳолда, у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштиради. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиган кимсалар учун ҳисоб кунини унутиб қўйганлари туфайли қаттиқ азоб бордир.
Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсаларни бекорга яратган эмасмиз. Буларни беҳуда деганлар куфр келтирган кимсаларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирган кимсалар учун дўзахдан иборат ҳалокат бўлгай!
Биз иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кимсаларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қиламизми?! Ёки тақводор кишиларни фисқу фужур қилиб юрган кимсалардек қиламизми?! Асло ундай эмас!
Эй Муҳаммад, ушбу Қуръон оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак китобдир.
Шунда Сулаймон пайғамбар: “Дарҳақиқат, мен Роббимнинг зикридан қолиб бу яхши отларни суюшга берилиб кетибман. Ҳатто қуёш ҳам парда билан беркиниб, ботиб кетибди.
Сулаймонни имтиҳон қилдик ва унинг тахти устига бир жонсиз жасадни ташладик. Кейин у тавба қилди.
Сулаймон: “Эй Роббим, мени мағфират қилгин ва менга ўзимдан кейин ҳеч ким эриша олмайдиган бир мулк ато қилгин. Албатта, Сен кўплаб неъматларни ато қилувчисан”, – деди.
Бас, унга унинг буйруғи билан у истаган томонга майин эсаверадиган шамолни бўйсундириб қўйдик.
Эй Муҳаммад, бандамиз Айюб Роббисига нидо қилиб: “Чиндан ҳам, шайтон мени машаққат ва азобга тутди”, – деган пайтини эсланг!
Биз Ўз томонимиздан марҳамат қилиб ҳамда ақл эгаларига эслатма бўлиши учун, Айюбга аҳли оиласини ва улар билан бирга яна ўшаларнинг баробарича фарзанд ато қилдик.
Яна Биз Айюбга: “Қўлингга бир даста новдани олиб, у билан хотинингни ургин ва қасамингни бузмагин”, – дедик. Дарҳақиқат, Биз Айюбни мусибатларга сабр қилувчи деб топдик. У нақадар яхши бандадир. Ҳақиқатан, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.
Эй Муҳаммад, қувват ва фаросат эгалари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб пайғамбарларни ёдга олинг.
Уларга эргашган кимсалар кўрсатилиб: “Мана бу одамлар сизлар билан бирга жаҳаннамга ташланувчи гуруҳдир”, – дейилади. Уларга “Хуш келибсиз” дейиш йўқ. Ҳақиқатан, улар дўзахда тобланувчилардир.
Уларга эргашганлар: “Йўқ, сизлар хуш келмадингиз! Чунки сизлар бу азобни бизларга келтирдингиз”, – дейдилар. Бас, дўзах нақадар ёмон қароргоҳдир.
Улар яна: “Эй Роббимиз, ким бизларга мана шу азобни келтирган бўлса, бас, унга дўзахда азобни бир неча баробар зиёда қилиб бергин”, – дейдилар.
Жаҳаннамдагилар бир-бирларига: “Нега бизлар дунёда ёмонлардан деб ҳисоблаб юрган мўмин кишиларни дўзахда кўрмаяпмиз?!” – дейдилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен фақат бир огоҳлантирувчи пайғамбарман. Ягона бўлган – Воҳид ва ҳамма нарсага ғолиб – Қаҳҳор Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”, – деб айтинг.
Роббингиз фаришталарга: “Албатта, мен лойдан башар яратувчиман”, – деганини эсланг.
Бас, қачонки, уни ростлаб, унга руҳимдан пуфлаганимдан сўнг, унга сажда қилган ҳолларингизда йиқилинглар!, – дедик.
Шунда Аллоҳ унга: “Эй иблис, қудрат қўлим билан яратган нарсага сажда қилишингдан сени нима ман қилди?! Кибр қилдингми ёки сен Одамга кўра олий зотлардан бўлдингми?!” – деди.
Шайтон: “Мен ундан яхшироқдирман. Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг”, – деди.