То, Син, Мим.
Shu'aro сураси
Makkaда нозил бўлган.
19-жуз,26-сура,227 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
19-жуз,26-сура,227 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
То, Син, Мим.
Булар очиқ-ойдин китобнинг оятларидир.
Эй Расулим, Макка мушриклари мўмин бўлмаганлари учун эҳтимол ўзингизни ҳалок қилмоқчидирсиз.
Ҳақиқатан, улар пайғамбарни ёлғонга чиқарган эдилар. Яқинда уларга истеҳзо қилган нарсанинг хабарлари келади.
Албатта, бунда ибратлар бордир, лекин уларнинг кўпчилиги иймон келтирувчи бўлмадилар.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Муҳаммад, Роббингиз Мусога нидо қилиб: “Золим қавмларга даъват учун боргин”, – деганини эсланг.
Аллоҳ Мусога: “Фиръавннинг қавмига бор, улар Мендан қўрқмайдиларми?!” – деган эди.
Мусо: “Эй Роббим бораман, фақат улар мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман”, – деди.
Кўнглим сиқилади ва тилим ҳам яхши айланмайди. Бас, биродарим Ҳорунга ҳам пайғамбарлик юборгин.
Яна уларнинг наздида менинг бир гуноҳим бор. Кейин мени ўлдириб қўйишларидан қўрқаман.
Аллоҳ Мусога: “Йўқ, сени ўлдирмайдилар, бас, Ҳорун билан икковингиз мўъжизаларимиз билан боринглар. Албатта, Биз сизлар билан бирга суҳбатингизни эшитиб турувчимиз.
Бас, икковингиз фиръавнга бориб: “Ҳақиқатан, биз оламлар Роббисининг элчисимиз”, – деб айтинглар.
Фиръавнга: “Бани Исроил авлодини биз билан ўз юртларига юбор”, – денглар.
Кейин бир одамни ўлдириб қиладиган ишингни қилиб қўйдинг. Сен жуда ношукр кимсалардансан.
Мусо унга: “Ўшанда мен у ишни билмаган ҳолда қилган эдим”,– деди.
Ўша сен менга миннат қилаётган яхшилик ,аслида, бани Исроил авлодини қул қилиб олишинг сабабидандир.
Фиръавн Мусога: “Оламлар Роббиси деганинг нима у?” – деди.
Фиръавн атрофидаги аъёнларга қараб: “Унинг гапларини эшитяпсизларми?!” – деди.
Мусо уларга: “У сизларнинг ҳам, аввалги ўтган ота-боболарингизнинг ҳам Роббисидир”, – деди.
Фиръавн: “Сизларга юборилган бу пайғамбарингиз, аниқ, телбадир”, – деди.
Фиръавн Мусога: “Қасам бўлсинки, агар мендан бошқани илоҳ қилиб оладиган бўлсанг, албатта, мен сени зиндонбандлардан қиламан”, – деди.
Мусо унга: “Агар мен сенга аниқ мўъжиза бўлган бир нарсани келтирсам-чи!” – деди.
Фиръавн унга: “Хўш, агар ростгўйлардан бўлсанг, ўша мўъжизангни келтир-чи?!” – деди.
Шунда Мусо қўлидаги асосини ерга ташлаган эди, бирдан у ҳақиқий аждарҳога айланди.
Кейин қўлини қўйнига тиқиб чиқарган эди, қорамтир бўлган қўли кўрганларни ҳайратга туширадиган даражада кундек оппоқ бўлиб қолди.
Фиръавн атрофидаги зодагонларга: “Чиндан ҳам, бу Мусо билимдон сеҳргардир”, – деди.
“У ўз сеҳри билан сизларни яшаб турган ерингиздан чиқармоқчи. Нима қилишимни буюрасизлар”, – деди.
Фиръавннинг аъёнлари: “Ҳозирчалик уни ва акаси Ҳорунни ўз ҳолига ташлаб қўй. Шаҳарларга сеҳргарларни йиғиб келувчиларни жўнатгин”, – дедилар.
Улар сенга барча моҳир сеҳргарларни тўплаб келтирсинлар,
Кейин сеҳргарлар маълум кунда белгиланган жойга тўпландилар.
Одамларга: “Сизлар ҳам йиғилиб бўлдингизми?” – дейилди.
Тўпланган одамлар: “Агар сеҳргарлар ғолиб чиқса, балки биз уларга эргашармиз”, – дедилар.
Фиръавн уларга: “Ҳа, агар шундай бўлса, албатта, сизлар менинг яқинларимдан бўласизлар”, – деди.
Мусо уларга: “Қани, ташлайдиган нарсаларингизни ташланглар”, – деди.
Бас, бирдан сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ерга йиқилдилар.
Улар: “Оламларнинг Роббисига иймон келтирдик”, – дедилар.
Мусо ва Ҳоруннинг Роббисига иймон келтирдик.
Сеҳргарлар: “Майли зарари йўқ. Зеро, биз Роббимизга қайтувчимиз”, – дедилар.
Биз Мусога: “Бандаларим билан тунда йўлга чиқ. Албатта, сизлар фиръавн томонидан таъқиб қилинувчиларсиз”, – деб ваҳий қилдик.
Мусо ва унинг қавми йўлга тушганларидан хабар топган фиръавн барча шаҳарларга аскар йиғувчиларни жўнатди.
Кейин: “Аниқки, улар озгина бир жамоадир”, – деди.
Дарҳақиқат, улар қочиб кетишлари билан бизни ғазабга солувчилардир.
Бизлар эса жуда ҳушёр жамоадирмиз.
Бас, фиръавн ва унга эргашганларни боғлар ва булоқлардан айирдик.
Хазиналар ва гўзал маскандан ҳам айирдик.
Шундай қилиб, уларга бани Исроил авлодини ворис қилдик.
Бас, фиръавн ва аскарлари тонг пайтида уларнинг ортига тушдилар.
Мусо уларга: “Йўқ, мен билан бирга Роббим бор. Албатта, У менга қутилиш йўлини кўрсатади”, – деди.
Ортда қолган фиръавн ва унинг аскарларини ҳам ўша ерга яқинлаштирдик.
Мусо ва у билан бирга бўлганларнинг барчасини денгизда ғарқ бўлишдан қутқардик.
Кейин ортда қолган фиръавн ва унинг аскарларини денгизга ғарқ қилиб юбордик.
Албатта, бундай ҳодисада катта ибрат бор. Лекин одамларнинг кўплари иймон келтирувчи бўлмадилар.
Албатта, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Муҳаммад, уларга Иброҳимнинг хабарини тиловат қилиб беринг.
Ўшанда Иброҳим отаси ва қавмига қарата: “Нимага ибодат қиляпсизлар?” – деди.
Улар: “Санамларга ибодат қиляпмиз. Бундан кейин ҳам уларга сиғинишда давом этамиз”, – дедилар.
Иброҳим уларга: “Уларни чақирган пайтингизда бутлар сизларни эшитадиларми?” – деди.
Ёки сизларга фойда ё зарар бера оладиларми?
Улар: “Йўқ, биз ота-боболаримизни ана шундай қилганларини кўрганмиз”, – дедилар.
Иброҳим уларга: “Сиғинаётган нарсаларингиз ҳақида ўйлаб кўрдингизларми?” – деди.
Сизлар ҳам олдин ўтган ота-боболарингиз ҳам ўйлаб кўрганми?
Албатта, мана шу бутлар менга душмандир. Менга фақат оламлар Роббиси душман эмас.
У мени яратди ва У мени тўғри йўлга бошлайди.
Унинг Ўзи мени едиради ва ичиради.
Агар касал бўлсам, Ўзи менга шифо беради.
У менинг жонимни олади, сўнгра қиёмат куни қайта тирилтиради.
Хатоларимни қиёмат куни мағфират қилишидан умидвор бўлганим ҳам Унинг Ўзидир.
Эй Роббим, менга ҳикмат ато этгин ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин.
Яна мени кейинги авлодлар орасида яхши гаплар билан эсланишни насиб қил.
Яна мени неъматлар жаннатининг ворисларидан қилгин.
Отамни мағфират қилгин, албатта, у адашганлардан эди.
Барча одамлар қайта тириладиган кунда мени шарманда қилма.
У кунда мол-дунё ҳам фарзандлар ҳам асло фойда бермайди.
Фақат Аллоҳ ҳузурига тоза қалб билан келган кишилар фойда кўради.
У кунда жаннат тақводорларга яқинлаштирилади.
Йўлдан озганларга эса дўзах кўрсатилади.
Уларга: “Ибодат қилиб юрган нарсаларингиз қани?” – дейилади.
Аллоҳдан ўзга сиғинганларингиз сизларга ёрдам бера оляптими ёки ўзларини қутқара оляптиларми?!
Бас, улар ҳам йўлдан озганлар ҳам дўзахга улоқтириладилар.
Иблиснинг лашкарлари ва барчалари дўзахга ташланадилар.
Улар у ерда тортишиб гаплашадилар.
Аллоҳга қасамки, албатта, биз аниқ залолатда бўлган эканмиз, дейдилар.
Чунки сизларни оламларнинг Роббисига тенглаштирган эканмиз, деб айтадилар.
Бизларни айнан исёнкорлар йўлдан оздирган эдилар.
Ана энди бизлар учун шафоатчилар йўқ.
Бирон бир қадрдон дўст ҳам йўқ.
Бас, қани, эди яна бир марта дунёда яшашлик бўлса-ю, биз ҳам мўминлардан бўлсак.
Албатта, буларда катта ибрат бор. Лекин уларнинг аксарияти мўминлардан бўлмади.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Нуҳ қавми ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
Ўшанда уларга биродарлари Нуҳ: “Аллоҳнинг азобидан қўрқмайсизларми?!” – деди.
Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Мен бу даъватим учун сизлардан ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Қавми унга: “Сенга паст табақа одамлар эргашган бўлса-ю, биз сенга иймон келтирамизми?!” – дедилар.
Нуҳ уларга: “Уларнинг нима иш қилишлари ҳақида маълумотим йўқ”, – деди.
Агар ҳис қила олсангиз, уларнинг ҳисоб-китоби ёлғиз Роббимнинг зиммасидадир.
Мен гапингизга кириб мўминларни ҳузуримдан ҳайдаб юборувчи эмасман.
Мен фақатгина сизларни Аллоҳнинг азобидан аниқ огоҳлантирувчиман.
Улар: “Эй Нуҳ, қасам бўлсинки, агар даъват қилишдан тўхтамасанг, албатта, тошбўрон қилинганлардан бўласан”, – дедилар.
Шунда Нуҳ: “Эй Роббим, қавмим мени ёлғончига чиқарди”, – деди.
Бас, унга ва у билан бирга бўлган кишиларга ичи лиқ тўла кемада нажот бердик.
Уларга нажот берганимиздан кейин қолганларни ғарқ қилдик.
Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг аксарияти иймон келтирувчи бўлмадилар.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Од қабиласи ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
Ўшанда уларга биродарлари Ҳуд: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?” – деган эди.
Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Мен бу даъватим учун сизлардан ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
Сизлар ҳар бир тепаликка ўйин-кулги учун бир белги бўлсин деб, баланд бинолар қураверасизми?!
Гўё боқий яшайдигандек қасрлар солаверасизми?!
Агар мазлум ва бечораларни ушласангиз, уларга раҳм қилмай золимлардек ушлайсизлар.
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Сизларни ўзингиз биладиган неъматлар билан қўллаган Зотдан қўрқинглар.
У сизларни чорва ҳайвонлари ва ўғиллар билан қўллади.
Гўзал боғлар ва булоқлар билан ҳам мадад берди.
Мен устингизга улуғ кун бўлган қиёматнинг азоби тушишидан қўрқаман.
Улар Ҳуд пайғамбарга: “Бизга ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилувчилардан бўлмасанг ҳам барибир, сенга итоат қилмаймиз”, – дедилар.
Бу айш-ишратга берилишимиз аввалгилардан қолган одатдир.
Бизлар бунинг учун азобланувчи эмасмиз.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Самуд қабиласи ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
Ўшанда биродарлари Солиҳ уларга: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деди.
Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Мен бу даъватим учун сизлардан ҳеч қандай ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
Бу ердаги нарсалар ичида абадий омон қолувчилар ҳолида ташлаб қўйилади, деб ўйлайсизми?
Сўлим боғлар ва тиниқ булоқ ичидами?
Экинзорлар ва новдалари юмшоқ хурмо дарахтлари ичида мангу қоласизларми?!
Бунинг устига моҳирлик билан тоғлардан уйлар ҳам йўниб қурмоқдасизлар.
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Ҳаддан ошувчиларнинг амрига итоат қилманглар.
Улар ер юзида бузғунчилик қиладилар ва ҳеч нарсани ислоҳ қилмайдилар.
Улар пайғамбарларига: “Сен аниқ сеҳрланган кимсалардансан”, – дедилар.
Яна унга бирор ёмонлик етказа кўрманг, акс ҳолда сизларни улуғ куннинг азоби тутади.
Бас, улар туяни сўйдилар ва надомат қилувчиларга айландилар.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Лут қавми ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарди.
Ўшанда уларга биродарлари Лут: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деди.
Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Мен бу даъватим учун сизлардан бирор бир ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
Сизлар оламлардан фарқли равишда эркаклар билан яқинлик қиласизларми?!
Улар: “Қасам бўлсинки, эй Лут, агар бу гапларингдан тўхтамасанг, албатта, орамиздан ҳайдаб чиқарилганлардан бўласан”, – дедилар.
Лут уларга: “Албатта, мен бу ишларингизга нафрат қилувчиларданман”, – деди.
Эй Роббим, менга ва иймонли аҳлимга улар қилаётган ишларининг касофатидан нажот бергин.
Бас, унга ва унинг барча аҳлига нажот бердик.
Лекин азобда қолувчилардан бўлган бир кампирга нажот бермадик.
Сўнгра қолганларини ер билан яксон қилдик.
Улар устига тошдан ёмғир ёғдирдик. Бас, азобдан огоҳлантирилган бу кимсаларнинг ёмғири қандай ҳам ёмон бўлди!
Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг кўплари мўминлардан бўлмади.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шуъайб пайғамбарнинг қавми бўлган қуюқ дарахтзор эгалари ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқардилар.
Шуъайб ўшанда уларга: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деган эди.
Албатта, мен сизларга Аллоҳ томонидан юборилган ишончли пайғамбарман.
Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар.
Мен бу даъватим учун сизлардан ҳеч қандай ҳақ сўрамайман. Менинг мукофотим фақат оламларнинг Роббиси зиммасидадир.
Ўлчовни тўлиқ ўлчанглар ва одамларга зиён етказувчилардан бўлманглар.
Ҳамда тўғри тарози билан тортинглар!
Одамларга нарсаларни камайтириб берманглар ва Ер юзида ёмонликда ҳаддан ошиб, бузғунчилардан бўлманглар.
Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинглар.
Улар Шуъайбга: “Чиндан ҳам, сен сеҳрланган кимсалардансан”, – дедилар.
Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамсан. Биз сени ёлғончилардан деб ўйлаймиз.
Бас, агарда ростгўйлардан бўлсанг, унда осмондан бир бўлагини устимизга ташлаб юбор.
Шуъайб уларга: “Роббим сизларнинг қилаётган ишларингизни жуда яхши билувчидир”, – деди.
Албатта, бунда катта ибрат бор. Лекин уларнинг кўплари иймон келтирувчи бўлмадилар.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шубҳасиз, бу Қуръон оламлар Роббисининг нозил қилган китобидир.
Уни Руҳ ул-Амин Жаброил олиб тушди.
Эй Муҳаммад, уни қалбингизга огоҳлантирувчи пайғамбарлардан бўлишингиз учун олиб тушди.
Очиқ-ойдин араб тилида нозил қилинди.
Албатта, бу Қуръондаги баъзи хабарлар аввалгиларнинг китобларида ҳам бордир.
Ахир Қуръон тўғрисида бани Исроил авлодининг олимлари ҳам билишлари улар учун унинг ҳақ эканлигига ҳужжат эмасми?!
Агар бу Қуръонни араб бўлмаган баъзи ажамийлардан бирига нозил қилганимизда-чи?
Уларга уни ўқиб берганда ҳам иймон келтирувчи бўлмас эдилар.
Биз у куфрни жиноятчиларнинг қалбларига ана шундай йўллаб қўйганмиз.
Кофирлар то аламли азобни кўрмагунларича, унга иймон келтирмайдилар.
Бас, у азоб уларга ўзлари сезмаган ҳолларида бирдан келади.
Кейин улар: “Бизларга иймон келтириш учун бир оз муҳлат берилармикан”, – деб қоладилар.
Бас, улар азобимиз келишини шошилтиряптиларми?!
Эй Муҳаммад, кўрдингизми, агар уларни йиллар давомида дунё ҳаётидан баҳраманд қилсак ҳам,
Кейин уларга ваъда қилинган нарсалари келса ҳам,
Уларга дунёда фойдаланган нарсалари фойда бермади-ку!
Биз бирорта ҳам огоҳлантирувчи пайғамбари бўлмаган қишлоқ ва шаҳар аҳлини ҳалок қилмадик.
Эслатма бўлсин, деб шундай қилдик, Биз бандаларимизга зулм қилувчилар бўлмадик.
Қуръонни осмондан шайтонлар олиб тушган эмас.
Улар учун бунинг имкони йўқ ва бунга кучлари ҳам етмайди.
Чунки улар ваҳийни хуфёна эшитиб олишдан узоқлаштирилганлар.
Эй Расулим, бас, Аллоҳ билан бирга бошқа сохта илоҳга илтижо қилманг. Акс ҳолда азобланганлардан бўлиб қоласиз.
Яқин қариндошларингизни Аллоҳ азобидан огоҳлантиринг.
Сизга эргашган мўминлар учун шафқат қанотингизни паст тутинг.
Бас, агар улар исён қилсалар, у ҳолда уларга: “Албатта, мен сизлар қилаётган ишдан холиман”, – деб айтинг.
Иззатли ва раҳмли Аллоҳга суянинг.
У сизни намоз учун тураётган вақтингизда кўриб турадиган Зотдир.
У сизни намоз учун сажда қилувчилар орасида кезган вақтингизда ҳам кўриб туради.
Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен сизларга шайтонлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми?” – деб айтинг.
Улар барча ўта уйдирмачи ва ўта гуноҳкорларга тушадилар.
Улар эса шайтонларга қулоқ осадилар. Лекин уларнинг кўплари ёлғончилардир.
Шоирларга эса йўлдан озганлар эргашадилар.
Уларнинг ўзларига ёқиб қолган нарсаларни кўкка кўтариб, ҳар водийда дайдиб юришларини кўрмадингизми?!
Шоирлар ўзлари қилмайдиган нарсаларни шеър қилиб айтиб юрадилар.
Агар Биз уларнинг мўмин бўлишларини хоҳласак, уларга осмондан мўъжиза туширар эдик, кейин унга мажбуран бўйинлари эгилиб қолар эди.
Уларга Раҳмон томонидан янги эслатма келса, албатта, улар ундан юз ўгирувчи бўлдилар.
Ахир улар ерга қараб, унда барча турдаги чиройли ўсимликлардан қанчасини ундириб қўйганимизни кўрмадиларми?!
Улар бу гапларни айтишгач, фиръавн Мусога: “Биз сени болалик чоғингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми? Умрингнинг бир неча йилларини бизнинг орамизда ўтказдинг-ку!” – деди.
Кейин қилган ишимдан қўрқиб сизлардан қочиб кетдим. Бас, Роббим менга ҳикмат берди ва мени пайғамбарлардан қилди.
Мусо унга: “Агар ишонадиган бўлсангиз, У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббисидир”, – деди.
Мусо уларга: “Агар ақл ишлата олсангиз, У машриқ ва мағриб ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг ҳам Роббисидир”, – деди.
Сеҳргарлар белгиланган жойга келганларида фиръавнга: “Агар албатта, биз ғолиб чиқсак, бизлар учун бир мукофот борми?” – дедилар.
Бас, улар арқон ва ҳассаларини ерга ташладилар. Ҳамда: “Фиръавннинг иззатига қасам бўлсинки, албатта, биз ғолиб бўлувчилармиз”, – дедилар.
Кейин Мусо асосини ерга ташлаган эди, бирдан у асо аждарҳога айланиб уларнинг уйдирма қилаётган нарсаларини юта бошлади.
Фиръавн ғазабланиб: “Ҳали мен сизларга рухсат бермасимдан олдин унга иймон келтирдингларми?! Албатта, у Мусо сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, яқинда биласизлар. Онт ичаманки, қўл-оёқларингизни чаппасига кесиб ташлайман, кейин барчангизни оломон олдида осиб қўяман”, – деди.
Биз Мусога иймон келтирганларнинг биринчиси бўлганимиз учун, Роббимиз бизнинг гуноҳларимизни мағфират этишига умид қиламиз.
Бас, икки жамоа бир-бирларини кўрган пайтда Мусонинг одамлари: “Бизлар аниқ ушландик”, – дедилар.
Бас, Биз Мусога: “Асонг билан денгизга ургин”, – деб ваҳий юбордик. Кейин денгиз бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди. Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга томон юрдилар.
Бас, мен билан уларнинг орасини қатъий очиб қўй ва менга ҳамда мен билан бирга бўлган мўминларга нажот бергин.
Бас, улар Ҳудни ёлғончига чиқаришди, кейин Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, бунда катта ибрат бордир. Лекин уларнинг аксарияти иймон келтирувчи бўлмадилар.
Сен ҳам худди бизларга ўхшаган одамсан. Бас, агар гапингда ростгўйлардан бўлсанг, бирор мўъжиза келтир.
Солиҳ уларга: “Менинг мўъжизам мана шу туядир. Маълум бир кун сув ичиш навбати уникидир ва маълум бир кун эса сизларники”, – деди.
Уларни даҳшатли азоб тутди. Албатта, бунда катта ибрат бор. Лекин уларнинг кўпчилиги иймон келтирувчи бўлмадилар.
Ҳамда Роббингиз сизлар учун яратган жуфтларингизни тарк қиласизлар шундайми?! Йўқ, сизлар ҳаддидан ошган қавмдирсизлар.
Бас, улар Шуъайбни ёлғончига чиқаришди. Уларни соябон кунининг азоби тутди. Дарҳақиқат, у улкан куннинг даҳшатли азоби эди.
Аммо иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган ҳамда доим Аллоҳни кўп зикр қилган ва олдин мазлум бўлиб, кейин ғолиб бўлган кимсалар бундан мустаснодирлар. Зулм қилган кимсалар эса яқинда қандай оқибат сари кетаётганларини билиб оладилар.