Биз фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва доимо Сендангина мадад сўраймиз.
Сиз қидирган ع ب د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 275 та оят мавжуд.
ibodat qilamiz, ibodat qiling, qulimiz (Muhammad), ibodat qilmaysiz, qullari, ibodat qilasiz, ibodat qilamiz, (unga) sig'inmoqda, qul, qul bilan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва доимо Сендангина мадад сўраймиз.
Эй одамлар, сизларни ҳам сизлардан олдинги қавмларни ҳам яратган Роббингизга ибодат қилинглар. Шояд, шунда Аллоҳдан қўрқиб, тақво қилсангизлар.
Агар қулимиз Муҳаммадга Биз нозил қилган Қуръондан гумонда бўлсангиз, қани, унда сиз ҳам унга ўхшаш бирор бир сура келтириб кўринг. Бунинг учун Аллоҳдан ўзга шоҳидларингизни ҳам ёрдамга чақираверинглар. Агар чиндан ҳам ростгўйлардан бўлсангиз, шундай қилиб кўринглар-чи?!
Бир пайтлар бани Исроил авлодларидан, “Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайсиз, ота-онага, қавм-қариндошга, етим-есирларга ва мискинларга яхшилик қиласизлар ҳамда одамларга мулойим бўлиб, чиройли гаплар айтасизлар, намозни тўлиқ адо этасизлар, закот берасизлар”, – деб аҳд олган эдик. Сиз бу аҳдлашувдан кейин юз ўгириб кетдингиз, фақат сиздан озгина қисмингиз аҳдига вафо қилди. Сизлар ҳалигача ҳақиқатдан юз ўгирувчи кимсаларсиз.
Аллоҳ фазлу карами билан ўз қулларидан истаганига ваҳийни нозил қилганига ҳасад қилиб ва Аллоҳ туширган китобни инкор этишлари билан ўзларини энг ёмон нарса эвазига сотдилар. Шундай қилиб, улар ғазаб устига ғазабга дучор бўлдилар. Кофирлар учун эса хор қилувчи азоб бордир.
Эй бани Исроил авлодлари, нима ёки сизлар Яъқуб пайғамбарга ўлим они яқин келгач у ўғилларига қарата: “Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?” – деганида, улар: “Сенинг ва боболаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳи бўлмиш ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз, фақат Унинг Ўзига таслим бўлувчилармиз”, – деб жавоб берганларига гувоҳ бўлганмисизлар?
Эй бани Исроил авлодлари, нима ёки сизлар Яъқуб пайғамбарга ўлим они яқин келгач у ўғилларига қарата: “Мендан кейин нимага ибодат қиласизлар?” – деганида, улар: “Сенинг ва боболаринг Иброҳим, Исмоил ва Исҳоқнинг илоҳи бўлмиш ёлғиз Илоҳга ибодат қиламиз ҳамда биз, фақат Унинг Ўзига таслим бўлувчилармиз”, – деб жавоб берганларига гувоҳ бўлганмисизлар?
Аллоҳнинг маънавий бўёғи бўлган динида собит бўлингиз. Ахир кимда Аллоҳдан яхшироқ дин кўркини берувчи бўёқ бор? Бизлар, фақат ёлғиз Унга ибодат қилувчилармиз.
Эй иймон келтирганлар, Биз сизлар учун ризқ қилиб берган неъматларимиздан ҳалол ва покизаларини танлаб енглар. Агарда ёлғиз Унгагина қуллик қилувчи бўлсангизлар, унда Аллоҳга шукр қилинглар.
Эй мўминлар, сизларга ноҳақ ва қасддан ўлдирилган кишилар хусусида озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Борди-ю ўлдирилганнинг туғишган биродари томонидан товон тўлаш эвазига рози бўлиниб у афв қилинса, унда маъқул томонга эргашиш ва унга хунини чиройлик тарзда тўлаб бериши керак. Бу ҳукм Роббингиз томонидан сизларга енгиллик ва раҳматдир. Агар кимда-ким шундай енгиллик ва раҳматдан кейин ҳам ҳаддидан ошадиган бўлса, унга аламли азоб бордир.
Эй мўминлар, сизларга ноҳақ ва қасддан ўлдирилган кишилар хусусида озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Борди-ю ўлдирилганнинг туғишган биродари томонидан товон тўлаш эвазига рози бўлиниб у афв қилинса, унда маъқул томонга эргашиш ва унга хунини чиройлик тарзда тўлаб бериши керак. Бу ҳукм Роббингиз томонидан сизларга енгиллик ва раҳматдир. Агар кимда-ким шундай енгиллик ва раҳматдан кейин ҳам ҳаддидан ошадиган бўлса, унга аламли азоб бордир.
Эй Расулим, бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар шуни билсинларки, албатта, Мен уларга жуда яқинман. Менга дуо қилган пайт, дуо қилувчининг дуосини ижобат қиламан. Бас, менинг ҳам чақириқларимга жавоб бериб, амрларимга итоат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шояд, шунда тўғри йўлни топиб кетсалар.
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Аллоҳнинг розилигини истаб ўз жонларини фидо қиладилар. Аллоҳ бандаларига шафқатли бўлган – Раъуф Зотдир.
Эй мўминлар, ширк келтирган мушрика аёлларни то иймон келтурмагунларича никоҳингизга олманглар. Билиб қўйинглар, иймон келтирган бир чўри қиз, сизлар ёқтирган ҳур, мушрика аёлдан кўра яхшироқдир. Шунингдек, то иймон келтурмагунларича ширк келтирган, ҳур мушрик кишига қизларингизни никоҳлаб берманглар. Иймонли бир эркак қул, сизларга ёққан ўша озод, мушрик эркакдан кўра яхшироқдир. У мушриклар сизларни дўзахга даъват қиладилар. Аллоҳ таоло эса сизларни Ўз изни иродаси билан жаннатга ва мағфиратга даъват қилади. Ҳамда инсонларга шояд, булардан эслатма оладилар деб, Ўз оятларини баён қилиб боради.
Эй Муҳаммад, дунёга ҳирс қўйганларга қарата: “Сизларга бу ўткинчи матоҳлардан хайрлироқ бўлган неъматлар ҳақида хабар берайми?” – деб айтинг. Тақво қилган кимсалар учун Роббилари ҳузурида тагидан анҳорлар оқиб турадиган, у ерда мангу қоладиган жаннат боғлари ҳамда покиза жуфтлар ва ҳаммасидан аъло бўлган Аллоҳ томонидан розилик бордир. Аллоҳ бандаларнинг қилаётган ишларини кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Эй Расулим, борди-ю шу далиллардан кейин ҳам сиз билан тортишиб баҳслашсалар уларга қарата: “Мен ва менга эргашган кишилар юзимни Аллоҳга топширдим ва унга бўйин эгдим”, – денг. Ҳамда ўзларига китоб берилган ва диндан бехабар омиларга: “Ислом динига кирдингизми?” – деб айтинг. Агарда Исломни қабул қилсалар, унда, албатта, ҳидоят йўлини топибдилар. Аксинча, ундан юз ўгирсалар, у ҳолда сизнинг зиммангиздаги нарса, фақатгина динни етказишдир. Аллоҳ бандаларининг қилаётган ишларини кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Ҳар бир нафс қилган яхши амалларининг натижасини қаршисида ҳозир ҳолда топадиган ва қилган ёмон амалларини ораларида узоқ масофаларда қолиб, йўқ бўлиб кетишини истайдиган қиёмат кунини эсланглар! Аллоҳ сизларни Ўзининг азобидан огоҳлантиради. Аллоҳ бандаларга шафқатли – Раъуф Зотдир.
Шубҳасиз, Аллоҳ менинг ҳам Роббим, сизнинг ҳам Роббингиздир. Шундай экан, Унга ибодат қилинглар. Тўғри йўл мана шудир.
Эй Расулим, уларга: “Эй яҳудий ва насроний бўлган аҳли китоблар! Келинглар, сизу бизнинг орамизда барчамизга баробар бўлган шу сўзга келайлик. Булар: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмаслигимиз, Унга ҳеч нарсани шерик қилмаслигимиз, Аллоҳни қўйиб бир-биримизни худолар қилиб олмаслик”, – деб айтинг. Агарда шу чақириқдан кейин ҳам юз ўгирсалар, у ҳолда уларга: “Гувоҳ бўлингизки, бизлар, шубҳасиз, мусулмонларданмиз”, – деб айтинглар.
Одамзотдан ҳеч ким Аллоҳ унга Китоб, ҳикмат ва пайғамбарлик берганидан кейин инсонларга юзланиб: “Аллоҳни қўйиб, менга қул бўлинглар”, – дейиши асло мумкин эмас. Лекин “Аллоҳнинг китобидан таълим берган ва таълим олганингиз асосида Аллоҳга сиғинувчи Роббоний қуллар бўлинг!”, – дейиши мумкин.