1:1
Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Барча ҳамд ва сано оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ таолога хосдир.
Аллоҳ таоло дунёда барча қулларига меҳрибон бўлган – Раҳмон, охиратда эса мўминларга марҳаматли бўлган – Раҳим Зотдир.
У қиёматда яхшиликка мукофот, ёмонликка жазо бериладиган куннинг Эгасидир.
Биз фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва доимо Сендангина мадад сўраймиз.
Эй Аллоҳ, бизларни тўғри йўлга бошлагин.
У шундай йўлдирки, уни солиҳ бандаларингга инъом этгансан. Бу тўғри йўл ҳаддан ошганлари учун ғазабга дучор бўлганларнинг ва ширк келтириб адашганларники ҳам эмас.