Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Сиз қидирган ع ذ ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 373 та оят мавжуд.
bir azob, azobning, azob, bir azob bor, azob-, azob, azobiga, azobi, va azob, azobidan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ кофирларнинг қалблари ва қулоқларига инкор қилганлари туфайли муҳр уриб қўйган. Ҳамда кўзларига ғафлат пардаси тортилган бўлиб, ҳақиқатни кўра олмайдилар. Қиёматда улар учун улкан азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Уларнинг қалбларида мунофиқлик иллати бўлган маънавий касаллик бордир. Аллоҳ эса мунофиқларнинг қилмишларига яраша бу касалликни янада орттирди. Иймон келтирдик деб, ёлғон айтаётганлари туфайли охиратда уларга аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Эй бани Исроил авлодлари, сизларга бир пайтлар ёмон азобларни раво кўрган, ўғил болаларингизни сўйиб, аёл-қизларингизни бузуқ ниятда фойдаланиш учун ўлдирмай тирик қўйиб юборган золим фиръавн хонадонидан қутқарганимизни эсланглар. Ана ўша пайтдаги бўлиб ўтган ҳодисаларда сизларга Роббингиз томонидан катта бир имтиҳон бўлган эди.
Кейин эй бани Исроил авлодлари, сизлар шундай кимсаларсизки, бир-бирингизни ўлдирасизлар, ўзингиздан бўлган бир гуруҳни юртларидан ҳайдаб чиқариб юборасизлар ва уларга қарши гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қиласизлар. Борди-ю у гуруҳдагилар сизга асир тушиб келсалар, улардан товон олиб қўйиб юборасизлар. Ваҳоланки, уларни ҳайдаб чиқариш сизларга ҳаром қилинган эди. Ёки сиз Таврот китобининг баъзи бир қисмига ишониб, баъзи бир қисмига ишонмай куфр келтирасизларми?! Сизлардан бу ишни қилган кимсанинг жазоси дунё ҳаётида, фақат расволик кўришдир. Қиёмат кунида эса энг шиддатли азобга дучор қилингайдирлар. Аллоҳ сиз қилаётган ишлардан бехабар ғофил эмасдир.
Ана шундай золим кимсалар абадий охиратни унутиб, унинг ўрнига ўткинчи дунё ҳаётини сотиб олгандирлар. Модомики шундай экан, улардан азоб енгиллатилмайди ҳамда уларга охиратда жазодан қутулиш учун ёрдам берилмайди.
Аллоҳ фазлу карами билан ўз қулларидан истаганига ваҳийни нозил қилганига ҳасад қилиб ва Аллоҳ туширган китобни инкор этишлари билан ўзларини энг ёмон нарса эвазига сотдилар. Шундай қилиб, улар ғазаб устига ғазабга дучор бўлдилар. Кофирлар учун эса хор қилувчи азоб бордир.
Яҳудийларни очкўзлик борасида ўткинчи ҳаётга мушриклардан ҳам баттар ҳирс қўйган одамлар эканини кўрасиз. Уларнинг баъзи бирлари иложи бўлса, минг йил умр кўришни хоҳлайдилар. Ваҳоланки, у узун умр кўриш билан уни азобдан узоқлаштирувчи эмасдир. Аллоҳ уларнинг нима қилаётганларини кўриб турувчи Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, “роино” эмас, “унзурно”, – деб айтинглар. Ҳамда сизга айтилаётганларга қулоқ солинглар. Кофирлар учун эса аламли азоб бордир.
Аллоҳнинг масжидларида Унинг номи зикр қилинишига тўсқинлик қиладиган ва уларни хароб қилишга ҳаракат қиладиган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Аслида улар масжидларга қўрққан ҳолларида киришлари керак эди. Улар учун бу дунёда шармисорлик, охиратда эса улкан азоб бордир.
Ҳамда Иброҳимнинг: “Эй Роббим, бу Макка шаҳрини тинч-омон қилгин ҳамда унинг аҳолисидан Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирувчиларини турли хил мевалар билан ризқлантиргин”, – деганини эсланг. Шунда Аллоҳ таоло: “Куфр келтирганларни ҳам маълум бир вақт ризқдан озгина фойдалантириб, кейин дўзах азобига мубтало қиламан ва у нақадар ёмон жойдир”, – деди.
Кофирлар лаънат ва дўзах ичида мангу қоладилар. Улардан азоб енгиллатилмайди ва уларнинг юзларига назар ҳам қилинмайди.
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Аллоҳдан бошқаларни Унга тенг қилиб, худди Аллоҳни севгандек у сохта маъбудаларни севадилар. Иймон келтирган кимсаларнинг Аллоҳга бўлган ҳақиқий муҳаббатлари эса уларникидан кўра кучлироқдир. Ўз нафсига зулм қилган кимсалар азобга дучор бўладиган қиёмат кунида барча куч-қудрат Аллоҳга хослигини ва Аллоҳнинг азоби ҳақиқатан, шиддатли эканини билсалар эди?!
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар Аллоҳдан бошқаларни Унга тенг қилиб, худди Аллоҳни севгандек у сохта маъбудаларни севадилар. Иймон келтирган кимсаларнинг Аллоҳга бўлган ҳақиқий муҳаббатлари эса уларникидан кўра кучлироқдир. Ўз нафсига зулм қилган кимсалар азобга дучор бўладиган қиёмат кунида барча куч-қудрат Аллоҳга хослигини ва Аллоҳнинг азоби ҳақиқатан, шиддатли эканини билсалар эди?!
Орқасидан одамларни эргаштириб юрувчи кимсалар ҳисоб-китоб кунидаги қаттиқ азобни кўргач ўзларига эргашган кимсалардан тонадилар ҳамда уларни бу дунёда бирлаштириб турган барча сабаб ва алоқалар узилади.
Шубҳасиз, Аллоҳ нозил қилган Таврот китобидаги Муҳаммаднинг сифатини қасддан яширадиган ва уни дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар, қоринларига, фақат дўзах оташини еган бўладилар. Аллоҳ уларга қиёмат кунида гапирмайди ва уларни гуноҳлардан тозаламайди. Шунингдек, уларга аламли азоб берилади.
Ана ўша кимсалар ҳидоят ўрнига залолатни, мағфират ўрнига азобни сотиб олган кимсалардир. Воажаб, дўзах ўтига нақадар чидамли бўлмасалар!
Эй мўминлар, сизларга ноҳақ ва қасддан ўлдирилган кишилар хусусида озод киши муқобилига озод кишидан, қул учун қулдан, аёл киши учун аёлдан қасос олиш фарз қилинди. Борди-ю ўлдирилганнинг туғишган биродари томонидан товон тўлаш эвазига рози бўлиниб у афв қилинса, унда маъқул томонга эргашиш ва унга хунини чиройлик тарзда тўлаб бериши керак. Бу ҳукм Роббингиз томонидан сизларга енгиллик ва раҳматдир. Агар кимда-ким шундай енгиллик ва раҳматдан кейин ҳам ҳаддидан ошадиган бўлса, унга аламли азоб бордир.
Улардан шундай кимсалар борки, улар: “Эй Роббимиз, бизларга бу дунёда ҳам яхшилик ато этгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизларни дўзах азобидан сақлагин”, – дейдилар.
Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинглар хоҳ беркитинглар Аллоҳ сизларни шу билан ҳисоб-китоб қилади. Кейин хоҳлаганини кечиради, хоҳлаганига азоб беради. Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Аввалдан улар инсонларга ҳидоят манбаи бўлган эди. Кейин эса, ҳақ билан ботилни айирувчи бўлган Фурқонни нозил қилди. Шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчиларга шиддатли азоб бордир. Аллоҳ иззати буюк – Азиз ва золимлар учун интиқом соҳибидир.