У иймонли кимсалар “Эй Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, гуноҳларимизни кечиргин ва бизларни жаҳаннам азобидан асра”, – дейдилар.
Сиз қидирган ع ذ ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 373 та оят мавжуд.
bir azob, azobning, azob, bir azob bor, azob-, azob, azobiga, azobi, va azob, azobidan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У иймонли кимсалар “Эй Роббимиз, албатта, биз иймон келтирдик, гуноҳларимизни кечиргин ва бизларни жаҳаннам азобидан асра”, – дейдилар.
Аллоҳнинг оятларини инкор қилиб куфр келтирадиган, пайғамбарларни ноҳақ қатл қиладиган ва инсонлар орасидаги ҳақ ва адолатга буюрувчи солиҳ кимсаларни ўлдирадиган золимларга охиратдаги аламли азоб башоратини беринг.
Куфр келтирган кимсаларни эса дунёда ҳам охиратда ҳам қаттиқ азоб билан азоблайман. Улар учун азобдан қутқарувчи бирор бир ёрдамчилари бўлмайди.
Куфр келтирган кимсаларни эса дунёда ҳам охиратда ҳам қаттиқ азоб билан азоблайман. Улар учун азобдан қутқарувчи бирор бир ёрдамчилари бўлмайди.
Аллоҳга берган аҳду паймон ва қасамларини ўткинчи дунё манфаати учун арзимас баҳога сотадиганлар учун охиратда ҳеч қандай насиба йўқдир. Қиёмат кунида Аллоҳ уларга гапирмайди ва раҳмат назари билан боқмайди. Уларни гуноҳларидан тозаламайди ҳамда улар учун аламли азоб тайёрлаб қўйилгандир.
Улар у ерда мангу қолувчилардир. Улардан азоб енгиллатилмайди ва уларга муҳлат ҳам берилмайди.
Аллоҳга куфр келтирган ва кофир ҳолда ўлиб кетган кимсалар ўзларини қутқариш учун Ер юзи тўла олтинни фидя қилиб тўлаб берсалар ҳам, асло қабул қилинмайди. Ана ўшаларга аламли азоб бордир. Ҳамда улар учун азобдан қутқарувчи ёрдамчилар бўлмайди.
Ўзларига очиқ-ойдин далиллар келганидан кейин ҳам бўлиниб, ихтилофга тушган кимсалар каби бўлманглар. Ана шундайларга улкан азоб бордир.
Қиёмат кунида баъзи юзлар севинчдан оқариб, баъзи юзлар ғамдан қораяди. Шунда юзлари қорайганлар учун: “Иймон келтирганингиздан кейин куфр келтирдингизми? Энди куфрингиз туфайли мана шу азобларни тотиб кўринглар”, – дейилади.
Эй Расулим, Аллоҳ уларнинг тавбаларини қабул қилиши ёхуд золим кимсалар бўлганликлари учун жазо олишлари борасида сизнинг зиммангизда ҳеч қандай иш йўқдир.
Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳникидир. У Ўзи истаганини мағфират қилади ва истаганини азоблайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Расулим, куфр йўлида илдамлаб ошиқаётганлар сизни хафа қилмасин. Улар асло Аллоҳга ҳеч қандай зарар етказа олмайдилар. Аллоҳ уларга охиратда ҳеч бир насиба бермасликни истайди. Улар учун улкан азоб бордир.
Шубҳасиз, куфрни иймонга алмаштириб сотиб олганлар Аллоҳга ҳеч бир нарсада асло зарар етказа олмайдилар. Улар учун аламли азоб бордир.
Куфр келтирган кимсалар уларга муҳлат бериб, тек қўйганимизни ўзлари учун яхши деб ўйламасинлар. Дарҳақиқат, Биз уларга гуноҳлари кўпайиши учунгина муҳлат бериб турамиз. Охиратда улар учун хор қилувчи азоб бордир.
Қасам бўлсинки, Аллоҳ уларнинг “Албатта, Аллоҳ фақир, биз эса боймиз”, – деган гапларини эшитди. Уларнинг бу айтган гапларини ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганларини тезда ёзиб қўямиз. Қиёмат кунида эса уларга: “Куйдурувчи жаҳаннамнинг азобини тотиб кўринглар”, – деб айтамиз.
Эй Расулим, қилган ёмон ишларига суюниб, қилмаган яхши ишларига мақталишни хуш кўрадиган кимсаларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг.
Эй Расулим, қилган ёмон ишларига суюниб, қилмаган яхши ишларига мақталишни хуш кўрадиган кимсаларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг.
Улар Аллоҳни тик турганларида ҳам, ўтирган ҳолларида ҳам, ётганларида ҳам зикр қиладилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб: “Эй Роббимиз, Сен бу коинотни бекорга яратмагансан. Сен нуқсонлардан холисан ва бизларни дўзах азобидан сақлагин”, – дейдилар.
Ким Аллоҳ ва Унинг Расулига осийлик қилса ва Унинг белгилаб қўйган ҳадларидан ошса, уни у ерда мангу қоладиган дўзахга киритади. Ҳамда унинг учун у ерда хор қилувчи азоб бордир.
Гуноҳ ишларни доимий қилиб юрган ва биронтасига ўлим они келгач, “энди тавба қилдим”, – дейдиган ҳамда кофир ҳолида ўлиб кетадиган кимсаларнинг тавбалари қабул қилинмайди. Ана ўшаларга охиратда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.