Эй Роббимиз, у умматларнинг орасидан оятларингни ўқиб берадиган, уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган ҳамда уларни гуноҳлардан тозалайдиган бир элчини юбор. Шубҳасиз, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
Сиз қидирган ع ز ز масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 119 та оят мавжуд.
Aziz bo'lgan, g'ururi, doimo ustundir, azizdir, doimo ustun, va yuksaltirgin, azizdir (qat'iy g'olib), doimo g'olib, sharaf, ustundir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Роббимиз, у умматларнинг орасидан оятларингни ўқиб берадиган, уларга китоб ва ҳикматни ўргатадиган ҳамда уларни гуноҳлардан тозалайдиган бир элчини юбор. Шубҳасиз, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
Агар унга бузғунчиликдан воз кечиб, “Аллоҳдан қўрққин”, –дейилса, ғурури йўл қўймай, яна гуноҳ томонга бошлайди. Унга жаҳаннам бас, келадир. У нақадар даҳшатли жой.
Сизларга аниқ далиллар келгандан кейин ҳам йўлдан адашсангиз, унда билиб қўйинглар, Аллоҳ жуда қудратли – Азиз ва ҳукм эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Дунё ва охират ҳақида тафаккур қилишингиз учун Аллоҳ сизларга ўз оятларини баён этади. Эй Муҳаммад, сиздан етимлар ҳақида сўрайдилар, уларга: “Уларни турмушларини яхшилаш хайрли ишдир”, – деб айтинг. Агар уларни орангизга қўшсангиз, улар сизнинг диндаги қардошларингиздир. Аллоҳ бузғунчи билан хайрсеварнинг фарқини билади. Аллоҳ агар истаса сизларни қийинчиликка солиб қўяр эди. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Талоқ қилинган аёллар уч ҳайз муддати миқдорида ўзларини кузатиб ўтирадилар. Агар улар Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг бачадонларида яратган ҳомилани ёки ҳайз ҳолатини беркитишлари ҳалол бўлмайди. Агар эрлари келишув қилиб, оилани тиклашни хоҳлаб қолсалар, шу муддат ичида уларни қайтариб яна никоҳларига олишга бутунлай ҳақлидирлар. Эркакларнинг аёллар устида ҳақлари бўлганидек, уларнинг ҳам эркаклар устида маълум бир ҳақлари бордир. Аммо эркакларга бу борада аёллардан бир даража юқори ҳақ бордир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Сизлардан вафот этаётиб, орқаларида аёлларни қолдираётган кимсалар хотинларига бир йилгача эрининг уйидан чиқарилмаган ҳолда ҳаёт кечириб, таъминланишлари учун васият қолдириб кетсинлар. Агар улар ўз розиликлари билан уйдан чиқиб кетиб, ўзларининг кейинги ҳаётлари ҳақида яхшилик истаб қилган ишларида сизларга гуноҳ йўқдир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Эй Муҳаммад, “Бир замонлар Иброҳим пайғамбарнинг Роббим менга ўликларни қандай қилиб тирилтиришингни кўрсат”, – деганини эсланг. Ўшанда Аллоҳ: “Нима, тирилтиришимга ишонмайсанми?” – деган. Кейин Иброҳим: “Йўқ, албатта, ишонаман, лекин қалбим янада хотиржам бўлиши учун сўрадим”, – деб айтган. Аллоҳ унга: “Ундай бўлса, қушлардан тўрт хилини ушлайсан ва уларни ўзингга ўргатиб, кейин кесиб майдалайсан. Сўнгра улардан бирор бўлакни ҳар бир тоғ бошига алоҳида қўйиб чиқиб, ёнингга чақиргин. Ана ўшанда қушлар тирик ҳолда, сенга ҳаракатланиб келади. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зот эканини билгин”, – деди.
Аввалдан улар инсонларга ҳидоят манбаи бўлган эди. Кейин эса, ҳақ билан ботилни айирувчи бўлган Фурқонни нозил қилди. Шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчиларга шиддатли азоб бордир. Аллоҳ иззати буюк – Азиз ва золимлар учун интиқом соҳибидир.
У сизларга ҳали оналарингизнинг қоринларида эканлигингизда шакл берадиган Зотдир. Ундан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқдир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Аллоҳ адолат билан қоим туриб, шубҳасиз, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Шунингдек, фаришталар ва илм эгалари ҳам бунга шоҳид бўлдилар. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Эй Муҳаммад, “Аллоҳим, Сен барча мулкнинг мутлақ эгасидирсан. Сен хоҳлаган кишингга молу давлат берасан ва хоҳлаган кишингдан у мулкни тортиб оласан, хоҳлаган кишингни азиз қиласан ва хоҳлаган кишингни хор қиласан. Барча яхшилик ёлғиз Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотсан”, – деб айтинг.
Эй инсонлар, шубҳасиз, Исонинг ҳақиқий ҳаёт қиссаси мана шудир. Исо Аллоҳ ҳам эмас, унинг ўғли ҳам эмас. Зеро, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Аллоҳ бу ёрдамни сизларга хушхабар бўлиши ва қалбларингиз таскин топиши учун қилди. Ғалаба эса, фақат иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким бўлган Аллоҳ ҳузуридангина бўлади.
Албатта, оятларимизни инкор қилиб, куфр келтирган кимсаларни яқинда дўзахга киритамиз. Азобни қайта-қайта тотишлари учун терилари куйиб пишгач, яна унинг ўрнига бошқа терини алмаштириб турамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Ёки мунофиқлар кофирлар ёнида иззат умид қиладиларми? Йўқ, албатта, барча иззат ва қудрат Аллоҳ таолоникидир.
Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Ёки мунофиқлар кофирлар ёнида иззат умид қиладиларми? Йўқ, албатта, барча иззат ва қудрат Аллоҳ таолоникидир.
Аксинча, Аллоҳ уни Ўз ҳузурига кўтариб олди. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Расуллар келиб кетгандан кейин одамларга Аллоҳга қарши баҳона сифатида ҳужжат бўлиб қолмаслиги учун Расулларни жаннат билан хушхабар берувчи ва жаҳаннамдан огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Ўғрилик қилган эркакни ҳам аёлни ҳам қилган ишларига яраша бир жазо ва Аллоҳдан бир ибрат бўлиши учун қўлларини кесинглар. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, сизлардан ким динидан қайтса, унинг ўрнига Аллоҳ уларни севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган бир қавмни келтиради. Улар мўминларга юмшоқ кўнгилли, кофирларга эса виқорлидирлар ҳамда Аллоҳнинг йўлида молу жонлари билан жиҳод қиладилар, маломатгўйнинг маломатидан қўрқмайдилар. Мана бу Аллоҳнинг Ўзи хоҳлаганига берадиган фазлу карамидир. Аллоҳ фазлу карами кенг – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.