Буни қилиш Аллоҳга қийин эмасдир.
Сиз қидирган ع ز ز масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 119 та оят мавжуд.
Aziz bo'lgan, g'ururi, doimo ustundir, azizdir, doimo ustun, va yuksaltirgin, azizdir (qat'iy g'olib), doimo g'olib, sharaf, ustundir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Буни қилиш Аллоҳга қийин эмасдир.
Аллоҳни пайғамбарларига берган ваъдасига хилоф қилувчи, деб ўйлама. Албатта, Аллоҳ қудратли ва интиқом олувчи Зотдир.
Охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларда ёмон ўрнак бор. Аллоҳда эса энг олий сифат бордир. Шунингдек, У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Яна унинг бошқа бойлиги ҳам бор эди. Бас, у ўртоғи билан суҳбат қураётиб: “Менинг бойлигим сеникидан кўпроқ ва одамларим саноғи ҳам кучлироқ”, – деди мақтаниб.
Мушриклари Аллоҳдан бошқа, ўзларига мадад бўлиши учун илоҳлар қилиб олдилар.
Улар ўз юртларидан фақатгина “Роббимиз Аллоҳ”, деганлари учун ҳайдаб чиқарилган эдилар. Агар Аллоҳ одамларнинг баъзиларини баъзилари билан даф қилиб турмас экан, албатта, Аллоҳнинг номи кўплаб зикр қилинадиган роҳибларнинг узлатгоҳлари, насронийларнинг канисалари, яҳудийларнинг ибодатхоналари ва мусулмонларнинг масжидлари вайрон қилинган бўлар эди. Албатта, Аллоҳ ўз динига ёрдам берадиганларга ёрдам беради. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли ва иззатлидир.
Аллоҳнинг шаънини Унга лойиқ тарзда тўғри қадрламадилар. Дарҳақиқат, Аллоҳ кучли ва қудратлидир.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Бас, улар арқон ва ҳассаларини ерга ташладилар. Ҳамда: “Фиръавннинг иззатига қасам бўлсинки, албатта, биз ғолиб бўлувчилармиз”, – дедилар.
Албатта, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шубҳасиз, У Роббингиз иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Иззатли ва раҳмли Аллоҳга суянинг.
Эй Мусо, албатта, Мен азиз ва ҳаким бўлган Аллоҳман!
Малика Билқис: “Аниқки, подшоҳлар қачон бирор бир қишлоққа бостириб кирсалар, уни вайрон қиладилар, аҳолисининг ҳурматли кишиларини эса хор қиладилар. Улар шу тарзда иш тутадилар”, – деди.
Албатта, Роббингиз одамлар ўртасида Ўз ҳукми билан ажрим чиқаради. Шунингдек, У иззати улуғ бўлган – Азиз ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.