Ёки уларнинг олдиларида ўта иззатли ва неъматлар берувчи Роббингизнинг раҳмат хазиналари бор эканми?!
Сиз қидирган ع ز ز масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 119 та оят мавжуд.
Aziz bo'lgan, g'ururi, doimo ustundir, azizdir, doimo ustun, va yuksaltirgin, azizdir (qat'iy g'olib), doimo g'olib, sharaf, ustundir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ёки уларнинг олдиларида ўта иззатли ва неъматлар берувчи Роббингизнинг раҳмат хазиналари бор эканми?!
Уларнинг бири: “Дарвоқе, мана бу менинг биродарим, унинг тўқсон тўққизта совлиқ қўйи бор, менинг эса биргина совлиқ қўйим бор. Кейин у шу бир дона қўйга ҳам кўз олайтириб: “Уни ҳам менга топшир деб мени баҳсда енгиб қўйди”, деди.
У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсанинг қудратли ва мағфиратли Роббисидир.
Иблис: “Бас, Сенинг иззатингга қасам бўлсинки, албатта, уларнинг ҳаммасини йўлдан оздираман”, деди.
Ушбу китобнинг нозил қилиниши иззатли, ва ҳикматли Аллоҳ томонидандир.
У осмонлар ва Ерни ҳақ ҳикмат билан яратди. У кечани кундузнинг устига ўрайди, кундузни эса кечанинг устидан ўрайди. У қуёшни ҳам, ойни ҳам амрига бўйсундириб қўйган. Уларнинг ҳар бири маълум муддатгача юриб боради. Огоҳ бўлинглар, У ҳамма нарсага кучи етувчи – Азиз ва бандаларига ўта кечиримли Ғаффор Зотдир!
Кимни Аллоҳ тўғри йўлга бошласа, бас, унинг учун бирор йўлдан оздирувчи бўлмайди. Аллоҳ қудратли ва душманлардан интиқом олувчи Зот эмасми?!
Ушбу Қуръон иззатли ва билимли Аллоҳ томонидан нозил қилинган китобдир.
Эй Роббимиз, уларни ҳам, уларнинг ота-боболарини ҳам, жуфтлари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам уларга Ўзинг ваъда қилган Адн жаннатларига киритгин. Шубҳасиз, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
Сизлар мени Аллоҳга куфр келтиришга ва ўзим билмайдиган нарсаларни Унга шерик қилишга чақиряпсизлар. Мен эса, сизларни иззатли ва жуда мағфиратли Зотга даъват қиляпман.
Бас, икки кунда етти қават осмонни барпо қилди ва ҳар бир осмонга қилиши керак бўлган ишини ваҳий қилди. Биз дунёга яқин осмонни юлдузли чироқлар билан безадик ва уни офатлардан сақладик. Бу иззати улуғ – Азиз ва барча нарсани билувчи – Аълим Зотнинг ўлчовидир.
Шубҳасиз, ўзларига эслатма бўлиб келган Қуръонни инкор қилган кимсалар азобга дучор бўладилар. Албатта, у азиз китобдир.
Эй Муҳаммад, иззатли ва ҳикматли Аллоҳ сизга ва сиздан олдинги пайғамбарларга шундай ваҳий қилади.
Аллоҳ бандаларига меҳрибондир. У Ўзи хоҳлаган кишиларга кенг ризқ беради. У барча нарсага кучи етувчи – Қовий ва иззати улуғ бўлган – Азиз Зотдир.
Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган?” – деб сўрасангиз, албатта улар: “Уларни қудратли ва ўта билувчи Аллоҳ яратган”, – дейдилар.
Бироқ Аллоҳ раҳмат қилган кишиларгагина ёрдам берилади. Шубҳасиз, У иззати улуғ – Азиз ва марҳамати чексиз бўлган – Раҳим Зотдир.
Ана энди бу азобни тотиб кўргин. Дарҳақиқат, сен “иззат ва икром қилинган”сан.
Бу Қуръон Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳ томонидан нозил қилинган китобдир.
Осмонлар ва Ердаги буюклик ёлғиз Уникидир! Шубҳасиз, У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Бу Қуръон Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳ томонидан нозил қилинган китобдир.