Бас, фақат Лут унга иймон келтирди. Кейин Иброҳим: “Албатта, мен Роббим буюрган томонга ҳижрат қилиб кетувчиман. Шубҳасиз, У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Сиз қидирган ع ز ز масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 119 та оят мавжуд.
Aziz bo'lgan, g'ururi, doimo ustundir, azizdir, doimo ustun, va yuksaltirgin, azizdir (qat'iy g'olib), doimo g'olib, sharaf, ustundir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бас, фақат Лут унга иймон келтирди. Кейин Иброҳим: “Албатта, мен Роббим буюрган томонга ҳижрат қилиб кетувчиман. Шубҳасиз, У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Албатта, Аллоҳ Ўзидан бошқа нимага дуо қилаётганларини яхши билади. Шубҳасиз, У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Аллоҳнинг ёрдами билан бу ғалабага эришилади. Аллоҳ хоҳлаган кишига нусрат беради. Албатта, У иззати улуғ – Азиз ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
У илк бор борлиқни яратиб, сўнгра қиёмат куни Ўзи уни яна қайта яратадиган Зотдир. У Зотга буларни қилиш жуда осондир. Осмонлар ва Ердаги энг олий сифат Уникидир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Улар у жойда мангу қоладилар. Бу Аллоҳнинг ҳақ ваъдасидир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Агар ер юзидаги барча дарахт қаламлар бўлиб, денгиз сиёҳ бўлса ва ундан сўнг яна етти денгиз ёзиш учун унга ёрдамга келса ҳам Аллоҳнинг сўзлари тугамайди. Шубҳасиз Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Ана шу Зот сизларга кўринган ва кўринмаганни билувчи, ўта иззатли ва ўта раҳмлидир.
Аллоҳ кофир фирқаларни ғазаблари билан ортларига қайтарди. Улар ҳеч қандай яхшиликка эришмадилар. Аллоҳ мўминларга жанг борасида Ўзи кифоя қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кучли ва қудратли Зотдир.
Эй Расулим, илм берилган кимсалар сизга Роббингиз томонидан нозил қилинган Қуръоннинг ҳақ китоб эканини ва у иззатли, ҳамдга лойиқ Зотнинг йўлига ҳидоят қилишини биладилар.
Яна мушрикларга: “У Зотга қўшиб олган шерикларингизни менга кўрсатинлар-чи?! Йўқ, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир”, – деб айтинг.
Аллоҳ одамлар учун нимаики раҳматни очиб қўйса, бас, уни тутиб қолувчи йўқдир. Агар У зот ушлаб қолганидан сўнг у нарсани бандаларга бирон юборувчи ҳам йўқдир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Кимки иззат истайдиган бўлса, бас, барча қудрат Аллоҳникидир. Ҳар бир чиройли калима У томон чиқади. Солиҳ амални эса, Аллоҳ Ўз даргоҳига кўтаради. Ёмонликлар билан макр қиладиганлар учун қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари беҳуда кетиб, ҳам ҳалок бўлади.
Кимки иззат истайдиган бўлса, бас, барча қудрат Аллоҳникидир. Ҳар бир чиройли калима У томон чиқади. Солиҳ амални эса, Аллоҳ Ўз даргоҳига кўтаради. Ёмонликлар билан макр қиладиганлар учун қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари беҳуда кетиб, ҳам ҳалок бўлади.
Буларни қилиш Аллоҳга қийин эмасдир.
Шунингдек, одамлар, ҳайвонлар ва чорвалар орасида ҳам турли ранглилари бордир. Аллоҳдан бандалари орасида фақат олимларигина қўрқадилар. Шубҳасиз Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва гуноҳларни кечирувчи – Ғофур Зотдир.
Ушбу Қуръон азиз ва раҳмли бўлган Аллоҳнинг нозил қилган китобидир,
Ўшанда Биз уларга иккита пайғамбарни юборганимизда қишлоқ аҳли иккисини ҳам ёлғончига чиқаришди. Кейин учинчи пайғамбар билан қувватлантирдик. Бас, уччала пайғамбар қишлоқ аҳлига: “Чиндан ҳам, биз сизларга юборилган элчилармиз”, деган эдилар.
Қуёш тўхтамай ўз қароргоҳи томон юриб боради. Бу қудратли ва барча нарсани билувчи Зотнинг ўлчовидир.
Иззат эгаси бўлган Роббингиз улар сифатлаётган нуқсонлардан покдир.
Аммо куфр келтирган кимсалар ҳақни қабул қилишдан ғурурда ва доимо тортишувдалар.