﷽
TasnimTasnim
123456789101112
Al-Qur'an Al-Karim
وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ1448 йил 7 сафар|2026 йил 21 июл, сешанба
Асосий саҳифаСураларМасдар-ўзакЭъроб-ул ҚуръонАл-МуфрадотҚуръондан қидиришБиз ҳақимизда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66
67
68
69
70
71
72
73
74
75
76
77
78
79
80
81
82
83
84
85
86
87
88
89
90
91
92
93
94
95
96
97
98
99
100
101
102
103
104
105
106
107
108
109
110
111
112
113
114

Суралар

1

Fotiha

7 oyat

الفاتحة
2

Baqara

286 oyat

البقرة
3

Oli Imron

200 oyat

آل عمران
4

Niso

176 oyat

النساء
5

Moida

120 oyat

المائدة
6

An'om

165 oyat

الأنعام
7

A'rof

206 oyat

الأعراف
8

Anfol

75 oyat

الأنفال
9

Tavba

129 oyat

التوبة
10

Yunus

109 oyat

يونس
11

Hud

123 oyat

هود
12

Yusuf

111 oyat

يوسف
13

Ra'd

43 oyat

الرعد
14

Ibrohim

52 oyat

إبراهيم
15

Hijr

99 oyat

الحجر
16

Nahl

128 oyat

النحل
17

Isro

111 oyat

الإسراء
18

Kahf

110 oyat

الكهف
19

Maryam

98 oyat

مريم
20

Toho

135 oyat

طه
21

Anbiyo

112 oyat

الأنبياء
22

Haj

78 oyat

الحج
23

Mu'minun

118 oyat

المؤمنون
24

Nur

64 oyat

النور
25

Furqon

77 oyat

الفرقان
26

Shu'aro

227 oyat

الشعراء
27

Naml

93 oyat

النمل
28

Qosos

88 oyat

القصص
29

Ankabut

69 oyat

العنكبوت
30

Rum

60 oyat

الروم
31

Luqmon

34 oyat

لقمان
32

Sajda

30 oyat

السجدة
33

Ahzob

73 oyat

الأحزاب
34

Saba'

54 oyat

سبأ
35

Fotir

45 oyat

فاطر
36

Yosin

83 oyat

يس
37

Soffat

182 oyat

الصافات
38

Sod

88 oyat

ص
39

Zumar

75 oyat

الزمر
40

G'ofir

85 oyat

غافر
41

Fussilat

54 oyat

فصلت
42

Shuro

53 oyat

الشورى
43

Zuxruf

89 oyat

الزخرف
44

Duxon

59 oyat

الدخان
45

Josiya

37 oyat

الجاثية
46

Ahqof

35 oyat

الأحقاف
47

Muhammad

38 oyat

محمد
48

Fath

29 oyat

الفتح
49

Hujurot

18 oyat

الحجرات
50

Qof

45 oyat

ق
51

Zoriyot

60 oyat

الذاريات
52

Tur

49 oyat

الطور
53

Najm

62 oyat

النجم
54

Qamar

55 oyat

القمر
55

Ar-Rohman

78 oyat

الرحمن
56

Voqea

96 oyat

الواقعة
57

Hadid

29 oyat

الحديد
58

Mujodala

22 oyat

المجادلة
59

Hashr

24 oyat

الحشر
60

Mumtahana

13 oyat

الممتحنة
61

Sof

14 oyat

الصف
62

Jumu'a

11 oyat

الجمعة
63

Munofiqun

11 oyat

المنافقون
64

Tag'obun

18 oyat

التغابن
65

Taloq

12 oyat

الطلاق
66

Tahrim

12 oyat

التحريم
67

Mulk

30 oyat

الملك
68

Qalam

52 oyat

القلم
69

Haqqo

52 oyat

الحاقة
70

Ma'orij

44 oyat

المعارج
71

Nuh

28 oyat

نوح
72

Jin

28 oyat

الجن
73

Muzzammil

20 oyat

المزمل
74

Muddassir

56 oyat

المدثر
75

Qiyomat

40 oyat

القيامة
76

Inson

31 oyat

الإنسان
77

Mursalot

50 oyat

المرسلات
78

Naba'

40 oyat

النبأ
79

Noziot

46 oyat

النازعات
80

Abasa

42 oyat

عبس
81

Takvir

29 oyat

التكوير
82

Infitor

19 oyat

الانفطار
83

Mutoffifun

36 oyat

المطففين
84

Inshiqoq

25 oyat

الانشقاق
85

Buruj

22 oyat

البروج
86

Toriq

17 oyat

الطارق
87

A'laa

19 oyat

الأعلى
88

G'oshiya

26 oyat

الغاشية
89

Fajr

30 oyat

الفجر
90

Balad

20 oyat

البلد
91

Shams

15 oyat

الشمس
92

Layl

21 oyat

الليل
93

Zuho

11 oyat

الضحى
94

Sharh

8 oyat

الشرح
95

Tin

8 oyat

التين
96

Alaq

19 oyat

العلق
97

Qadr

5 oyat

القدر
98

Bayyina

8 oyat

البينة
99

Zalzala

8 oyat

الزلزلة
100

Odiyot

11 oyat

العاديات
101

Qori'a

11 oyat

القارعة
102

Takosur

8 oyat

التكاثر
103

Asr

3 oyat

العصر
104

Humaza

9 oyat

الهمزة
105

Fil

5 oyat

الفيل
106

Quraysh

4 oyat

قريش
107

Mo'un

7 oyat

الماعون
108

Kavsar

3 oyat

الكوثر
109

Kafirun

6 oyat

الكافرون
110

Nasr

3 oyat

النصر
111

Masad

5 oyat

المسد
112

Ixlos

4 oyat

الإخلاص
113

Falaq

5 oyat

الفلق
114

Nos

6 oyat

الناس
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир

Saba' сураси

Makkaда нозил бўлган.

22-жуз,34-сура,54 оятдан иборат
←

Олдинги сура

33. Ahzob

الأحزاب
فاطر

Кейинги сура

35. Fotir

→
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.

34:1

Осмонлардаги ва ердаги барча нарсалар Уники бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Охиратда ҳам ҳамд фақат Унга хосдир. У ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.

34:2
34:3
34:4
34:5
34:6
34:7
429-саҳифа
34:8
34:9
34:10
34:11
34:12
34:13
34:14
430-саҳифа
34:15
34:16
34:17

Куфр кетирганлари сабабли уларни мана шу фалокат билан жазоладик. Биз фақат кофир кимсагагина мана шундай жазо берамиз.

34:18
34:19
34:20
34:21
34:22
431-саҳифа
34:23
34:24
34:25

Эй Муҳаммад, уларга: “Биз қилган гуноҳлар хусусида сизлар сўралмайсизлар ва сизлар қилаётган амаллар тўғрисида бизлар сўралмаймиз”, – деб айтинг.

34:26
34:27
34:28
34:29

Улар: “Агар чиндан ҳам ростгўй бўлсангизлар, айтинглар-чи, мана шу ваъда қилинган қиёмат қачон бўлади?” – дейдилар.

34:30
34:31
432-саҳифа
34:32
34:33
34:34
34:35

Яна улар: “Бизларнинг молларимиз ва фарзандларимиз сизларникидан кўра кўпроқ. Демак, биз азобланувчи эмасмиз”, – дедилар.

34:36
34:37
34:38

Бизнинг оятларимизни ожиз қолдириш ҳаракатида юрадиган кимсалар эса – ана улар азобга ҳозир қилинувчилардир.

34:39
433-саҳифа
34:40
34:41
34:42
34:43
34:44

Ҳолбуки, олдин Биз уларга уни ўқиб ўрганадиган китоблар келтирмаган эдик. Шунингдек, уларга сиздан аввал бирор огоҳлантирувчи пайғамбар ҳам юбормаган эдик.

34:45
34:46
34:47
34:48

Яна уларга: “Албатта, Роббим ҳақни ўртага ташлайди. У Зот ғайбларни яхши билувчидир” –, деб айтинг.

434-саҳифа
34:49

Эй Муҳаммад, уларга: “Ҳақ бўлган Қуръон келди. Ботил эса янги бир нарсани бошлай олмайди ва эски бир нарсани қайтара олмайди”, – деб айтинг.

34:50
34:51
34:52
34:53
34:54
وَمَا

У Ер остига нимаики кирса ҳам, ундан нималар униб чиқса барчасини билади. Шунингдек, осмондан тушадиган баракатларни ҳам, унга кўтариладиган дуоларни ҳам билади. У марҳамати кенг бўлган – Раҳим ва гуноҳларни кечирувчи – Ғофур Зотдир.

لَتَأْتِيَنَّكُمْ

Куфр келтирган кимсалар: “Бизларга қиёмат келмайди”, – дедилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Йўқ, ғайбни билувчи Роббимга қасамки, албатта, у сизларга келади. Осмонлар ва Ердаги бир зарра вазнича, ҳатто ундан ҳам кичик ёки катта бирор нарса Аллоҳдан махфий қолмайди, барчаси аниқ китобда мавжуддир”, – деб айтинг.

وَرِزْقٌ

Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни жаннат билан мукофатлаши учун ҳам қиёмат қоим бўлади. Ана ўшалар учун Аллоҳдан мағфират ва фаровон ризқ бордир.

مِنْ رِجْزٍ

Бизнинг оятларимизга қарши ожиз қолдирувчи бўлиш учун ҳаракат қилган кимсалар учун эса аламли жазодан иборат азоб бордир.

هُوَ

Эй Расулим, илм берилган кимсалар сизга Роббингиз томонидан нозил қилинган Қуръоннинг ҳақ китоб эканини ва у иззатли, ҳамдга лойиқ Зотнинг йўлига ҳидоят қилишини биладилар.

كُلَّ

Куфр келтирган кимсалар: “Сизларга чириб титилиб бутунлай парча-парча бўлиб кетган вақтингизда, албатта, сизлар яна янгитдан яратиласизлар, деб хабар берадиган бир кишини кўрсатайликми?” – дедилар.

Яна улар: “У Аллоҳ шаънига ёлғон уйдирдими ёки унда жиннилик борми?” – дедилар. Йўқ, ундай эмас, охиратга ишонмайдиган кимсаларнинг ўзлари азобда ва ҳидоятдан узоқ залолатдадирлар.

بِهِمُ

Ахир улар осмон ва ердаги нарсаларга, олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларга назар солмайдиларми?! Агар Биз хоҳласак, уларни ерга юттириб юборамиз ёки устиларига осмондан парчалар ташлаб юборамиз. Албатта, бунда Аллоҳга тавба қилиб қайтувчи ҳар бир банда учун далолат бордир.

اَوِّبي

Биз Довуд пайғамбарга улуғ фазл ато қилиб: “Эй тоғлар ва қушлар! Довуд билан бирга тасбеҳ айтинглар”, – дедик. Ҳамда унинг учун темирни хамирдек юмшоқ қилиб қўйдик.

بِمَا تَعْمَلُونَ

Яна унга: “Совутлар ясагин ва тўқишда ҳалқаларини ўлчовли қил. Эй Довуд оиласи, яхши амал қилинглар. Албатта, Мен қилаётган амалларингизни кўриб турувчиман”, – дедик.

لَهُ

Сулаймонга эрталаб бир ойлик, кечки пайт бир ойлик масофани босиб ўтадиган шамолни хизматкор қилиб қўйдик ва унга мис булоғини оқизиб қўйдик. Ҳамда жинлардан ҳам Роббисининг изни билан унинг қўл остида ишлайдиган тоифаларни бўйсундириб қўйдик. Агар улардан ким амримиздан ташқари чиқса, унга ўт азобидан тоттириб қўярдик.

كَالْجَوَابِ

Жинлар унга мисдан у хоҳлаган нарсаларни – меҳроблар, ҳайкаллар, ҳовузлардек келадиган катта лаганлар ва мустаҳкам қозонларни ясаб берадилар. Эй Довуд оиласи, бу неъматларнинг шукронаси учун амал қилинглар. Лекин бандаларим орасида шукр қилувчиси камдир.

دَآبَّةُ

Бас, қачонки, Биз Сулаймонга ўлимни ҳукм қилганимизда, унинг ўлимига фақат ҳассасини еяётган ёғоч кемирувчи қуртгина далолат қилди. Вақтики, Сулаймон жойидан қулаб тушгач, жинларга аён бўлдики, агар улар ғайбни билганларида бу хор қилувчи меҳнат азобида қолмаган бўлар эдилар.

Сабаъ қабиласи учун ўз масканларида Аллоҳнинг фазлига доир бир далил бор эди – ўнг томондан ҳам, чап томондан ҳам икки боғ бўлиб, Биз уларга: “Роббингизнинг ризқидан еб-ичинглар ва Унга шукр қилинглар. Чиройли шаҳрингиз ва мағфиратли Роббингиз бор”, – деган эдик.

ذَوَاتَيْ

Бас, улар шукр қилишдан юз ўгирдилар. Биз уларнинг устига фалокат селни юбордик ва уларнинг боғларини аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазор бўлган хароба икки боғга алмаштириб қўйдик.

قُرًى

Улар билан Биз муборак қилган шаҳарларнинг орасида кўриниб турадиган, бир-бирига яқин қишлоқларни барпо қилиб, улар орасида юриш масофасини қулай қилиб ўлчаб қўйдик ва: “Бу қишлоқларда кечалари ҳам, кундузлари ҳам омонликда юраверинглар!” – деган эдик.

فَجَعَلْنَاهُمْ

Улар эса шунча неъматларга ношукрлик қилиб: “Эй Роббимиз, сафарларимиз орасидаги масофани улардан йироқ қил”, – деб, ўзларига зулм қилдилар, бас, Биз уларни одамлар оғзидаги ҳикояларга айлантириб қўйдик ва уларни бутунлай эзиб ташладик. Албатта, бу ҳодисаларда ҳар бир сабрли ва шукр қилувчи кимсалар учун аломатлар бордир.

فَريقًا

Дарҳақиқат, иблис уларнинг устидаги “Мен уларни йўлдан оздираман”, – деган гумонини тасдиқлади. Бас, Сабаъ қабиласи иблисга эргашдилар. Фақат бир гуруҳ мўминларгина унга бўйсунмадилар.

يُؤْمِنُ

Ҳолбуки, иблиснинг улар устидан ҳеч қандай бир ҳукмронлиги йўқ эди. Фақат охиратга иймон келтирадиган кишиларни ундан шубҳада бўлган кимсалардан ажратиб, билиб олишимиз учун шундай қилдик. Роббингиз барча нарсани кузатиб турувчидир.

ذَرَّةٍ

Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Сизлар Аллоҳдан бошқа худолар деб гумон қилган бутларингизга илтижо қилаверинглар! Улар на осмонларда ва на Ерда бир зарра вазнича нарсага ҳам эга эмасдирлар. Улар учун Еру осмон – иккисининг яратилишида шериклик ҳам йўқдир. Ҳамда У Зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ”, – деб айтинг.

Аллоҳ ҳузурида фақат Ўзи изн берган кишиларнинг шафоатигина фойда беради. Қачонки, уларга изн берилиб, қалбларидан қўрқув кетказилгач, бир-бирларига: “Роббингиз изн учун нима деди?” – дейдилар. Уларга: “Ҳақни айтди ва шафоатга изн берди. У барчадан олий ва улуғ Зотдир”, – деб жавоб айтадилар.

وَاِنَّآ

Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Ким сизларга осмонлардан ва ердан ризқ беради?” – деб айтинг. Яна уларга: “Албатта, ризқ берувчи Аллоҳдир. Ундай бўлса, аниқ бизлар ёки сизлар ҳидоят узрамиз ёки очиқ-ойдин залолатдамиз” – деб айтинг.

بِالْحَقِّ

Эй Расулим, уларга: “Роббимиз қиёмат куни ўртамизни бир орада жамлайди сўнгра орамизда ҳақ билан ҳукм қилади. Фақат У адолат билан ҳукм қилувчи – Фаттоҳ ва барча нарсани билувчи – Аълим Зотдир.

بَلْ

Яна мушрикларга: “У Зотга қўшиб олган шерикларингизни менга кўрсатинлар-чи?! Йўқ, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир”, – деб айтинг.

اَكْثَرَ

Эй Муҳаммад, Биз сизни, барча одамларга жаннатдан хушхабар берувчи ва жаҳаннамдан огоҳлантирувчи қилиб юбордик! Лекин одамларнинг кўпчилиги бу ҳақиқатни билмайдилар.

وَلَا تَسْتَقْدِمُونَ

Эй Муҳаммад, уларга: “Сизлар учун шундай бир куннинг ваъдаси борки, Ундан бир соат ортга ҳам қолмайсиз, олдинга ҳам кета олмайсиз”, – деб айтинг.

وَلَوْ

Куфр келтирган кимсалар: “Биз бу Қуръонга ҳам, ундан олдинги китобларга ҳам асло иймон келтирмаймиз”, – дедилар. Эй Расулим, агар сиз ўша золим кимсаларни қиёмат куни Роббилари ҳузурида тик турғизиб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди?! Ўшанда заиф ҳисобланган кимсалар мутакаббир кимсаларга: “Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар, албатта, мўминлардан бўлар эдик”, – дейдилар.

Мутакаббир кимсалар заиф саналганларга: “Сизларга ҳидоят келганидан кейин сизларни ундан биз тўсдикми? Аксинча, ўзингиз гуноҳ қилувчилардан бўлган эдингиз”, – дейдилар.

الَّيْلِ

Заиф саналганлар мутакаббир кимсаларга: “Йўқ, кеча-ю кундуз бизга қилган макрларингизчи?! Ўшанда сизлар бизларни Аллоҳга куфр келтиришга ва Унга тенг шериклар қилишга буюрар эдингиз”, – дейдилар. Улар азобни кўзлари билан кўрган вақтларида надоматни ичларида тутадилар. Биз куфр келтирган кимсаларнинг бўйинларига кишанлар соламиз. Улар фақат дунёда қилиб ўтган амалларига яраша жазоланадилар.

بِمَآ

Биз қайси бир қишлоққа бирор огоҳлантирувчи пайғамбар юборсак, албатта, у ернинг маишатпарастлари: “Биз сизлар элчи қилиб юборилган динни инкор қилувчилармиз!” – дедилар.

وَيَقْدِرُ

Эй Муҳаммад, уларга: “Шубҳасиз, Роббим Ўзи хоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилади ва Ўзи хоҳлаганининг ризқини тор қилади. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар”, – деб айтинг.

زُلْفٰٓى

На мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Бизнинг даргоҳимизга яқин қила олмайди. Лекин ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар жаннатдаги кўшкларда омонликда бўладилар.

مِنْ عِبَادِه

Эй Муҳаммад уларга: “Албатта, Роббим бандаларидан хоҳлаганининг ризқини кенг қилади ва хоҳлаганига ризқни тор қилади. Бирор нарсани эҳсон қилсангизлар, бас, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдиради. У ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир”. – деб айтинг.

У кунда Аллоҳ мушрикларнинг барчасини йиғиб, кейин фаришталарга: “Ана улар сизларга ибодат қилармидилар?” – дейди.

يَعْبُدُونَ

Фаришталар: “Эй пок Роббимиз, улар эмас, Сен бизнинг дўстимизсан. Йўқ, улар жинларга ибодат қилар эдилар. Уларнинг аксарияти уларга ишонувчилар эди”, – дейдилар.

لِلَّذينَ

Бас, бу кунда бирингиз бошқангизга на фойда ва на зарар етказишга кучи етмайди. Биз, зулм қилганларга: “Уни ёлғон деб айтган дўзах азобини тотиб кўринглар”, – деймиз.

هٰذَآ

Қачонки, уларга оятларимиз равшан ҳолда тиловат қилинса, улар: “Бу Муҳаммад фақат сизларни ота-боболарингиз ибодат қилиб ўтган нарсалардан тўсишни хоҳлайдиган кимсадир”, – дейдилар. Бунинг устига яна: “Бу Қуръон фақат тўқилган бир уйдирмадир”, – дейдилар. Куфр келтирган кимсалар ўзларига ҳақ бўлган Қуръон келган пайтда: “Бу китоб аниқ бир сеҳрдан иборатдир”, – дейдилар.

فَكَذَّبُوا

Улардан илгари ўтган кимсалар ҳам ўз пайғамбарларини инкор қилган эдилар Ҳолбуки, Макка мушриклари Биз уларга ато этган неъматларнинг ўндан бирига ҳам етмаганлар. Бас, улар расулларимни ёлғончига чиқардилар, кейин эътирозим қандай бўлган эди?!

وَفُرَادٰى

Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Мен сизларга фақат битта нарсани насиҳат қиламан. Холис Аллоҳ учун иккита-иккита ва битта-битта туриб, бир фикр қилиб кўринглар. Соҳибингиз Муҳаммадда ҳеч қандай жиннилик йўқ. У фақат қаттиқ азоб олдидан сизларга юборилган бир огоҳлантирувчи пайғамбардир, , холос”, – деб айтинг.

عَلَى اللّٰهِ

Эй Расулим, уларга: “Мен сизлардан даъватим учун ҳақ сўрамайман. Бас, у сизларга бўла қолсин. Менинг ажрим фақат Аллоҳнинг зиммасида. У барча бўлаётган ишларга гувоҳдир”, – деб айтинг.

فَبِمَا

Эй Расулим, уларга: “Агар мен йўлдан озсам, бас, фақат ўз зараримга йўлдан озаман ва агар ҳидоят топсам ҳам Роббим менга ваҳий қилаётган нарса туфайли топаман”, – деб айтинг. Албатта, У ҳамма нарсани эшитувчи – Самиъ ва бандаларига яқин – Қориб Зотдир.

قَريبٍ

Эй Расулим, агар сиз мушрик ва кофирларни даҳшатга тушиб, қочгани жой бўлмаган ва яқин бир макондан дўзах томон тутиб кетилган пайтларида кўрсангиз эди!

بَعيدٍ

Қиёмат куни улар: “Энди, иймон келтирдик”, – дейдилар. Узоқ бир макон бўлган охират диёридан уларга иймонга қўл узатиш қаёқда экан?!

بَعيدٍ

Ҳолбуки, олдин улар дунё ҳаётида уни инкор қилган эдилар. Улар узоқдан туриб, ғайбга тош отар эдилар.

بِاَشْيَاعِهِمْ

Мана энди, худди улардан олдинги тарафдорларига қилингани каби, улар билан ўзлари орзу қиладиган нарсаларнинг ўртаси тўсиб қўйилди. Чунки улар дунёда шак-шубҳада эдилар.