﷽
TasnimTasnim
123456789101112
Al-Qur'an Al-Karim
وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ1448 йил 7 сафар|2026 йил 21 июл, сешанба
Асосий саҳифаСураларМасдар-ўзакЭъроб-ул ҚуръонАл-МуфрадотҚуръондан қидиришБиз ҳақимизда
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
32
33
34
35
36
37
38
39
40
41
42
43
44
45
46
47
48
49
50
51
52
53
54
55
56
57
58
59
60
61
62
63
64
65
66
67
68
69
70
71
72
73
74
75
76
77
78
79
80
81
82
83
84
85
86
87
88
89
90
91
92
93
94
95
96
97
98
99
100
101
102
103
104
105
106
107
108
109
110
111
112
113
114

Суралар

1

Fotiha

7 oyat

الفاتحة
2

Baqara

286 oyat

البقرة
3

Oli Imron

200 oyat

آل عمران
4

Niso

176 oyat

النساء
5

Moida

120 oyat

المائدة
6

An'om

165 oyat

الأنعام
7

A'rof

206 oyat

الأعراف
8

Anfol

75 oyat

الأنفال
9

Tavba

129 oyat

التوبة
10

Yunus

109 oyat

يونس
11

Hud

123 oyat

هود
12

Yusuf

111 oyat

يوسف
13

Ra'd

43 oyat

الرعد
14

Ibrohim

52 oyat

إبراهيم
15

Hijr

99 oyat

الحجر
16

Nahl

128 oyat

النحل
17

Isro

111 oyat

الإسراء
18

Kahf

110 oyat

الكهف
19

Maryam

98 oyat

مريم
20

Toho

135 oyat

طه
21

Anbiyo

112 oyat

الأنبياء
22

Haj

78 oyat

الحج
23

Mu'minun

118 oyat

المؤمنون
24

Nur

64 oyat

النور
25

Furqon

77 oyat

الفرقان
26

Shu'aro

227 oyat

الشعراء
27

Naml

93 oyat

النمل
28

Qosos

88 oyat

القصص
29

Ankabut

69 oyat

العنكبوت
30

Rum

60 oyat

الروم
31

Luqmon

34 oyat

لقمان
32

Sajda

30 oyat

السجدة
33

Ahzob

73 oyat

الأحزاب
34

Saba'

54 oyat

سبأ
35

Fotir

45 oyat

فاطر
36

Yosin

83 oyat

يس
37

Soffat

182 oyat

الصافات
38

Sod

88 oyat

ص
39

Zumar

75 oyat

الزمر
40

G'ofir

85 oyat

غافر
41

Fussilat

54 oyat

فصلت
42

Shuro

53 oyat

الشورى
43

Zuxruf

89 oyat

الزخرف
44

Duxon

59 oyat

الدخان
45

Josiya

37 oyat

الجاثية
46

Ahqof

35 oyat

الأحقاف
47

Muhammad

38 oyat

محمد
48

Fath

29 oyat

الفتح
49

Hujurot

18 oyat

الحجرات
50

Qof

45 oyat

ق
51

Zoriyot

60 oyat

الذاريات
52

Tur

49 oyat

الطور
53

Najm

62 oyat

النجم
54

Qamar

55 oyat

القمر
55

Ar-Rohman

78 oyat

الرحمن
56

Voqea

96 oyat

الواقعة
57

Hadid

29 oyat

الحديد
58

Mujodala

22 oyat

المجادلة
59

Hashr

24 oyat

الحشر
60

Mumtahana

13 oyat

الممتحنة
61

Sof

14 oyat

الصف
62

Jumu'a

11 oyat

الجمعة
63

Munofiqun

11 oyat

المنافقون
64

Tag'obun

18 oyat

التغابن
65

Taloq

12 oyat

الطلاق
66

Tahrim

12 oyat

التحريم
67

Mulk

30 oyat

الملك
68

Qalam

52 oyat

القلم
69

Haqqo

52 oyat

الحاقة
70

Ma'orij

44 oyat

المعارج
71

Nuh

28 oyat

نوح
72

Jin

28 oyat

الجن
73

Muzzammil

20 oyat

المزمل
74

Muddassir

56 oyat

المدثر
75

Qiyomat

40 oyat

القيامة
76

Inson

31 oyat

الإنسان
77

Mursalot

50 oyat

المرسلات
78

Naba'

40 oyat

النبأ
79

Noziot

46 oyat

النازعات
80

Abasa

42 oyat

عبس
81

Takvir

29 oyat

التكوير
82

Infitor

19 oyat

الانفطار
83

Mutoffifun

36 oyat

المطففين
84

Inshiqoq

25 oyat

الانشقاق
85

Buruj

22 oyat

البروج
86

Toriq

17 oyat

الطارق
87

A'laa

19 oyat

الأعلى
88

G'oshiya

26 oyat

الغاشية
89

Fajr

30 oyat

الفجر
90

Balad

20 oyat

البلد
91

Shams

15 oyat

الشمس
92

Layl

21 oyat

الليل
93

Zuho

11 oyat

الضحى
94

Sharh

8 oyat

الشرح
95

Tin

8 oyat

التين
96

Alaq

19 oyat

العلق
97

Qadr

5 oyat

القدر
98

Bayyina

8 oyat

البينة
99

Zalzala

8 oyat

الزلزلة
100

Odiyot

11 oyat

العاديات
101

Qori'a

11 oyat

القارعة
102

Takosur

8 oyat

التكاثر
103

Asr

3 oyat

العصر
104

Humaza

9 oyat

الهمزة
105

Fil

5 oyat

الفيل
106

Quraysh

4 oyat

قريش
107

Mo'un

7 oyat

الماعون
108

Kavsar

3 oyat

الكوثر
109

Kafirun

6 oyat

الكافرون
110

Nasr

3 oyat

النصر
111

Masad

5 oyat

المسد
112

Ixlos

4 oyat

الإخلاص
113

Falaq

5 oyat

الفلق
114

Nos

6 oyat

الناس
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир
Қуръони КаримТаржимаМаънолариТафсир

Soffat сураси

Makkaда нозил бўлган.

23-жуз,37-сура,182 оятдан иборат
←

Олдинги сура

36. Yosin

يس
ص

Кейинги сура

38. Sod

→
بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.

37:1

Аллоҳ йўлида саф-саф тизилиб турувчи фаришталар билан қасам бўлсин.

37:2

Гуноҳ ишлардан тўсувчилар билан қасам бўлсин.

37:3

Аллоҳнинг каломини доимо тиловат қилувчи фаришталар ва инсонлардан иборат барча зотларга қасам бўлсин.

37:4

Албатта, Илоҳингиз ягонадир!

37:5

У осмонлар ва Ер ҳамда уларнинг ўртасидаги нарсаларнинг Роббисидир. У яна кунчиқар томонларнинг Роббисидир.

37:6

Дарҳақиқат, Биз дунё осмонини юлдузлар билан зийнатлаб қўйдик.

37:7

Осмонни ҳар бир итоатсиз шайтондан сақладик.

37:8

Шайтонлар энг олий мавжудотлар бўлган фаришталарнинг сўзларини эшита олмайдилар, у ердан қувилиш учун ҳар томондан юлдузлар билан отиладилар.

37:9

Ҳайдалган ҳолда уларга доимий азоб бордир.

37:10

Агар ким бир сўзни илиб олса, унга ҳам куйдирувчи шуъла қувиб етади.

37:11
37:12

Балки сиз уларнинг қайта тирилишини инкор қилаётганларидан ажаблангандурсиз, аммо улар охират ҳақидаги сўзларингизни масхара қиладилар.

37:13

Агар улар Қуръон билан эслатма қилинсалар, эслатма олмайдилар.

37:14

Сизнинг ҳақ пайғамбар эканлигингизга далолат қиладиган бирор белги кўрсалар, иймон келтириш ўрнига янада қаттиқроқ масхара қиладилар.

37:15

Бу оятлар фақат аниқ бир сеҳрдир, дейдилар.

37:16

Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айланиб кетганимизда чиндан ҳам, яна қайта тирилувчи бўламизми?!

37:17

Аввалги ўтиб кетган ота-боболаримиз ҳам тириладиларми?!

37:18

Эй Муҳаммад, уларга: “Ҳа, сизлар қиёмат куни хор бўлган ҳолингизда, албатта, қайта тириласизлар”, – деб айтинг.

37:19

Ваъда қилинган бу қайта тирилиш фақатгина Исрофилнинг сури билан чалинувчи бир қичқириқдир, холос. Бас, улар қайта тирилиб, Аллоҳнинг ҳукмига қараб турадилар.

37:20

Шунда улар: “Ҳолимизга вой! Бу ахир жазо куни-ку!” – деб қоладилар.

37:21

Мана шу сизлар уни ёлғонга чиқарган ва ҳақ билан ботилни ажратиладиган кунидир.

37:22

Эй фаришталар, зулм қилган кимсалар ва уларнинг жуфтларини ҳамда Аллоҳдан бошқага ибодат қилиб ўтган нарсаларини тўпланглар.

37:23

Аллоҳдан ўзга ибодат қилган нарсаларини тўпланглар. Кейин уларни дўзах йўлига бошлаб боринглар.

37:24

Аллоҳдан буйруқ бўлгунча уларни дўзахга ташламай тўхтатиб туринглар. Чунки улар дунёдаги қилмишлари тўғрисида сўралувчидирлар.

447-саҳифа
37:25

Уларга: “Нега бир-бирларингизга ёрдам бермаяпсизлар?!” – дейилади.

37:26

Йўқ, улар бу кунда ҳеч нарса қилолмай, Бизнинг ҳукмимизга таслим бўлувчидирлар!

37:27

Улар савол бериб, бир-бирларига юзланадилар.

37:28

Эргашганлар ўз раҳнамоларига: “Ҳақиқатан, сизлар биз ишониб яхшилик кутадиган ўнг томондан келар эдингиз”, – дейдилар.

37:29

Раҳнамолари уларга: “Йўқ, ўзларингиз мўмин бўлмаган эдингизлар”, – дейдилар.

37:30
37:31

Бас, энди бизларга Роббимизнинг азоб ҳақидаги сўзи муқаррар бўлди. Энди, бизлар бу азобни тотувчилармиз.

37:32

Чунки бизлар йўлдан озувчи бўлганимиз учун сизларни ҳам йўлдан урдик.

37:33

Бас, албатта, улар ўша кунда азобда шерикдирлар.

37:34

Албатта, Биз гуноҳкорларни мана шундай азобга дучор қиламиз.

37:35

Чунки уларга: “Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ”,дейилганда, такаббурлик қилар эдилар.

37:36

Мушриклар: “Нима, бизлар бир мажнун шоирни деб илоҳларимизни тарк қиламизми?” – деб айтардилар.

37:37

Йўқ, Муҳаммад ҳақ динни олиб келди ва олдинги барча пайғамбарларни тасдиқ қилди.

37:38

Эй жиноятчилар, сизлар, шак-шубҳасиз, аламли азобни тотувчидирсизлар!

37:39

Сизлар фақат қилиб ўтган гуноҳларингиз сабабли жазоланасизлар.

37:40

Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандалари бундан мустаснодир.

37:41

Ана улар учун маълум ризқ бордир.

37:42

Уларга жаннатда турли мевалар бўлади. Улар иззат-икромдадирлар,

37:43

Неъматланиш жаннатларида бўладилар.

37:44

Жаннатдаги сўрилар устида бир-бирларига рўбарў бўлиб ўтирадилар.

37:45

Уларга оқар чашмадан қадаҳлар айлантирилиб турилади.

37:46

Бу қадаҳлардаги шароблар уни ичувчилар учун лаззатли ва оппоқдир.

37:47

У шаробда ақлдан оздирувчи нарса бўлмайди ва улар ундан маст бўлмайдилар.

37:48

Яна уларнинг олдиларида нигоҳлари бегоналарга қарашдан тийилган, шаҳло кўзли ҳур қизлар бўлади.

37:49

Улар худди пардага ўралган оппоқ тухумдекдирлар.

37:50

Бас, улар жаннатда бир-бирларига юзланиб савол-жавоб қиладилар.

37:51

Улардан бири: “Менинг дунёда бир дўстим бор эди”, – дейди.

448-саҳифа
37:52

У менга: “Чиндан ҳам сен ўлганимиздан кейин яна қайта тирилишимизни тасдиқ қилувчиларданмисан?” – дер эди.

37:53

Ўлиб, тупроқ ва суякларга айланиб кетган вақтимизда ҳақиқатан, ҳам қайта тирилиб жазоланувчимизми?, – деб айтарди.

37:54

Охиратни инкор қилган дўсти ҳақидаги воқеани айтиб берувчи сўзини тугатгач жаннатдагиларга: “Сизлар ҳам ўша дўстимнинг дўзахдаги ҳолига қараяпсизларми?” – дейди.

37:55

Кейин ўзи қараб уни дўзахнинг ўртасида кўради.

37:56

Шундан кейин: “Аллоҳга қасамки, мени ҳам ҳалок қилишингга оз қолган экан”, – дейди.

37:57

Агар Роббимнинг ҳидоят неъмати бўлмаганида эди, албатта, мен ҳам сен билан бирга дўзахга ҳозир қилинувчилардан бўлар эдим.

37:58

Қани, энди айт-чи, бизлар ўлувчи эмас эканмизми?!

37:59

Биринчи ўлимимиздан кейин азобланувчи ҳам эмас эканмизми?!

37:60

Албатта, мана бу жаннат неъматлари улкан ютуқдир!

37:61

Бас, амал қилувчилар мана шундай абадий саодат учун амал қилсинлар!

37:62

Мана шу жаннат яхши зиёфатми ёки дўзахдаги заққум дарахтими?

37:63

Ҳақиқатан, Биз бу заққум дарахтини золимлар учун фитна қилиб қўйдик.

37:64

Чиндан ҳам, у дўзах қаъридан ўсиб чиқадиган бир дарахтдир.

37:65

Унинг бутоқларидаги мевалари худди шайтонларнинг бошларига ўхшаб хунукдир.

37:66

Бас, дўзах аҳллари, албатта, ундан еювчи ва қоринларни у билан тўлдирувчидирлар.

37:67

Сўнгра, бунинг устига, уларга қайноқ сувдан аралаштириш ҳам бордир.

37:68

Сўнгра уларнинг қайтар жойлари, албатта, дўзах томон бўлади.

37:69

Албатта, улар ўзларининг ота-боболарини ҳақ йўлдан адашган ҳолда топдилар.

37:70

Бас, ўзлари ҳам уларнинг изларидан югуриб бормоқдалар.

37:71

Улардан аввал ўтганларнинг кўпчиликлари ҳақ йўлдан адашган эдилар.

37:72

Ҳолбуки, Биз уларнинг орасига огоҳлантирувчи пайғамбарларни юборган эдик.

37:73

Бас, огоҳлантирилганларнинг оқибатлари қандай бўлганини мана кўринг!

37:74

Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина ҳалокатга дучор бўлмадилар.

37:75

Қасам бўлсинки, Нуҳ пайғамбар қавмидан шикоят қилиб, Бизга нидо қилди. Бас, Биз дуоларни нақадар яхши ижобат қилувчимиз!

37:76

Биз унга ва унинг аҳлига катта ташвишдан нажот бердик.

449-саҳифа
37:77

Тўфондан кейин унинг зурриётини боқий қолувчи кишилар қилиб қўйдик.

37:78

Кейинги авлодлар орасида у ҳақида чиройли мақтовлар қолдирдик.

37:79

Барча оламларда Нуҳга салом бўлсин!

37:80

Биз яхши амал қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!

37:81

Албатта, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир!

37:82

Сўнгра Нуҳга эргашганлардан бошқаларни тўфонда ғарқ қилиб юбордик.

37:83

Ҳақиқатан, Иброҳим ҳам у Нуҳ пайғамбарнинг гуруҳидандир.

37:84

Ўшанда, Иброҳим Роббисига соғлом қалб билан келди.

37:85

Ўшанда у отаси ва қавмига: “Нималарга ибодат қиляпсизлар?!” – деди.

37:86

Аллоҳни қўйиб, уйдирма илоҳларга сиғинишни хоҳлайсизларми?!

37:87

У ҳолда бутун оламлар Роббисининг жазоси ҳақида нима гумонингиз бор?!”

37:88

Кейин у юлдузларга бир назар солди.

37:89

Сўнгра: “Ҳақиқатан, мен беморман”, – деди.

37:90

Одамлар дарҳол ундан юз ўгириб, ортга қараб кетдилар

37:91

Кейин Иброҳим уларнинг уйдирма илоҳлари олдига аста келиб: “Олдиларингизга қўйилган таомдан емайсизларми?” – деди.

37:92

Сизларга нима бўлди, гапирмайсизлар?!

37:93

Сўнгра уларга яқин келиб, ўнг қўлидаги болта билан урди.

37:94

Шунда, қавми унинг олдига бир-бирларини туртиб келдилар.

37:95

Иброҳим уларга: “Ўзларингиз йўниб, ясаб олган нарсаларга ибодат қиласизларми?!” – деди.

37:96

Ҳолбуки, сизларни ҳам, ясаган бутларингизни ҳам Аллоҳ яратган-ку?!

37:97

Улар бир-бирларига қараб: “У Иброҳим учун ичида олов ёнадиган бинолар қуриб, уни ўша олов ичига ташланглар”, – дедилар.

37:98

Бас, улар Иброҳимга макр қилмоқчи бўлдилар. Биз эса уларни энг тубанлардан қилдик.

37:99

Иброҳим олов ичидан саломат чиқиб: “Албатта, мен Роббим буюрган тарафга кетувчиман. Унинг Ўзи мени тўғри йўлга бошлайди”, – деди.

37:100

Эй Роббим, менга солиҳ фарзандлардан ато қилгин.

37:101

Бас, Биз унга бир юмшоқкўнгил ўғилнинг хушхабарини бердик.

37:102
450-саҳифа
37:103

Бас, қачонки, икковлари ҳам Аллоҳнинг амрига таслим бўлиб, Исмоилни қурбонлик учун пешонаси билан ерга ётқизган эди.

37:104

Биз унга: “Эй Иброҳим тўхта!” – деб нидо қилдик.

37:105

Дарҳақиқат, сен тушни тасдиқладинг. Албатта, Биз яхши иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.

37:106

Албатта, бу қурбонликка амр қилишим аниқ бир синов эди.

37:107

Биз Исмоилнинг ўрнига жаннатдан тушган катта бир қўчқор сўйишни эваз қилиб бердик.

37:108

Кейинги авлодлар орасида у Иброҳим ҳақида яхши гапларни қолдирдик.

37:109

Иброҳимга салом бўлсин!

37:110

Биз яхши иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!

37:111

Дарҳақиқат, у Бизнинг мўмин бандаларимиздандир.

37:112

Яна, Биз унга солиҳлардан ва пайғамбар бўлган Исҳоқнинг хушхабарини бердик.

37:113
37:114

Қасам бўлсинки, Биз Мусо ва Ҳорунга ҳам пайғамбарлик инъом қилдик.

37:115

Биз иккисига ҳам уларнинг қавмига ҳам катта ташвишдан нажот бердик.

37:116

Биз уларга мадад бердик, бас, улар фиръавн устидан ғолиб бўлдилар.

37:117

Биз у иккисига мукаммал баёнли Таврот китобини бердик.

37:118

Шунингдек, уларни тўғри йўлга ҳидоят қилдик.

37:119

Кейинги авлодлар орасида у иккиси хусусида яхши гапларни қолдирдик.

37:120

Мусо ва Ҳорунга салом бўлсин!

37:121

Биз яхши иш қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!

37:122

Дарҳақиқат, у иккиси ҳам мўмин бандаларимиздандир.

37:123

Албатта, Илёс ҳам пайғамбарлардандир!

37:124

Ўшанда, у ўз қавмига: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деган эди:.

37:125

Сизлар яратувчиларнинг энг яхшисини қўйиб, олтиндан ясалган Баъл номли бутга сиғинасизларми?!

37:126

Сизларнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Роббиси Аллоҳдан бошқага ибодат қиласизларми?!

451-саҳифа
37:127

Бас, қавми Илёсни ёлғончига чиқардилар. Сўнгра, албатта, улар дўзахга ҳозир қилинувчилардир.

37:128

Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандаларигина бундан мустаснодир.

37:129

Биз кейинги авлодлар орасида у ҳақида чиройли мақтовлар қолдирдик.

37:130

Илёсинга салом бўлсин!

37:131

Биз яхши амал қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз!

37:132

Шубҳасиз, у мўмин бандаларимиздандир.

37:133

Лут ҳам, шубҳасиз, пайғамбарлардандир!

37:134

Ўшанда, Биз унга ва унинг барча аҳлига нажот берган эдик.

37:135

Лекин азобда қолувчилардан бўлган бир кампирга нажот бермадик.

37:136

Сўнгра қолганларини ҳалок қилдик.

37:137

Эй Макка аҳли, аниқки сизлар ҳалигача уларнинг устидан тонгда ўтиб турасизлар.

37:138

Тунлари ҳам уларнинг устидан ўтасизлар. Ахир, Лутнинг қавми бошига тушган ҳалокат сизларнинг ҳам бошингизга тушиб қолишидан қўрқиб ақл юритмайсизларми?!

37:139

Юнус ҳам, шубҳасиз, пайғамбарлардандир!

37:140

Ўшанда у ўз қавмидан ғазабланиб ичи тўла юкли кемага қараб қочган эди.

37:141

Кейин кемадагилар билан қуръа ташлашди ва мағлуб бўлди.

37:142

Сўнгра Юнусни денгизга улоқтиришди, уни маломатга қолган ҳолида бир наҳанг балиқ ютиб юборди.

37:143

Бас, агар у Аллоҳга доимо тасбеҳ айтувчилардан бўлмаганида…

37:144

Аниқ, у балиқ қорнида, то қайта тириладиган қиёмат кунигача қолиб кетган бўлар эди.

37:145

Кейин Биз уни хаста ҳолида қуруқликка улоқтирдик.

37:146

Унинг устида соя ташлаб туриши учун бир қовоқ дарахтини ўстириб қўйдик.

37:147

Биз уни юз минг, балки ундан ҳам кўпроқ одамларга пайғамбар қилиб юбордик.

37:148

Бас, улар Аллоҳга иймон келтирдилар. Кейин уларни маълум бир муддатгача ҳаётдан баҳраманд қилдик.

37:149

Эй Муҳаммад, Макка кофирларидан сўранг-чи, қизлар Роббингизники-ю, ўғиллар уларникими?!

37:150

Ёки Биз фаришталарни уларнинг гувоҳликларида қиз қилиб яратдикми?!

37:151

Огоҳ бўлинглар, улар уйдирмалари туфайли шундай дейдилар.

37:152

Мушриклар: “Аллоҳ бола туғди”, деб бўҳтон қиладилар. Улар, аниқ ёлғончидирлар!

37:153

Аллоҳ ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олган эканми?!

452-саҳифа
37:154

Эй мушриклар сизларга нима бўлди?! Қандай ноҳақ ҳукм чиқаряпсизлар?!

37:155

Ахир ўйлаб кўрмайсизларми?!

37:156

Ёки сизлар учун Аллоҳнинг фарзанди бор экани ҳақида бирор аниқ ҳужжат борми?!

37:157

Бас, агар ростгўй бўлсангиз, мана шу даъволарингизни тасдиқловчи китобингизни келтиринглар-чи?!

37:158
37:159

Аллоҳ мушрикларнинг сифат бераётган нарсаларидан покдир.

37:160

Фақат Аллоҳнинг ихлосли бандалари Аллоҳни тўғри сифатлайдилар.

37:161

Эй мушриклар, шак-шубҳа йўқки, сизлар ҳам, сиғинаётган бутларингиз ҳам…

37:162

У Зотга қарши фитнага солувчи эмассизлар.

37:163

Фақат дўзахга кирувчи бўлган кимсаларнигина фитна қиласизлар.

37:164

Фаришталар: “Бизларнинг ҳар биримиз учун осмонларда маълум бир мақом бордир”, – дедилар.

37:165

Албатта, бизлар Аллоҳнинг йўлида саф тортиб турувчилармиз.

37:166

Ҳамда бизлар доимо Аллоҳга тасбеҳ айтувчилардирмиз.

37:167

Дарвоқе Макка аҳли Қуръон нозил бўлишидан илгари айтар эдиларки…

37:168

“Кошки, бизнинг олдимизда ҳам аввалгиларнинг китобларидан бирор эслатма бўлса эди.

37:169

Шунда, албатта, бизлар ҳам Аллоҳнинг ихлосли бандалари бўлар эдик.

37:170

Бас, Қуръон нозил бўлгач, уни инкор қилдилар. Бас, яқинда қилмишларининг оқибатини биладилар.

37:171

Пайғамбар қилиб юборилган бандаларимиз учун сўзимиз собит бўлган.

37:172

Сўзимиз, албатта, уларнинг нусрат топувчилар бўлишидир.

37:173

Шубҳасиз, пайғамбарлар ва мўминлардан бўлган лашкарларимиз – улар ғолибдирлар.

37:174

Бас, эй Муҳаммад, сиз улардан маълум бир вақтгача юз ўгириб туринг.

37:175

Уларни мағлуб бўлганларида кўринг! Бас, яқинда улар куфрларининг оқибатини кўрадилар.

37:176

Ҳали улар азобимизга ошиқмоқдаларми?!

37:177

Бас, қачонки, азобимиз уларнинг ҳовлиларига тушганида огоҳлантирилган кимсаларнинг тонглари жуда ёмон бўлади.

37:178

Бас, эй Муҳаммад, сиз улардан маълум бир вақтгача юз ўгириб туринг.

37:179

Уларни мағлуб бўлганларида кўринг! Бас, яқинда улар куфрларининг оқибатини кўрадилар.

37:180

Иззат эгаси бўлган Роббингиз улар сифатлаётган нуқсонлардан покдир.

37:181

Ҳамда расулларга салом бўлсин!

37:182

Барча оламларнинг Робби – Аллоҳга ҳамд бўлсин!

اِنَّا

Бас, эй Муҳаммад, Макка кофирларидан сўранг, уларни яратиш қийинроқми ёки Биз яратган нарсаларними?! Зотан, Биз уларни аввал ёпишқоқ лойдан яратганмиз.

طَاغينَ

Ахир бизлар учун сизларнинг устингиздан дунёда ҳукмронлик йўқ эди-ку! Йўқ, сизлар ўзларингиз туғёнга кетган қавм эдингиз.

اِنّيٓ

Бас, қачонки у бола отаси билан бирга юрадиган бўлгач, Иброҳим унга: “Эй ўғилчам, мен кўпинча тушимда сени қурбон қилиш учун сўяётганимни кўрмоқдаман. Ўйлаб қараб кўр, нима дейсан?” – деган эди. Ўғли Исмоил: “Эй отажон, сенга тушингда Аллоҳ томонидан нима буюрилган бўлса, ўша нарсани қилгин. Иншааллоҳ, мени сабр қилувчилардан топасан”.

مُبينٌ

Унга ҳам, Исҳоққа ҳам барака бердик. У иккисининг зурриётидан яхши амал қилувчи ҳам, ўзига аниқ зулм қилувчи ҳам бўлади.

الْجِنَّةُ

Мушриклар У билан жинлар ўртасида насаб бор деб гумон қилдилар. Ҳолбуки, жинлар бу мушрикларнинг Аллоҳнинг азобига ҳозир қилинувчи эканларини билганлар.