Ҳо, Мим.
G'ofir сураси
Makkaда нозил бўлган.
24-жуз,40-сура,85 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
24-жуз,40-сура,85 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Ҳо, Мим.
Ушбу Қуръон иззатли ва билимли Аллоҳ томонидан нозил қилинган китобдир.
Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақат куфр келтирган кимсалар тортишадилар. Бас, уларнинг шаҳарларда айланиб юришлари сизни алдаб қўймасин.
Аллоҳ ҳаромга қараган кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўнгиллар яширадиган нарсаларни ҳам билади.
Биз Мусони, мўъжизаларимиз ва очиқ-ойдин ҳужжат билан юбордик.
Мусо пайғамбарни фиръавн, Ҳомон ва Қорун олдига юбордик. Улар: “Мусо ёлғончи ва сеҳргардир”, – дедилар.
Эй қавмим, ҳақиқатан, мен сизларга қиёматдаги нидолашув кунидан қўрқаман.
Биз Мусога ҳидоят ато этдик ва бани Исроил авлодига мерос қилдик.
Ақл эгалари учун ҳидоят ва эслатма бўлган Таврот китобини берган эдик.
Аллоҳнинг оятларини инкор қилувчи кимсалар мана шундай тўғри йўлдан бурилиб кетадилар.
Аллоҳнинг оятлари ҳақида тортишадиган кимсаларни кўрмадингизми? Улар қаёққа бурилиб кетмоқдалар?!
Ўшанда улар дўзахда бўйинларида кишан ва занжирлар билан судраладилар.
Қайноқ сув ичида бўладилар. Сўнгра оловда ёндириладилар.
Сўнгра уларга: “Сизлар ширк келтириб ўтган нарсаларингиз қаерда қолди?!” – дейилади.
Аллоҳ сизларга Ўз оятларини кўрсатади. Бас, сизлар Аллоҳнинг қайси оятларини инкор қиласизлар?!
Аллоҳ бандаларнинг гуноҳини мағфират қилувчи, тавбани қабул этувчи, азоби қаттиқ ва фазлу карам эгасидир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Қайтиб бориш, фақат Унинг Ўзигадир.
Улардан олдин Нуҳ қавми ва улардан кейинги фирқалар ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарган эдилар. Ҳар бир уммат ўз пайғамбарини тутиб ўлдиришга қасд қилган ва ҳақни йўқотиш учун ботил ҳужжатлар билан тортишганлар. Бас, уларни азобим билан тутдим. Мана, азобим қандай бўлди?!
Куфр келтирган кимсалар устига ҳам Роббингизнинг азоб ҳақидаги сўзи мана шундай муқаррар бўлган. Албатта, улар дўзах эгаларидир.
Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги фаришталар Роббиларига ҳамд билан тасбеҳ айтадилар ва Унга иймон келтирадилар ҳамда иймон келтирган кишиларни Аллоҳдан мағфират қилишини сўрайдилар. Эй Роббимиз, раҳматинг ва илминг билан ҳар бир нарсани қуршаб олгансан. Бас, тавба қилиб, йўлингга эргашган кимсаларни мағфират қил ва уларни дўзах азобидан сақлагин.
Эй Роббимиз, уларни ҳам, уларнинг ота-боболарини ҳам, жуфтлари ва зурриётлари орасидаги солиҳ бўлган кишиларни ҳам уларга Ўзинг ваъда қилган Адн жаннатларига киритгин. Шубҳасиз, Сен иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотсан.
Эй Роббимиз, уларни барча ёмонликлардан асрагин, Кимни ўша қиёмат кунидаги ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан, унга раҳм қилибсан. Мана шу катта ютуқдир.
Куфр келтирган кимсаларга қиёмат куни: “Сизларни дунёда иймонга чақирилганда, кофир бўлган пайтингиздаги Аллоҳнинг нафрати сизнинг ўзингизга ҳозирги нафратингиздан каттароқдир”, – деб нидо қилинади.
Шунда улар: “Эй Роббимиз, Сен бизларни икки марта ўлдирдинг ва икки марта тирилтирдинг. Бас, бизлар дунёда қилган гуноҳларимизни эътироф қилдик. Энди, бу азобдан чиқишга бирор йўл борми?” – дейдилар.
Бу азоблар сизларни ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга даъват қилинганда куфр келтирганингиз, агар Унга ширк келтирилса, ишонганингиз туфайлидир. Бас, барча ҳукм олий ва улуғ Аллоҳникидир.
У сизларга Ўзининг борлиги ва бирлигига далолат қилувчи аломатларини кўрсатади ва сизларга осмондан ризқ ёғдиради. Лекин бу аломатлардан фақат Аллоҳга кўп тавба қиладиган кишиларгина эслатма олади.
Бас, эй мўминлар, гарчи кофирлар ёқтирмасалар ҳам Аллоҳга динни холис қилган ҳолингизда дуо қилинг.
Аллоҳ юксак даражали ва Арш соҳибидир. У Ўз амри билан бандалари орасидан кимни хоҳласа, ўшанга қиёматдаги мулоқот кунидан огоҳлантириш учун руҳни нозил қилади.
Улар қабрларидан тирилиб чиқадиган қиёмат кунида Аллоҳга улардан бирор нарса махфий бўлиб қолмайди. Бу кунда подшоҳлик кимники?! Албатта, ёлғиз бўлган – Воҳид ва ҳаммадан ғолиб – Қаҳҳор Зот Аллоҳникидир.
Бу кунда ҳар бир жон ўзи қилган ишига яраша жазоланади. Бу кунда ҳеч кимга зулм қилиш йўқ. Албатта, Аллоҳ тез ҳисоб қилувчи Зотдир.
Эй Муҳаммад, уларни яқинлашувчи қиёмат кунидан огоҳлантиринг. Ўшанда уларнинг юраклари ҳалқумларига тиқилиб, ғамларини ютиб турадилар. У кунда золимлар учун дўст ҳам амрига итоат қилинадиган шафоатчи ҳам бўлмайди.
Аллоҳ ҳақ билан ҳукм қилади. Ундан ўзга илтижо қилаётганлари эса ҳеч нарса билан ҳукм қилолмайдилар. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввал ўтган иймонсиз кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Улар Макка мушрикларидан кўра кучлироқ ва ер юзида қолдирган асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари туфайли тутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бирорта азобдан сақловчи бўлмади.
Бунга сабаб, уларга пайғамбарлари аниқ ҳужжатларни келтирганларида, улар инкор қилдилар. Бас, Аллоҳ уларни ушлади ва ҳалок қилди. Шубҳасиз, У кучли ва азоби қаттиқдир.
Бас, Мусо уларга ҳузуримиздан ҳақ пайғамбарлик билан келганида, улар: “У билан бирга иймон келтирган кимсаларнинг ўғилларини ўлдириб, аёлларини бузуқ ниятда фойдаланиш учун тирик қолдиринглар” – дедилар. Бироқ кофирларнинг ҳийласи залолатдан бошқа нарса эмас.
Фиръавн: “Менга қўйиб беринглар, Мусони ўлдираман. Қани, у Роббисига дуо қилсин-чи, уни қутқарар эканми?! Мен Мусо динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчилик чиқаришидан қўрқяпман”, деди.
Шунда Мусо: “Мен Роббим ва Роббингиз бўлган Аллоҳдан ҳисоб кунига иймон келтирмайдиган барча мутакаббирларнинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, – деди.
Шунда фиръавннинг хонадонидан бўлган ва иймонини яшириб юрадиган бир мўмин киши: “Бир одамни “Роббим Аллоҳ”, дегани учун ўлдирасизларми?! Ҳолбуки, у сизларга Роббингиз томонидан аниқ ҳужжатларни келтирди. Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўз зарарига. Борди-ю ростгўй бўлса, у ҳолда сизларга ваъда қилаётган баъзи азоблар етиб қолади. Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи ва ёлғончи кимсаларни тўғри йўлга бошламайди”, – деди.
Эй қавмим, бугунги кунда ҳукмронлик сизники, Ер юзида юзага чиқиб турибсизлар. Агар бизларга Аллоҳнинг азоби келса, ким бизга ёрдам беради?! Фиръавн унга: “Мен сизларга ўзим ўйлаётган нарсадан бошқани кўрсатмайман ва сизларни, фақат тўғри йўлга бошлайман”, – деди.
Иймон келтирган киши: “Эй қавмим, мен сизларнинг устингизга ҳам худди ўтган иймонсиз фирқаларнинг куни келиб қолишидан қўрқаман”, – деди.
Улар Нуҳ қавми, Од, Самуд қабиласи ва улардан кейинги куфр йўлини тутган кимсаларнинг иши кабидир. Аллоҳ бандаларига зулм қилишни хоҳламайди.
У кунда сизлар ортга қараб қочасизлар. Бироқ сизлар учун Аллоҳнинг азобидан сақлаб қолувчи бўлмайди. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унга ҳидоят қилувчи бўлмайди.
Дарвоқе, олдин Юсуф сизларнинг аждодларингизга аниқ ҳужжатларни келтирганида ҳам, сизларга келтирилган далилларга шак келтириб, қаттиқ туриб олган эдингиз. Ниҳоят, у вафот этган пайтда: “энди, Юсуфдан сўнг Аллоҳ асло пайғамбар юбормайди”, – дедингиз. Ҳаддан ошувчи ва шак келтирувчи кимсаларни Аллоҳ мана шундай йўлдан оздириб қўяди.
Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирор далилсиз тортишадиган кимсалар Аллоҳ наздида ҳам, иймон келтирган зотлар наздида ҳам қаттиқ нафратга қоладилар. Аллоҳ ҳар бир мутакаббир ва зўравоннинг қалбини мана шундай муҳрлаб қўяди.
Фиръавн: “Эй Ҳомон, мен учун бир баланд минора қургин, шоядки мен унинг устига чиқиб сабабларга етиб борсам”, – деди.
Осмонларнинг йўлларига етиб борайки, зора Мусонинг илоҳини кўрсам, чунки мен уни ёлғончи деб гумон қиляпман. Фиръавнга ўзининг ёмон амали мана шундай чиройли қилиб кўрсатилди ва тўғри йўлдан тўсилди. Фиръавннинг барча ҳийласи, фақатгина ҳалокатдадир.
Иймон келтирган киши “Эй қавмим, менга эргашинглар, мен сизларни тўғри йўлга бошлаб бораман”, – деди.
Эй қавмим, бу ўткинчи дунё ҳаёти фақат бир арзимас матодир. Албатта, охират барқарорлик диёридир.
Кимки бирор ёмонлик қилса, унга охиратда ўша ёмонлиги баробарича жазо берилади. Эркакдир, аёлдир кимки мўмин бўлган ҳолида бирор яхшилик қилса, айнан ўшалар жаннатга кирадилар. У жойда уларга беҳисоб ризқ берилади.
Эй қавмим, нима учун мен сизларни нажотга чақирсам, сизлар мени дўзахга чақирасизлар?!
Сизлар мени Аллоҳга куфр келтиришга ва ўзим билмайдиган нарсаларни Унга шерик қилишга чақиряпсизлар. Мен эса, сизларни иззатли ва жуда мағфиратли Зотга даъват қиляпман.
Шубҳа йўқки, албатта, сизлар мени унга ибодат қилишга чорлаётган нарсаларингиз дунёда ҳам охиратда ҳам ҳеч кимни даъват қила олмайди. Албатта, барчамизнинг қайтиб боришимиз Аллоҳгадир. Албатта, ҳаддан ошувчилар, ана ўшалар дўзах эгаларидир.
Бошингизга азоб тушганда мен сизларга айтаётган бу сўзларимни эслайсизлар. Мен ўз ишимни Аллоҳга топшираман. Шубҳасиз, Аллоҳ бандаларининг қилаётган ишларини кўриб турувчидир.
Бас, Аллоҳ у иймон келтирган кишини уларнинг ёмон макрларидан сақлади ва фиръавн хонадонини ёмон азоб ўраб олди.
У азоб шундай оловки, эртаю кеч унда кўндаланг қилиб куйдириладилар. Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса, дўзах фаришталарига: “Фиръавн хонадонини энг ашаддий азобга киритинглар”, – дейилади.
Ўшанда улар дўзахда ўзаро тортишиб, заифлар мутакаббирларга: “Бизлар дунёда сизларга эргашган эдик, энди, сизлар бизлардан дўзах оташининг бирор бўлагини даф қила оласизларми?” – дейдилар.
Такаббурлик қилган кимсалар: “Бизларнинг барчамиз, шубҳасиз, энди, бу ердамиз. Аллоҳ бандалари ўртасида ҳукм чиқариб бўлди”, – дейдилар.
Шунда дўзахдаги кимсалар жаҳаннам қўриқчиларига: “Роббингизга дуо қилинглар, бизлардан бирор кун азобни енгиллатсин”, – дейдилар.
Жаҳаннам қўриқчилари: “Ахир, сизларга пайғамбарларингиз ҳужжатлар билан келмаган эдими?!” – деб айтадилар: Улар: “Ҳа, лекин уларга ишонмаган эдик”, – дейдилар. Шунда фаришталар уларга: “Унда ўзингиз дуо қилаверинглар. Фақат кофирларнинг дуолари, залолатдир”, – деб айтадилар.
Албатта, Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган кимсаларга дунё ҳаётида ҳам, гувоҳлар ҳозир бўлиб турадиган қиёмат кунида ҳам ёрдам берамиз.
У кунда золимларга узрлари фойда бермайди. Уларга лаънат бўлади ва уларга дўзахдан энг ёмон жой бўлади.
Бас, эй Муҳаммад, мушрикларнинг озорларига сабр қилинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Гуноҳингизга мағфират тиланг ҳамда туну кун Роббингизга ҳамд билан тасбеҳ айтинг.
Албатта, Аллоҳнинг оятлари ҳақида ўзларига келган бирор ҳужжатсиз тортишадиган кимсаларнинг кўнгилларида кибр бор. Улар ўзлари орзу қилган бу кибрларига етишувчи эмаслар. Бас, сиз Аллоҳдан паноҳ сўранг. Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Албатта, осмонлар ва Ерни яратиш инсонларни яратишдан каттароқ ишдир. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Кўзи кўр билан кўрадиган одам ва иймон келтириб, солиҳ амалларни қилганлар билан ёмонлик қилувчи кимса ҳам баробар бўлмайди. Эй одамлар, жуда кам эслатма оласизлар.
Албатта, қиёмат соати келувчидир, у ҳақда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўпчилиги унга иймон келтирмайдилар.
Роббингиз: “Менга дуо қилинглар, Мен сизларнинг дуоларингизни ижобат қиламан”, – деди. Албатта, Менга қуллик қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда бўйинларини эгган ҳоларида жаҳаннамга кирадилар.
Аллоҳ сизларга унда ором олишингиз учун кечани ва касб-кор қилишингиз учун ёруғ кундузни яратган Зотдир. Албатта, Аллоҳ одамларга нисбатан фазлу карам соҳибидир. Лекин одамларнинг кўплари шукр қилмайдилар.
Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. У барча нарсанинг яратувчисидир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, ҳақдан қаёққа бурилиб кетяпсизлар?!
Аллоҳ сизларга ҳаёт кечиришингиз учун Ерни қароргоҳ, осмонни том қилиб қўйган Зотдир. У сизларга турли сурат бериб, суратларингизни гўзал қилган ҳамда сизларни пок нарсалардан ризқлантирган Зотдир. Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Бас, барча оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ баракатли ва улуғдир.
У ҳамиша тирикдир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Бас, эй мўминлар, сизлар динни Унга холис қилган ҳолингизда дуо қилинглар. Барча оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин.
Эй Муҳаммад, уларга: “Мен ўзимга Роббим томонидан ҳужжатлар келган пайтда, сизлар Аллоҳдан бошқага дуо қилаётган нарсаларингизга ибодат қилишдан ман этилганман ва оламларнинг Роббисига таслим бўлишга амр қилиндим”, – деб айтинг.
У аввал сизларни тупроқдан, сўнгра бир томчи нутфадан, сўнгра лахта қондан яратган Зотдир. Кейин У сизларни она қорнидан гўдак ҳолингизда дунёга чиқаради. Сўнгра сизларни вояга етишингиз, кейин қаришингиз учун улғайтиради. Сизларнинг орангизда бу даврдан олдин вафот этадиган кишилар ҳам бўлади. Аллоҳ сизларни белгиланган ажалгача етиб боришингиз учун ҳаёт беради. Шоядки, булардан ибрат олиб, ақл ишлатсангизлар.
У тирилтирадиган ва ўлдирадиган Зотдир. Агар бирор ишни ҳукм қилса, унга фақат: “Бўл!” – дейди, холос. Бас, у иш бўлади.
Биз нозил қилган китобни ва пайғамбарларимиз билан юборган нарсаларни ёлғонга чиқарган кимсалар яқинда барчасини билиб оладилар.
Аллоҳдан ўзга сиғинганларингиз қани?! Улар: “Ширк келтирганларимиз бизнинг кўзимиздан ғойиб бўлиб қолишди. Йўқ-йўқ, бизлар дунёда олдин ҳеч нарсага илтижо қилмаганмиз”, – дейдилар. Аллоҳ кофирларни шу тарзда залолатга кетказади.
Мана шу азобларга дучор бўлишингизга сабаб – сизлар ер юзида ноҳақ хурсанд бўлганингиз ва кибр-ҳавога берилиб юрганингиз учундир.
Жаҳаннам эшикларидан у жойда мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда киринглар. Бас, мутакаббирларнинг борар жойи нақадар ёмондир.
Бас, эй Муҳаммад, уларнинг озорларига сабр қилинг. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бас, агар сизга ўша кофирларга ваъда қилаётган азобдан баъзиларини кўрсатсак ҳам ёки сизни азоб тушишидан олдинроқ вафот эттирсак ҳам, бас, фақат Ўзимизга қайтариладилар.
Биз сиздан олдин ҳам кўплаб пайғамбарларни юборганмиз. Улардан сизга қиссасини айтиб берганимиз ҳам, яна улардан сизга қиссасини айтиб бермаганимиз ҳам бордир. Ҳеч бир пайғамбарга Аллоҳнинг изнисиз бирор мўъжиза келтириш мумкин бўлмайди. Бас, қачонки, Аллоҳнинг амри келганда, ҳақ билан ҳукм чиқарилади ва ўшанда ботил иш қилиб юрувчилар зиён кўрадилар.
Аллоҳ сизлар учун ҳайвонлардан баъзиларини улов сифатида минишларингиз учун ва баъзиларини эса сўйиб ейишларингиз учун пайдо қилди.
Сизлар учун уларда кўп фойдалар бордир. Бу ҳайвонлар уларнинг устида кўнгилларингиз истаган эҳтиёжларингизга етишларингиз учун ҳам яратилган. Сизлар қуруқликда ўша ҳайвонлар устида ва денгизларда эса кемаларда манзилларингизга элтиб қўйиласизлар.
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан аввал ўтган иймонсиз кимсаларнинг оқибатлари қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Улар Макка мушрикларидан кўра кучлироқ ва ер юзида қолдирган асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бироқ қилган касбу корлари ўзларига фойда бермади.
Чунки уларга пайғамбарлари ҳужжатлар билан келганларида, ўзларидаги манфаатсиз билим билан шодландилар. Ниҳоят уларни ўзлари масхара қилиб юрган азоб қуршаб олди.
Бас, қачонки, азобимизни кўрганларида: “Ёлғиз Аллоҳга иймон келтирдик ва олдин Аллоҳга шерик қилиб олган бутларимизни энди, инкор қилдик”, – дедилар.
Лекин азобимизни кўрган вақтдаги иймонлари уларга фойда бермайди. Бу Аллоҳнинг барча бандалари ҳақида жорий бўлиб келган йўлидир. Ана ўшанда кофирлар зиён кўрдилар.