Фиръавннинг хотини унга: “Бу гўдак мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар, шоядки, унинг бизларга фойдаси тегса ёки уни фарзанд қилиб олсак”, – деди. Ваҳоланки, улар ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак туфайли эканини сезмас эдилар.
Сиз қидирган ع س ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 30 та оят мавжуд.
bo'lishi mumkinki ba'zan, va bo'lishi mumkinki, bo'ladimi?, bilingki, umid qilinadi, umid, balki, balki ham, balki ham, umid qilaman
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Фиръавннинг хотини унга: “Бу гўдак мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар, шоядки, унинг бизларга фойдаси тегса ёки уни фарзанд қилиб олсак”, – деди. Ваҳоланки, улар ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак туфайли эканини сезмас эдилар.
Вақтики, Мусо Мадян шаҳри томонга равона бўлгач: “Шояд, Роббим мени тўғри йўлга бошласа”, – деди.
Бас, ким гуноҳларидан тавба қилиб, иймон келтирса ва солиҳ амал қилган бўлса, шоядки у азобдан қутулувчилардан бўлса.
Агар иймондан юз ўгирсангиз, эҳтимол, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз билан ҳам алоқаларингизни ҳам узарсизлар?!
Эй иймон келтирган кимсалар, сизлардан бўлган бир қавм бошқа бир мўмин қавмни масхара қилмасин. Эҳтимолки, масхара қилинган қавм улардан яхшироқ бўлсалар. Яна сизлардан бўлган аёллар ҳам бошқа аёлларни масхара қилмасинлар. Эҳтимолки, масхара қилинган аёллар улардан яхшироқ бўлсалар. Бир-бирларингизни мазах қилманглар ва бир-бирларингизни лақаблар билан атаманглар. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмондир! Кимки тавба қилмаса, бас, айнан ўшалар золимлардир.

Ажаб эмас, балки Аллоҳ сизлар билан ва Макка кофирлари орасидаги сизлар душманлашиб юрган кимсалар ўртасида уларни иймонга киритиб дўстлик пайдо қилиб қўяр. Аллоҳ ҳаммасига қодирдир. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Унинг Роббиси агар у сизларни талоқ қилса унга сизлардан яхшироқ жуфтларни муслима, мўмина Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қилувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи, мудом Аллоҳнинг йўлида юрувчи жувон ва қизларни алмаштириб бериши мумкин.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга холис тавба қилинглар, шоядки, Роббингиз ёмонликларингизни ўчириб, сизларни тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга иймон келтирганларни шарманда қилмайди. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юради. Улар: “Эй Роббимиз, Ўзинг бизларга нуримизни батамом қилиб бергин ва бизларни мағфират қилгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан”, – дейдилар.
Шоядки, Роббимиз бизларга бу боғдан ҳам яхшироғини алмаштириб берса. Бизлар, албатта, Роббимиз томон интилувчидирмиз.