Ўшанда фаришталарнинг: “Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўз ҳузуридан бўлган бир калиманинг хушхабарини бермоқдаки, унинг исми Марям ўғли Исо Масиҳ бўлади. У дунё ва охиратда обрўли ва Аллоҳга яқин бўлган қуллардандир”, – деганини эсланг.
Сиз қидирган الْمَس۪يح масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 11 та оят мавжуд.
Masihdir, Masihni, Masih, Masihdir, va Masihni ham
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўшанда фаришталарнинг: “Эй Марям, албатта, Аллоҳ сенга Ўз ҳузуридан бўлган бир калиманинг хушхабарини бермоқдаки, унинг исми Марям ўғли Исо Масиҳ бўлади. У дунё ва охиратда обрўли ва Аллоҳга яқин бўлган қуллардандир”, – деганини эсланг.
Ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган Марям ўғли Исо Масиҳни, албатта, биз ўлдирдик деб айтган асоссиз гаплари туфайли жазоладик. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, хочга ҳам осмадилар, фақат уларнинг кўзига осий бир одам ўхшатиб қўйилди. Аслида Исо пайғамбар мавзусида талашиб юрган кимсалар у ҳақида ўзлари ҳам гумон ичида қолгандирлар. Уларда бу ишнинг ҳақиқати борасида ҳеч қандай бир илм йўқ бўлиб, фақатгина гумонларга эргашадилар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир.
Эй аҳли китоблар, Исо пайғамбарни худо деб динингизда ҳаддингиздан ошиб, чуқур кетманглар. Аллоҳ шаънига, фақат ҳақ гапни айтинглар. Марям ўғли Исо Масиҳ, албатта, Аллоҳнинг Расулидир. Ҳамда у Марямга ташлаган калимаси ва Ўзидан келган бир руҳдир. Шундай экан, Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон келтиринглар. Худо учтадир деманглар. Бу бўҳтон гапдан тийилинглар, шунда ўзингизга яхши бўлади. Ҳеч шак-шубҳасиз, Аллоҳ яккаю ягона илоҳдир. Субҳаналлоҳ, Унинг боласи бўлмайди, ахир, осмонлар ва Ер юзидаги барча мулк Аллоҳникидир. Аллоҳ ҳаммаси учун етарли вакилдир.
Исо Масиҳ ҳам, Аллоҳга яқин бўлган фаришталар ҳам Аллоҳга қул бўлишдан тортиниб ор қилмайдилар. Кимки Унга қул бўлишдан ор қилиб, такаббурлик қилса, бас, яқинда Аллоҳ барчасини Ўз ҳузурига тўплайди.
Марям ўғли Масиҳ Аллоҳдир, – деб айтган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар Аллоҳ Марям ўғли Масиҳни, унинг онасини ҳамда Ер юзидаги барчани ҳалок этишни хоҳласа, ким Ундан бирор нарсани қайтариб қолишга қодир бўла олади”, – деб айтинг. Ахир осмонлару Ер ва улар орасидаги барча борлиқнинг ҳукмронлиги, шубҳасиз, Аллоҳга оиддир. У нимани қандай хоҳласа, яратади. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.

Аллоҳ бу Марям ўғли Масиҳдир, деган кимсалар аниқ кофир бўлдилар. Ваҳоланки, Масиҳ уларга: “Эй бани Исроил авлодлари, менинг ҳам Роббим сизларнинг ҳам Роббингиз бўлган Аллоҳга ибодат қилинглар”, – деган эди. Кимки Аллоҳга ширк келтирса, албатта, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилгандир ва жойи дўзахдир. Золимлар учун азобдан қутқарувчи ёрдамчилар йўқдир.

Марям ўғли Исо Масиҳ фақат бир пайғамбардир. Ундан олдин ҳам қанчадан-қанча Расуллар ўтган. Шунингдек, унинг онаси Марям эса иймонда содиқ аёлдир. У иккови ҳам бошқалар каби таом ер эдилар. Эй Расулим, уларга оятларимизни қай йўсинда аниқ баён қилиб бераётганимизга назар солинг. Шундан кейин ҳам уларнинг ҳақдан қай томонга юз ўгириб кетаётганларни кўринг.
Яҳудийлар: “Узайр пайғамбар Аллоҳнинг ўғлидир”, – дедилар. Насронийлар эса: “Исо Масиҳ Аллоҳнинг ўғли”, – дедилар. Бу уларнинг ҳеч қандай далилсиз оғизлари билан айтган гапларидир. Улар бу гапни бундан олдинги куфр келтирган кимсаларнинг сўзларига тақлид қилиб ўхшатмоқдалар. Аллоҳ уларни лаънатласин. Қай томонга ўгирилиб кетмоқдалар?!
Улар Аллоҳни қўйиб ўзларининг донишмандлари ва роҳибларини худолар қилиб олдилар. Марям ўғли Исо Масиҳни ҳам худо деб билдилар. Ваҳоланки, фақат ягона Илоҳга ибодат қилишга буюрилган эдилар. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир, фақат ёлғиз Унинг Ўзи бордир. У Зот уларнинг шерик қилаётганларидан муназзаҳ ва покдир.