Шубҳасиз, Аллоҳ дон ва уруғларни ёриб чиқарувчидир. У ўликдан тирикни чиқаради ва тирикдан ўликни чиқаради. Ана ўша Зот Аллоҳдир. Шундай экан, ҳақдан қандай қилиб бурилиб кетяпсизлар?
Сиз қидирган ف ل ق масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 4 та оят мавжуд.
yoruvchi, qorong'ulikni yorib, keyin yorildi, qorong'ulikni yorib tongni chiqaruvchi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шубҳасиз, Аллоҳ дон ва уруғларни ёриб чиқарувчидир. У ўликдан тирикни чиқаради ва тирикдан ўликни чиқаради. Ана ўша Зот Аллоҳдир. Шундай экан, ҳақдан қандай қилиб бурилиб кетяпсизлар?
Аллоҳ тонгни оттирувчидир. Тунни сукунат, қуёш ва ойни эса бир ҳисоблаш василаси қилди. Бу иззати улуғ – Азиз ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотнинг ўлчовидир.
Бас, Биз Мусога: “Асонг билан денгизга ургин”, – деб ваҳий юбордик. Кейин денгиз бўлиниб, ҳар бўлаги улкан тоғдек бўлди. Сўнг Мусо ва унинг қавми денгиз ўртасидан очилган йўлга томон юрдилар.
Эй Муҳаммад: “Тонг Роббисидан паноҳ тилаб илтижо қиламан”, – деб айтинг.