Шубҳасиз, мана бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилади ва яхши амалларни қиладиган мўминларга улкан мукофот борлиги ҳақида хушхабар беради.
Сиз қидирган ق ر أ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 88 та оят мавжуд.
Qur'on, qur' (uch marta yoki uch tozalanish muddati), Qur'onni, o'qilganda, va Qur'onda, bir Qur'on, Qur'on-, o'qiydigon(larga), bir Qur'on sifatida, va Qur'onning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шубҳасиз, мана бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилади ва яхши амалларни қиладиган мўминларга улкан мукофот борлиги ҳақида хушхабар беради.
Қиёматда унга: “Мана, китобингни ўқи! Бугун нафсинг ўзингга қарши етарли ҳисоб қилувчидир”, – дейилади.
Дарҳақиқат, ушбу Қуръонда одамларга эслатма олишлари учун турли масал ва ҳикматларни баён қилдик. Лекин бу эслатмалар уларни янада ҳақдан йироқлаштирмоқда.
Эй Муҳаммад, қачонки Қуръонни қироат қилганингизда, сиз ва охиратга ишонмайдиганларнинг ўртасига кўринмас маънавий парда тортиб қўямиз.
Эй Муҳаммад, қачонки Қуръонни қироат қилганингизда, сиз ва охиратга ишонмайдиганларнинг ўртасига кўринмас маънавий парда тортиб қўямиз.
Шунингдек, Қуръонни англай олмасинлар, – деб уларнинг қалбларига тўсиқлар ва эшитмасликлари учун қулоқларига оғирлик қилиб қўямиз. Сиз қачон Қуръонда ёлғиз Роббингизни зикр қилсангиз, мушриклар орқаларига бурилиб, қочиб кетадилар.
Эй Муҳаммад, сизга: “Роббингиз барча одамларни қамраб олган”, – деб айтганимизни эсланг. Биз сизга кўрсатган тушни ва Қуръонда лаънатланган заққум номли дарахтни одамлар учун фақат синов қилдик. Биз мушрикларни шу каби хабарлар билан қўрқитамиз, лекин бу уларнинг туғёнларини янада кўп орттиради.
Биз қиёмат кунида барча одамларни ўз раҳнамолари билан чақирамиз. Бас, кимгаки номаи аъмоли бўлган китоби ўнг қўлидан берилса, айнан ўшалар ўзларига заррача зулм қилинмаган ҳолда севиниб китобларини ўқийдилар.
Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намозни мукаммал қоим қилинг ва тонгги ўқишни ҳам адо қилинг. Зеро, тонгги ўқиш фаришталар ҳозир бўладиган намоздир.
Қуёш оғишидан то тун қоронғисигача намозни мукаммал қоим қилинг ва тонгги ўқишни ҳам адо қилинг. Зеро, тонгги ўқиш фаришталар ҳозир бўладиган намоздир.
Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат манбаи бўлган оятларни нозил қиламиз. Лекин бу оятлар золимларга фақат зиённи орттиради.
Эй Расулим, уларга: “Қасам бўлсинки, агар инсоният ва жинлар олами ушбу Қуръоннинг ўхшашини келтириш учун бирлашиб, агарда бир-бирларига ёрдамчи бўлсалар ҳам унинг ўхшашини келтира олмайдилар”, – деб айтинг.
Шубҳасиз, Биз ушбу Қуръонда одамлар учун ибратли бўлган ҳар бир масалдан баён қилдик. Лекин одамларнинг кўпчилиги фақат инкорни танладилар.
Ёхуд сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунча ёки кўз ўнгимизда осмонга кўтарилиб кетмагунингча, ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз. Бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, ҳатто, бу осмонга кўтарилишингга ҳам асло ишонмаймиз. Эй Расулим, уларга: “Ё пок Парвардигорим, мен фақат пайғамбар бўлган бир одам эдим-ку!” – деб айтинг.
Биз Қуръонни одамларга аста-секинлик билан ўқиб беришингиз учун уни бўлакларга ажратдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик.
Биз Қуръонни одамларга аста-секинлик билан ўқиб беришингиз учун уни бўлакларга ажратдик ва бўлиб-бўлиб нозил қилдик.
Ҳақиқатан, Биз бу Қуръонда одамларга турли мисоллардан баён қилдик. Дарҳақиқат, инсон ҳар нарсада жуда тортишувчи бўлган эди.
Эй Муҳаммад, Биз сизга ушбу Қуръонни қийналиб машаққат чекишингиз учун нозил қилмаганмиз.
Шунингдек, Биз уни арабий Қуръон қилиб нозил қилдик ва унда огоҳлатиришга доир ваъдаларни баён қилдик. Балки, улар бу ширк ва куфрдан сақланадилар ёки бу Қуръон улар учун эслатма пайдо қилади.
Ҳақ подшоҳ бўлган Аллоҳ олий Зотдир. Эй Муҳаммад, сизга Қуръоннинг ваҳийси ҳали битмасдан олдин уни қироат қилишга шошилманг ҳамда: “Эй Роббим, менга илмни янада зиёда қил”, – деб айтинг.