Пайғамбар: “Эй Роббим, дарҳақиқат, менинг қавмим бу Қуръонни тарк қилдилар”, – деди.
Сиз қидирган ق ر أ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 88 та оят мавжуд.
Qur'on, qur' (uch marta yoki uch tozalanish muddati), Qur'onni, o'qilganda, va Qur'onda, bir Qur'on, Qur'on-, o'qiydigon(larga), bir Qur'on sifatida, va Qur'onning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Пайғамбар: “Эй Роббим, дарҳақиқат, менинг қавмим бу Қуръонни тарк қилдилар”, – деди.
Куфр келтирган кимсалар: “Муҳаммадга Қуръон яхлит бир тўплам ҳолида нозил қилинса бўлмасмиди?” – дейдилар. Эй Муҳаммад, қалбингизни бу Қуръон билан собит қилиш учун шундай қилдик. Ҳамда уни бўлиб-бўлиб тартил билан баён қилдик.
Уларга уни ўқиб берганда ҳам иймон келтирувчи бўлмас эдилар.
То, Син. Булар Қуръон ва очиқ-ойдин китобнинг оятларидир.
Эй Муҳаммад, албатта, сизга бу Қуръон ўта ҳикматли ва ўта билувчи Зот томонидан берилади.
Албатта, бу Қуръон бани Исроил авлодига улар у ҳақида ихтилоф қилаётган нарсаларнинг кўпини қисса қилиб беради.
Шуннгдек, Қуръонни тиловат қилишга ҳам буюрилганман. Бас, ким ҳақ йўлда юрса, фақат ўзи учун ҳидоят топади. Ким залолатда бўлса, у ҳолда унга: “Мен фақат Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирувчиман”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, албатта, сизга ушбу Қуръонни фарз қилган Зот, шак-шубҳасиз, сизни яна Маккадаги қайтиб бориладиган жойга ҳам қайтарувчидир. Эй Расулим уларга: “Роббим ҳидоят билан келган кимсани ҳам ва очиқ-ойдин залолатдаги кимсани ҳам жуда яхши билувчидир”, деб айтинг.
Биз ушбу Қуръонда одамлар учун ҳар турли мисолларни келтирдик. Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар сиз, уларга ўзлари талаб қилган мўъжизани келтирсангиз ҳам, албатта, куфр келтирган кимсалар: “Сизлар, албатта, ёлғончисизлар”, – дейдилар.
Куфр келтирган кимсалар: “Биз бу Қуръонга ҳам, ундан олдинги китобларга ҳам асло иймон келтирмаймиз”, – дедилар. Эй Расулим, агар сиз ўша золим кимсаларни қиёмат куни Роббилари ҳузурида тик турғизиб қўйилиб, бир-бирларига гап қайтараётганларини кўрсангиз эди?! Ўшанда заиф ҳисобланган кимсалар мутакаббир кимсаларга: “Агар сизлар бўлмаганингизда, бизлар, албатта, мўминлардан бўлар эдик”, – дейдилар.
Эй Муҳаммад, ушбу ҳикматли Қуръонга қасам бўлсин.
Биз Муҳаммадга шеърни ўргатмадик ва унга шоирлик тўғри келмайди. Бу ваҳий фақат зикр ва аниқ Қуръондир.
Сод. Зикр соҳиби бўлмиш Қуръонга қасам бўлсинки, албатта, Қуръон илоҳий мўъжизадир.
Биз ушбу Қуръонда одамлар учун турли мисолларни келтирдик. Шояд, ундан эслатма олсалар.
Биз уни қинғир бўлмаган арабий Қуръон ҳолида нозил қилдик. Шояд, улар Аллоҳдан қўрқсалар.
У ҳақиқатни биладиган қавм учун арабий Қуръон ҳолида нозил қилиниб, оятлари муфассал баён қилинган китобдир.
Куфр келтирган кимсалар бир-бирларига: “Муҳаммад тиловат қилаётган пайтда сизлар бу Қуръонга қулоқ солманглар ва чалғитиш учун унга халақит беринг, шунда зора устун келсангизлар!” – дедилар.
Борди-ю Биз уни араб тилида бўлмаган ажамий бир Қуръон қилганимизда, албатта, улар: “Унинг оятлари ўз тилимизда муфассал баён қилинганида эди. Арабий тилда сўзловчига ажамий китоб тушадими?” – деган бўлар эдилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Бу Қуръон иймон келтирган кимсалар учун ҳидоят ва шифо манбаидир. Иймон келтирмайдиган кимсаларнинг эса, қулоқларида оғирлик бор ва бу Қуръон уларга маънан кўрлик омили бўлади. Улар худди узоқ макондан чақирилаётган одамлардек”, – деб айтинг.
Ана шундай қилиб, шаҳарлар онаси бўлган Макка ва унинг атрофидаги кишиларни огоҳлантиришингиз учун ва у ҳақида ҳеч қандай шубҳа бўлмаган “тўпланиш куни”дан ҳам огоҳлантиришингиз учун сизга арабий Қуръонни ваҳий қилдик. У кунда бир гуруҳ жаннатда, бир гуруҳ эса дўзахдадир.
Албатта, Биз уни сизлар тушунишингиз учун арабий тилда Қуръон нозил қилдик.