Шунда Мусо дарҳол асосини ерга ташлади. Бирдан у аниқ-тиниқ ҳақиқий аждарҳога айланди.
Сиз қидирган اِذَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 8 та оят мавжуд.
birdan, (bir ham ko'rdilarki), (bir ham nimani ko'rsin), darhol, O'shanda
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шунда Мусо дарҳол асосини ерга ташлади. Бирдан у аниқ-тиниқ ҳақиқий аждарҳога айланди.
Кейин қўлини қўйнига тиқиб чиқарган эди, қорамтир бўлган қўли кўрганларни ҳайратга туширадиган даражада кундек оппоқ бўлиб қолди.
Биз шунда Мусога: “Энди сен асонгни ташла!” – деб ваҳий қилдик. Бирдан у асо катта аждарҳога айланиб уларнинг сеҳр орқали тўқиб чиқарганларини тутиб юта бошлади.
Бас, Мусо уни ташлаган эди, бирданига у ҳаракатланаётган илон бўлиб қолди.
Мусо уларга: “Йўқ, сизлар олдин ташланглар”, – деди. Улар қўлларидаги нарсаларни ташлаган эдилар сеҳрлари сабабли бирдан арқонлари ва ҳассалари унга юриб кетаётгандек туюлди.
Фақат биргина даҳшатли қичқириқ бўлди-ю, бирданига улар ўчиб қолдилар.
Эй Макка кофирлари, ёки сизлар осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан хотиржам бўлдингизми?
Сўнгра улар бирдан тирилиб ер устида бўлиб қоладилар.