Мутлақ ҳукмронлик Унинг қудрат қўлида бўлган Зот – Аллоҳ буюкдир ва У ҳар нарсага қодирдир.
Mulk сураси
Makkaда нозил бўлган.
29-жуз,67-сура,30 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
29-жуз,67-сура,30 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Мутлақ ҳукмронлик Унинг қудрат қўлида бўлган Зот – Аллоҳ буюкдир ва У ҳар нарсага қодирдир.
Роббиларига куфр келтирган кимсалар учун жаҳаннам азоби бордир. У қандай ёмон борар жой!
Бас, улар ўз гуноҳларини шу тарзда эътироф қиладилар. Энди, дўзах эгаларига ҳалокат бўлгай!
Ахир яратган зот Ўзи яратган нарсаларини билмайдими?! У нозик нарсаларни кўра олувчи – Латиф ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Дарвоқе, улардан аввалги кимсалар ҳам ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарган эдилар. Бас, Менинг уларга инкорим қандай бўлди?!
Яна уларга: “У сизларни Ер юзида яратиб кўпайтирган Зотдир. Сизлар қиёматда Унинг ҳузурига тўпланасизлар”, – деб айтинг.
Улар: “Агар ростгўй бўлсангизлар, қани айтинглар-чи шу ваъда қилинган қиёмат қачон бўлади?” – дейдилар.
У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ амал қилувчи эканингизни синаш учун яратган Зотдир. Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва гуноҳларни кечирувчи – Ғофур Зотдир.
У етти осмонни қаватма-қават қилиб яратган Зотдир. Сиз Раҳмоннинг яратишида бирор тафовут ва нуқсонни кўрмайсиз. Бас, кўзингизни яна осмонга қайтариб кўринг-чи, бирор камчилик кўрармикансиз?
Сўнгра кўзингизни қайта-қайта осмонга қаратинг, кўзингиз сизга хориб, чарчаган ҳолда қайтади.
Ҳақиқатан, Биз дунёга яқин осмонни юлдузли чироқлар билан безадик ва уларни шайтонларга отиладиган тошлар қилиб қўйдик. Яна шайтонлар учун охиратда дўзах азобини ҳам тайёрлаб қўйганмиз.
Қачонки, улар жаҳаннамга улоқтирилганларида, қайнаб турган жаҳаннамнинг ўкирик фарёдини эшитадилар.
У ғазабдан ёрилиб кетгудек бўлади. Ҳар гал унга бир тўда кофир ташланганида, унинг қўриқчилари улардан: “Сизларга дунёда бирор огоҳлантирувчи пайғамбар келмаганмиди?” – деб сўрайдилар.
Улар: “Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бизларга огоҳлантирувчи келган эди, лекин бизлар уни ёлғончига чиқарганмиз”, – дейдилар. Ҳамда: “Аллоҳ ҳеч кимга ҳеч нарса нозил қилган эмас, сизлар фақат катта адашувдасизлар”, – деганмиз.
Кофирлар яна: “Агар бизлар пайғамбар сўзларини тинглаб, ақл ишлатувчи бўлганимизда, дўзах эгалари бўлмас эдик”, – дейдилар.
Роббиларидан ғойибона қўрқадиган кимсалар учун мағфират ва катта мукофот бордир.
Эй инсонлар, сизлар сўзларингизни яширинглар ёки уни ошкора қилинглар, барибир, У диллардаги сирларни ҳам билувчидир.
У сизларга ерни бўйсундириб қўйган Зотдир. Бас, у Ернинг ҳар томонида кезиб юраверинглар ва Аллоҳнинг берган ризқидан енглар. Қиёматда тирилиб чиқиш Унинг ҳузуригадир.
Эй Макка кофирлари, ёки сизлар осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан хотиржам бўлдингизми?
Ёки сизлар осмондаги Зот устингизга тош ёғдиришидан хотиржаммисизлар?! Ҳали азоб келганда, Менинг огоҳлантиришим қандай эканлигини билиб оласизлар!
Улар устиларида қанотларини ёйиб ва йиғиб учиб юрган қушларни кўрмадиларми?! У қушларни ёлғиз Раҳмон ҳавода тутиб туради. Албатта, У барча нарсани кўриб турувчидир.
Раҳмондан бошқа сизларга ёрдам берадиган лашкарларингиз ким ўзи?! Кофирлар эса фақат алданишдалар.
Ёки Раҳмон Ўз ризқини тортиб қўйса, сизларга ризқ берадиган ўша ким ўзи?! Йўқ, кофирлар қайсарликда ва ҳақдан қочишда бардавом бўлдилар.
Ахир, юзтубан, ерга қараб юрадиган кимса тўғри йўлни топувчироқми ёки тўғри йўлдан қоматини тик тутиб борадиган кишими?!
Эй Муҳаммад, кофирларга: “У Аллоҳ сизларни йўқдан бор қилган ва сизлар учун қулоқ, кўзлар ва дилларни ато қилган Зотдир. Сизлар эса жуда оз шукр қиласизлар”, – деб айтинг.
Эй Муҳаммад, уларга: “Қиёмат ҳақидаги билим, фақатгина, Аллоҳнинг ҳузуридадир. Мен фақат аниқ огоҳлантирувчиман, холос”, – деб айтинг.
Бас, қачонки, улар қиёмат азобини яқиндан кўрганларида, кофирларнинг юзлари қора бўлади ва уларга: “Мана шу сизлар сўраган нарса”, – дейилади.
Эй Расулим, кофирларга: “Қани, айтинглар-чи, агар Аллоҳ мени ва мен билан бирга бўлган кишиларни ҳалок қилса ёки ҳалок қилмай бизларга раҳм қилса Ўзининг ихтиёридадир, лекин кофирларни аламли азобдан ким қутқариб қолади?!
Эй Расулим уларга: “У Раҳмон меҳрибондир. Биз Унга иймон келтирдик ва Унгагина таваккул қилдик. Ҳали сизлар ким аниқ залолатда эканини билиб оласизлар” – деб айтинг.
Эй Муҳаммад яна уларга: “Қани, айтинглар-чи, агар сувингиз ер тагига сингиб кетса, бас, энди ким сизларга оқар сувни келтира олади?!” – деб айтинг.