Алиф, Лом, Мим, Сод.
A'rof сураси
Makkaда нозил бўлган.
8-жуз,7-сура,206 оятдан иборатMakkaда нозил бўлган.
8-жуз,7-сура,206 оятдан иборатРаҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан бошлайман.
Алиф, Лом, Мим, Сод.
Бу одамларни огоҳлантиришингиз ва мўминлар учун ўгит бўлиб сизга нозил қилинган китобдир. Кўнглингиз ундан сиқилиб танг бўлмасин.
Биз пайғамбар юборилган кимсаларни ҳам, пайғамбарларни ҳам, албатта, сўроққа тутамиз.
Кейин уларга қилмишларини аниқ маълумот билан айтиб берамиз. Биз бехабарлардан эмасмиз.
Шундан кейин иблис: “Менга одамлар қайта тириладиган қиёмат кунигача яшашга муҳлат бер”, – деди.
Аллоҳ: “Бўлди, албатта, сен муҳлат берилганлардансан”, – деди.
Иблис: “Онт ичаманки, мени Одам туфайли адаштирганинг учун мен ҳам уларни йўлдан оздириш учун тўғри йўлингга тўғаноқ бўлиб ўтириб оламан”, – деди.
Ҳамда мен, албатта, сизларнинг фойдангизга насиҳат қилувчиларданман деб, у икковига қасам ичди.
Аллоҳ яна уларга: “У ерда ҳаёт кечирасизлар, у ерда ўласизлар ва у ердан қайта тирилиб чиқариласизлар”, – деди.
Роббингизга ёлвориб ва ичингизда дуо қилинглар. Зеро, У ҳаддан ошувчиларни севмайди.
Шунда қавмидаги зодагонлар: “Бизлар сени, албатта, аниқ бир адашишда кўряпмиз”, – дедилар.
Оқибатда уларни қаттиқ зилзила тутди ва турган жойларида тиз чўкиб қотиб қолдилар.
Биз уни ва оиласини балодан қутқардик. Аммо хотини эса бундан мустаснодир у гуноҳкорлар билан орқада қолувчи бўлди.
Оқибатда уларни қаттиқ зилзила тутди ва турган жойларида тиз чўкиб қотиб қолдилар.
Уларнинг кўпчилигида қилинган аҳддан ҳеч қандай вафони топмадик. Аксинча, уларнинг аксариятини фосиқ кимсалар қаторида топдик.
Шунда Мусо дарҳол асосини ерга ташлади. Бирдан у аниқ-тиниқ ҳақиқий аждарҳога айланди.
Кейин қўлини қўйнига тиқиб чиқарган эди, қорамтир бўлган қўли кўрганларни ҳайратга туширадиган даражада кундек оппоқ бўлиб қолди.
Фиръавн эса: “Мусо сеҳр қилиб, тахтни эгаллаб сизларни ўз ерингиздан ҳайдаб чиқариб юбормоқчи. Унга нисбатан нима қилишимни буюрасизлар?” – деди.
Фиръавннинг аъёнлари: “Ҳозирчалик уни ва акаси Ҳорунни ўз ҳолига ташлаб қўй. Шаҳарларга сеҳргарларни йиғиб келувчиларни жўнатгин”, – дедилар.
Улар сенга барча моҳир сеҳргарларни тўплаб келтирсинлар, дедилар.
Фиръавн эса: “Ҳа, агар ғолиб бўлсангизлар, унда сизлар, албатта, менга яқин одамлардан бўласизлар”, – деди.
Шундай қилиб, ҳақиқат ўртага чиқиб, уларнинг қилган ишлари ботил бўлди.
Бас, у ерда сеҳргарлар мағлуб бўлиб, шарманда ҳолатда айрилдилар.
Бу ҳолатни кўрган сеҳргарлар сажда қилган ҳолларида ўзларини ерга ташладилар.
Улар: “Оламларнинг Роббисига иймон келтирдик”, – деб айтдилар.
У Мусо ва Ҳоруннинг Роббисидир, дедилар.
Фиръавн сўзида давом этиб: “Онт ичаманки, қўл-оёқларингизни чаппасига кесиб ташлайман, кейин барчангизни оломон олдида осиб қўяман”, – деди.
Шунда улар: “Биз ҳаммамиз барибир Роббимиз ҳузурига қайтиб борувчидирмиз”, – дедилар.
Мусо пайғамбар қавмининг орасидан тўғрилик билан йўлга бошлайдиган ва одиллик билан иш тутадиган гуруҳлар ҳам бордир.
Шояд, ёмонликлардан тийилиб, ҳақ йўлга қайтарлар, деб оятларимизни мана шу тариқа муфассал баён қилиб борамиз.
Яратган бандаларим орасида ҳақиқат билан тўғри йўлга бошлайдиган ва у билан одилликни татбиқ қиладиган уммат ҳам бордир.
Оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсаларни эса, ўзлари билмаган тарафдан секин-аста ҳалокатга судраб борамиз.
Уларга бу дунёда вақтинчалик муҳлат бериб қўяман. Албатта, менинг уларга қарши чора-тадбирим жуда қаттиқдир.
Ахир ҳеч нарсани яратмаган, аксинча, ўзлари яратилувчи бўлган нарсаларни Аллоҳга шерик қиладиларми?!
Яратилган махлуқотлар уларга ҳеч қандай бир ёрдам беролмайдилар ҳамда ўзлари учун ҳам ёрдам кўрсата олмайдилар.
Ундан ўзга сизлар илтижо қилаётган нарсалар сизларга ёрдам қилишга қодир эмаслар ва улар ўзларига ҳам ёрдам кўрсата олмайдилар.
Эй Расулим, кечиримли бўлинг, яхшиликка буюринг, жоҳиллардан эса юз ўгиринг.
Шайтоннинг дўстлари уларни йўлдан озишига ёрдам бериб турадилар, кейин эса фитналарини тўхтатмайдилар.
Роббингиздан сизларга нозил бўлган Қуръонга эргашинглар ва ундан бошқа беҳуда дўстларга эргашманглар. Жуда ҳам оз ўгит оляпсизлар.
Қанчадан-қанча шаҳар ва қишлоқ аҳолисини ҳалок қилдик. Уларга азобимиз тун кечаси ёки кундуз куни ором олаётганларида бирдан келиб қолди.
Уларга азобимиз келган чоғда илтижолари: “Албатта, биз ўзимиз золимлардан бўлган эдик”, – дейишдан иборат бўлган.
Ўша қиёмат куни амалларингизни тортадиган ўлчов тарозиси ҳақдир. Кимнинг тарозилари оғир босса, ана ўшалар нажот топувчилардир.
Агарда кимнинг тарозилари енгил келса, ана улар оятларимизга иймон келтирмай зулм қилганлари учун ўзларига зиён қилган кимсалардир.
Албатта, Биз сизларни Ер юзига жойлаштирдик ва тирикчилик манбаларини ҳозир қилдик. Лекин жуда озчилик шукр қиляпсизлар.
Албатта, биз сизларни йўқдан бор қилиб яратдик кейин мукаммал шаклда сурат бердик. Сўнгра фаришталарга қарата: “Одамга сажда қилинглар”, – дедик. Ҳаммаси сажда қилдилар, фақат иблис кибрланиб сажда қилувчилардан бўлмади.
Аллоҳ: “Сенга буюрганимда сажда қилишингга нима тўсқинлик қилди?” – деб сўради. Шайтон эса: “Мен ундан яхшироқман, чунки мени оловдан яратгансан уни эса лойдан яратгансан”, – деб айтди.
Шунда Аллоҳ: “Ундай бўлса, сен дарҳол бу ердан пастга туш. Бу ерда такаббурлик қилиш сен учун эмасдир. Тамом чиқиб кет, шубҳасиз, сен пастга урилганлардансан”, – деди.
Кейин уларни олд ва орқа тарафларидан, ўнг ва чап томонларидан чалғитиш учун суқилиб келаман. Оқибатда уларнинг кўпчилигини шукр қилувчи бандалар қаторида топмайсан.
Аллоҳ унга: “У ердан хор бўлган ва ҳайдалган ҳолда чиқиб кет. У одамлардан ким сенга эргашса, албатта, жаҳаннамни сизлардан барчангиз билан тўлдираман”, – деди.
Эй Одам, энди сен ва жуфтинг Ҳавво жаннатга жойлашинглар ва у неъматлардан хоҳлаган жойингиздан бемалол тановул қилаверинглар. Фақат мана бу дарахтга яқинлашиб, ундан еб қўйманглар, акс ҳолда, нафсингизга зулм қилганлардан бўлиб қоласизлар.
Сўнгра шайтон уларнинг беркитилган авратларини очиб юбориш учун икковига васваса қилиб: “Роббингиз сизларни фаришталарга айланиб қолмаслигингиз ёки жаннатда абадий қолиб кетмаслигингиз учун сизларга бу дарахтдан ейишни ман қилган”, – деди.
Шундай қилиб, шайтон уларни алдов билан чув туширди. Мазкур дарахтнинг мевасидан тотиб кўришгач, уларнинг аврат ерлари кўриниб очилиб қолди ва уялганларидан ўзларини жаннатнинг барглари билан тўса бошладилар. Шунда Роббилари уларга: “Сизларга бу дарахт мевасидан ейишни тақиқламаганмидим? Ҳамда шайтон, албатта, икковингизга аниқ душмандир демаганмидим?” – деб нидо қилди.
Одам ва Ҳавво: “Эй Роббимиз, ўзимизга жабр қилдик. Агарда бизларни кечирмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, шубҳасиз, биз зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз”, – дедилар.
Кейин Аллоҳ: “Энди бир-бирингизга душман бўлган ҳолда жаннатдан пастга тушинглар. Ер юзида сиз учун ажалингиз келгунча маълум бир вақтгача қароргоҳ, ҳаёт ва манфаат бордир”, – деб айтди.
Эй Одам болалари, сизларга ҳам уят ерларингизни беркитадиган либос ва чиройли кўриниш учун киядиган зийнат кийимини туширдик. Бироқ энг яхши либос бу тақво либосидир. Булар Аллоҳнинг мўъжизаларидандир, шояд, ундан ўгит олсангизлар.
Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизнинг авратларини ўзларига кўрсатиб шарманда қилиш учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизларни ҳам алдаб, фитна қилмасин. Чунки у ва унинг тарафдорлари сизлар уларни кўрмайдиган жиҳатдан кўриб туради. Биз шайтонларни иймон келтирмаган кимсалар учун дўст қилиб қўйдик.
Мушриклар бирор бузуқ иш қилсалар: “Ота-боболаримизни шу ишларни қилган ҳолда топганмиз. Уларни бизга Аллоҳ буюрган”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ асло бундай бузуқ ишларга буюрмайди. Аллоҳ шаънига ўзингиз билмаган нарсаларни айтасизларми?” – деб айтинг.
Эй Расулим, уларга: “Роббим адолатга буюрган. Ҳар сажда қилинадиган жойда юзингизни қиблага тўғирланглар. У Зотнинг динига ибодатингизда холислардан бўлиб дуо қилинглар. Сизларни аввал қандай яратган бўлса, яна ўша ҳолга қайтасизлар.
У бир тоифани тўғри йўлга бошлади ва яна бир бошқа тоифага эса йўлдан адашиш ҳукми ҳақ бўлиб чиқди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст деб олган эдилар. Ҳамда ўзларини гўё тўғри йўлни топган кимсалар деб ҳисоблар эдилар.
Эй Одам болалари, ҳар сажда қилинадиган макон ва замонда зийнатли либосларингизни олинглар. Ҳамда еб-ичинглар, аммо исроф қилманглар. Чунки У исроф қилувчиларни севмайди.
Эй Муҳаммад, уларга: “Аллоҳнинг бандалари учун чиқарган зийнатни ва покиза ризқларни ким ҳаромга чиқарди?” – деб айтинг. Яна уларга: “Улар бу дунё ҳаётида иймон келтирган кимсалар ва бошқалар учундир, қиёмат кунида эса мўминларга хосдир”, – деб айтинг. Шундай қилиб, биладиган қавмлар учун оятларни батафсил баён қилиб бермоқдамиз.
Эй Расулим, уларга: “Роббим менга фақат бузуқ ишларнинг очиқчаси ва яширинчасини, гуноҳ ишларни, ноҳақ равишда ҳаддан ошишни, шерик эканлигига доир унда ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни Аллоҳга шерик қилишингизни ва Аллоҳнинг шаънига нисбатан ўзингиз билмаган нарсаларни айтишларингизни ҳаром қилди”, – деб айтинг.
Ҳар бир уммат учун белгиланган бир ажал бордир. Қачонки, уларнинг ажали келса, уни бир соат кечга ҳам олдинга ҳам сура олмайдилар.
Эй Одам болалари! Агар ўз орангиздан оятларимни сизларга айтиб берадиган пайғамбарлар келганда кимки Аллоҳдан қўрқса, ўзини тузатса, уларга охиратда ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва улар ғам-ташвиш ҳам чекмайдилар.
Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгириб такаббурлик қилган кимсалар эса дўзах эгаларидир. Улар у ерда мангу қолувчидирлар.
Аллоҳнинг шаънига ёлғон тўқиган ёки Унинг оятларини ёлғонга чиқарган одамдан ҳам золимроқ кимса борми? Уларга ўзлари учун ёзиб қўйилган китобдаги насибалари етиб келади. Оқибатда фаришталаримиз уларга келиб жонларини олаётганда: “Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган нарсаларингиз қаерда?” – дейдилар. Улар: “Биздан йўқолиб қолдилар”, – дейдилар. Шундай қилиб, кофир бўлганликлари тўғрисида ўзларига қарши гувоҳлик берадилар.
Аллоҳ уларга: “Сизлардан олдин ўтган жин ва инсонлардан иборат умматлар орасида дўзахга киринглар”, – деб айтади. Ҳар бир уммат дўзахга кирганда, диндош биродарини лаънатлайди. Қачонки у ерда барчалари топишишгач, кейинги умматлар аввалгилари учун: “Эй Роббимиз, ҳов анавилар бизларни йўлдан адаштирган эдилар, энди уларга дўзах азобини бир неча баробар бергин”, – дейдилар. Шунда Аллоҳ: “Ҳар бирингиз учун бир неча баробар азоб берилади, лекин сизлар буни билмайсизлар”, – дейди.
Аввалгилари кейингиларига қарата: “Сизларнинг бизлардан ортиқ жойингиз йўқ. Қилган ишларингизга яраша азоб тотаверинглар”, – дейдилар.
Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва улардан юз ўгириб такаббурлик қилган кимсалар учун само эшиклари очилмайди. Токи туя игна тешигига кирмагунча жаннатга кира олмайдилар. Биз гуноҳкорларни ана шундай жазолаймиз.
Уларга тагларида жаҳаннам ўтидан тўшаклар ва устиларида ёпинчиқлар бўлади. Биз золимларни ана шундай жазолаймиз.
Иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кимсаларни ҳеч қайси бир жонга кучи етмайдиган нарсани таклиф қилмаймиз. Ана улар жаннат эгаларидир ва у ерда абадий қолувчилардир.
Жаннат аҳлларининг дилларидан гина-кудуратларни олиб ташлаймиз. Уларнинг тагларидан анҳорлар оқиб туради. Улар: “Бизларни бу неъматларга бошлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Агар Аллоҳ бизни буларга бошламаганида, биз йўлимизни топа олмас эдик. Роббимизнинг элчилари ҳақиқатни келтирган эканлар. Мана бу сизларга қилган яхши амалларингиз учун мерос қилиб берилган жаннат деб, нидо қилинади.
Жаннат аҳли дўзах аҳлига қарата: “Роббимиз бизларга нима ваъда қилган бўлса, уни чиндан ҳам топдик. Сизлар ҳам Роббингиз ваъда қилган нарсанинг ҳақиқат эканини топдингларми?” – деб нидо қиладилар. Дўзах аҳли эса: “Ҳа, топтик”, – дейдилар. Кейин ораларидан нидо қилувчи фаришта жар солиб: “Золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин”, – дейди.
Чунки улар дунёда Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган, ҳақ йўлда эгрилик истайдиган ва охиратга куфр келтирадиган кимсалар эдилар.
Жаннат ва жаҳаннам аҳллари ўртасида бир тўсиқ бордир. Ундаги Аъроф тепасида барча жаннат ва жаҳаннам аҳлларининг сиймоларидан таниб оладиган кишилар бордир. Улар жаннат аҳлларига: “Сизларга салом бўлсин”, – деб нидо қиладилар. Улар жаннатга киришни қаттиқ орзу қиладилар, бироқ унга киролмай турадилар.
Агар кўзлари дўзах эгалари томонига бурилса: “Эй Роббимиз, бизларни золим қавмлар билан бирга қилмагин”, – деб айтадилар.
Аъроф аҳли сиймоларидан таниган кишиларга қарата: “Сизларни дунёда тўплаган бойликларингиз ва такаббурлик қилганларингиз фойда бермади”, – деб нидо қиладилар.
Яна улар: “Уларга Аллоҳнинг раҳмати етиб келмайди дея онт ичганларингиз анави бечора мусулмонларми?” – деб айтадилар. Шундан кейин аросатда қолганларга: “Жаннатга киринглар, энди сизларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва сизлар ғам-ташвиш ҳам чекмайсизлар”, – дейилади.
Дўзах аҳли жаннат аҳлига қарата: “Бизнинг устимизга сув ёки Аллоҳ сизларга ризқ қилиб берган нарсаларидан бизларга ҳам ёғдиринглар”, – деб нидо қилади. Улар эса: “Аллоҳ кофирларга бу иккисини ҳам ҳаром қилгандир”, – деб айтадилар.
Улар динларини бекорчи нарса ва ўйин-кулгу қилиб олган ҳамда уларни ўткинчи дунё ҳаёти алдаб қўйган кимсалардир. Демак, бугун улар бу кунга рўбарў келишни унутганлари ва оятларимизни инкор қилганлари учун биз ҳам уларни унутамиз.
Ҳақиқатан, биз уларга, яъни Макка аҳолисига ишонган қавмлар учун йўл кўрсатувчи ва раҳмат қилиб, унда аниқ илм билан батафсил баён қилган Қуръон китобни келтирдик.
Улар Қуръон таъвилининг ҳақиқатини кутиб ўтирибдилар. Таъвили келиб маълум бўлган қиёмат кунида илгари уни эсга олмаган кимсалар: “Роббимизнинг элчилари ҳақиқатни келтирган эканлар. Қани энди, бизнинг шафоатчиларимиз бўлиб, бизларни ҳимоя қилсалар ёки кошки, яна дунёга қайтарилганимизда қилган ишларимиздан бошқа ишларни қилган бўлардик”, – дейдилар. Улар чиндан ҳам ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган бутлари улардан ғойиб бўлди.
Шубҳасиз, Роббингиз Аллоҳ кўкларни ва Ерни олти кунда яратган кейин Арш узра ҳукмрон бўлган Зотдир. Аллоҳ кундузга кечани киритиб қоплайди. Кеча шитоб билан кундузни қувлаб юради. Ҳамда қуёш, ой ва юлдузларни амрига тобе ҳолда яратган Зотдир. Огоҳ бўлинглар, яратиш ва амр қилиш, фақат Унга хосдир. Оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ энг улуғдир.
Ер юзида ислоҳ қилинганидан кейин бузғунчилик қилманглар ҳамда Унинг ғазабидан қўрққан ва раҳматига умид қилган ҳолда дуо қилинглар. Шубҳасиз, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир.
У Ўз раҳмати бўлган ёмғирдан олдин хушхабар қилиб шамолларни юборади. Вақтики, шамоллар оғир булутларни кўтариб олгач уни сувсизликдан қақраб ўлиб ётган ўлкага ҳайдаймиз. Кейин у билан сув ёғдириб у туфайли ҳар турли меваларни чиқарамиз. Ўликларни ҳам шу тарзда қабрларидан чиқарамиз. Шояд, сизлар бундан ўгит олсангизлар.
Тупроғи яхши бўлган юртнинг ўсимлиги Аллоҳнинг изни билан униб чиқаверади. Ёмон бўлгани эса кам ҳосил чиқаради. Шундай қилиб, шукр қиладиган қавмлар учун оятларни батафсил баён қилиб бермоқдамиз.
Ҳақиқатан, Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Шунда у: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Мен сизларга улуғ куннинг азоби келишидан қўрқаман”, – деди.
Кейин Нуҳ уларга: “Эй қавмим, менда адашишлик йўқдир. Фақат мен оламлар Роббисидан юборилган элчиман”, – деди.
Сизларга Роббимнинг юборган буйруқларини етказаман ва сизларга насиҳат қиламан. Ҳамда мен Аллоҳ тарафидан сизлар билмайдиган нарсаларни биламан.
Сизларни огоҳлантириш, Аллоҳдан қўрқиш, раҳм қилинишингиз учун Роббингиз тарафидан келган эслатма ўз орангиздан бўлган кишига берилганидан ҳайрон қолдингизми?
Шундан кейин уни ёлғончига чиқардилар. Биз уни ва у билан бирга бўлган иймонли кимсаларни кема ичида нажот бериб, тўфондан қутқардик, оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсаларни эса сувда ғарқ қилдик. Албатта, улар маънан кўр қавм эдилар.
Од ўз қавмига эса уларнинг биродарлари Ҳуд пайғамбарни элчи қилиб юбордик. Ҳуд ўз қавмига: “Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деди.
Унинг қавмдаги кофир бўлган зодагонлар: “Биз сени ақли паст деб кўряпмиз. Ҳамда сени ёлғончилардан деб ўйлаяпмиз”, – дедилар.
Кейин Ҳуд уларга: “Эй қавмим, менда ақлдан озишлик йўқдир. Фақат мен оламлар Роббисидан юборилган элчиман”, – деди.
Сизларга Роббимнинг юборган буйруқларини етказаман ва мен сизларга ишончли насиҳатгўйман.
Сизларни огоҳлантириш учун Роббингиз тарафидан келган эслатма ўз орангиздан бўлган кишига берилганидан ҳайрон қолдингизми? Аллоҳ сизларни Нуҳ пайғамбар қавмидан кейин Ер юзида ўринбосар қилиб қўйганини ва яратилиш бобида сизларнинг куч-қувватингизни зиёда қилганини ҳам эсланглар. Шундай экан, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини ёдга олинглар шояд, шунда нажот топасизлар.
Улар пайғамбарга қарата: “Бизга ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишимиз ва ота-боболаримиз сиғинган нарсаларни тарк этишимиз учун келдингми? Агар рост айтувчилардан бўлсанг, бизга ваъда қилаётган нарсаларингни келтир”, – дедилар.
Ҳуд уларга: “Шубҳасиз, устингизга Роббингиз томонидан азоб ва ғазаб тушиши аниқ бўлгандир. Сизлар ва ота-боболарингиз уларни номлаб олиб сиғиниб юрган исмлар ҳақида мен билан тортишяпсизларми? Аллоҳ у бут-санамлар ҳақида бирор-бир ҳужжат туширмаган. Унда азоб келишини кутиб туринглар мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман”, – деб айтди.
Шундай қилиб, у ва у билан бирга бўлган иймонли кимсаларни Биздан бўлган раҳмат билан қутқардик. Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва иймонли бўлмаган кимсаларнинг кетини қирқиб ташладик.
Кейин Самуд ўз қавмига эса биродарлари Солиҳни пайғамбар қилиб юбордик. Солиҳ пайғамбар уларга: “Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Дарҳақиқат, Роббингиздан сизларга далил келди. Мана бу Аллоҳнинг сизларга мўъжиза қилиб берган туясидир. Уни Аллоҳнинг ерида ўтлаб еб юриши учун ўз ҳолига ташланглар. Унга ёмонлик қилиб тегманглар, акс ҳолда, сизларни аламли азоб тутади”, – деди.
Аллоҳ сизларни Од қавмидан кейин ўринбосарлар қилиб, Ер юзига сизларни жойлаштирганини ёдга олинглар. Сизлар Ердаги текисликларда қасрлар қурар, тоғларни эса йўниб уйлар барпо қилар эдингиз. Аллоҳнинг сизга берган неъматларини ёдга олинглар ва Ер юзида фисқу фасод тарқатиб юрманглар.
Қавм зодагонларидан такаббур бўлган кимсалар улар орасидаги бечораҳол ва иймон келтирган кишиларга: “Сизлар Солиҳни Роббиси томонидан юборилган пайғамбар деб биласизларми?” – деб айтдилар. Улар эса: “Албатта, биз унга нима юборилган бўлса ишонамиз”, – дедилар.
Такаббур бўлган кимсалар: “Бизлар эса сизлар иймон келтирганни инкор қилувчилармиз”, – дедилар.
Шундай қилиб, улар туяни сўйдилар ва Роббиларининг буйруғидан бош тортдилар ҳамда: “Эй Солиҳ, агар чиндан ҳам юборилган пайғамбарлардан бўлсанг, унда бизларга ваъда қилган азобни келтир!” – дедилар.
Солиҳ пайғамбар улардан юз ўгириб: “Эй қавмим, ҳақиқатан, мен Роббимнинг сизларга юборилган амрларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим, бироқ сизлар насиҳат қилувчиларни севмайсизлар”, – деди.
Лут пайғамбар ҳам ўз қавмига: “Сизлардан аввал оламда уни ҳеч ким қилмаган бузуқ ишни қиласизларми?” – деганини эсланг.
Чунки сизлар аёлларни қўйиб шаҳват билан эркакларга келмоқдасизлар. Йўқ, сизлар ҳаддан ошувчи қавмдирсизлар.
Қавмининг жавоби эса: “Уларни шаҳрингиздан ҳайдаб чиқаринглар. Чунки улар жуда ҳам покиза юрувчи одамлардир”, – деб мазах қилиш бўлди.
Уларнинг устига тош ёмғирни ёғдирдик. Мана энди гуноҳкорларнинг оқибати қандай якун топганига назар солинг.
Мадян ўз қавмига эса биродарлари Шуъайбни пайғамбар қилиб юбордик. У ўз қавмига қарата: “Эй қавмим, Аллоҳга қуллик қилинглар. Сизлар учун Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ҳақиқатан, сизларга Роббингиздан аниқ ҳужжат келгандир. Шундай экан, ўлчов ва тарозини тўлиқ қилиб ўлчанглар, одамларнинг ашёларини уриб қолманглар. Пайғамбарлар юборилиши натижасида Ер юзи ислоҳ қилингач бузғунчилик қилманглар. Агарда ҳақиқий мўмин бўлсангизлар, мана шу сизлар учун яхшироқдир”, – деди.
Иймон келтирганларни қўрқитиб, уларни Аллоҳнинг йўлидан тўсиш ва ҳақ йўлдан қинғирлик ахтариш учун кўча бошларида ўтириб олманглар. Олдин озчилик бўлган пайтингизда сизларни кўпайтирган Зотни ёдга олинглар. Бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганига бир назар солинглар.
Агар сизлардан бир тоифа менга юборилган динга иймон келтириб ва бошқа бир тоифа иймон келтирмаган бўлса, унда Аллоҳ орамизда ҳукм чиқаргунча сабр қилиб туринглар. У ҳукм қилувчиларнинг яхшироғидир.
Унинг қавмидаги зодагонлардан такаббур бўлган кимсалар: “Эй Шуъайб, сени ва сен билан бирга бўлган иймон келтирган кимсаларни, албатта, шаҳримиздан чиқариб юборамиз ёки бўлмаса динимизга қайтасизлар”, – дедилар. Шуъайб эса: “Борди-ю бизлар уни истамаган бўлсак ҳамми?” – деди.
Аллоҳ бизни ундан қутултиргандан кейин ҳам агар динингизга қайтадиган бўлсак, унда, албатта, Аллоҳга ёлғон тўқиган бўламиз. Роббимиз Аллоҳ хоҳламагунча бизлар учун асло қайтиш бўлмайди. Роббимиз ҳамма нарсани илми билан кенг қамраб олгандир. Биз фақат Аллоҳга суянганмиз. Эй Роббимиз, бизни ва қавмимиз орасини ҳақ билан очиб ҳукм қилгин. Зеро, Сен ҳукм қилувчиларнинг энг яхшисисан.
Унинг қавмидаги зодагонлардан куфр келтирган кимсалар: “Қасам бўлсинки, агар Шуъайбга эргашсангизлар, унда, албатта, сизлар зиён кўрувчи бўласизлар”, – деди.
Шуъайб пайғамбарни ёлғончига чиқарганлар худди у ерда илгари ҳеч яшамагандек бўлиб қолдилар. Шуъайбни ёлғончига чиқарган кимсаларнинг ўзлари зиён кўрувчи бўлдилар.
Шуъайб пайғамбар улардан юз ўгириб: “Эй қавмим, ҳақиқатан, мен Роббимнинг сизларга юборилган амрларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим. Ахир қандай қилиб кофир қавмларга ачинаман”, – деди.
Қайси бир ўлкага пайғамбар юборсак шояд, тавба-тазарру қилсалар деб, уларни қийинчилик ва мусибатлар билан синовга тутганмиз.
Сўнгра ёмонликнинг ўрнига яхшиликни алмаштирганмиз. Ниҳоят уларнинг мол-давлатлари кўпайиб кетиб: “Ота-боболаримизга ҳам шундай машаққат ва хурсандчилик кунлари келган эди”, – дедилар. Шундан сўнг бирданига ўзлари сезмаган ҳолда уларни азобга тутдик.
Агарда у ўлкаларнинг аҳолиси иймон келтириб Аллоҳдан қўрққанларида эди, уларга самодан ва Ердан баракатлар очиб қўяр эдик. Лекин улар пайғамбарларни ёлғонга чиқардилар. Оқибатда қилмишлари туфайли уларни азобга тутдик.
У ўлкаларнинг аҳолиси кечаси ухлаб ётганларида азобимиз уларга келиб қолишидан хотиржаммидилар?!
Ёки бўлмаса у ўлкаларнинг аҳолиси чошгоҳ вақтида ўйин-кулги қилиб юрганларида азобимиз уларга келиб қолишидан хотиржаммилар?!
Ёхуд улар Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлиб юрибдиларми? Аллоҳнинг макридан эса фақат зиён кўрувчи қавмлар хотиржам бўладилар.
Олдинги аҳолисидан кейин Ерни мерос қилиб олган насллар тўғри йўлни топишлари керак эмасми? Агар хоҳласак уларни ҳам гуноҳлари туфайли азобга дучор қилар эдик. Ҳамда уларнинг қалбларига муҳр босардик ва улар ҳақиқатни эшитмай қолардилар.
Эй Муҳаммад, Биз сизга ана шу ўлкаларнинг баъзи хабарларини сизга қисса қилиб бермоқдамиз. Чиндан ҳам пайғамбарлари уларга очиқ-ойдин далилларни келтирган эдилар. Лекин улар далиллар келмасдан олдин ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлари сабабли мўъжизалар келганидан кейин ҳам, иймон келтирмадилар. Ана шундай қилиб, Аллоҳ кофирларнинг қалбларига тамға босиб қўяди.
Кейин уларнинг ортидан Мусонинг пайғамбар эканини исботловчи оятларимиз билан бирга фиръавн ва унинг аъёнларига юбордик. Бас, улар ҳам итоат қилмай, бу оятларимизни инкор қилиб, зулм қилдилар. Мана бузғунчиларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг.
Мусо унга қарата: “Эй фиръавн, шубҳасиз, мен оламларнинг Роббисидан юборилган Расулдирман”, – деди.
Аллоҳ ҳақида фақат тўғри сўздан бошқани айтмаслик зиммамдаги ҳақ вазифадир. Сўзларимнинг исботи учун, шубҳасиз, сизларга Роббингиздан очиқ-ойдин далилни келтирдим. Шундай экан, ўзингга қул қилиб олган бани Исроил авлодларининг юртлари бўлган Шом диёрига мен билан бирга юборгин.
Шунда фиръавн: “Агарда бирор бир мўъжиза келтирган бўлсанг, агар чиндан ҳам ростгўйлардан экансан, уни бизларга кўрсат”, – деди.
Мўъжизани кўрган фиръавн қавмидан бўлган аъёнлар: “Бу ўта билимдон бир сеҳргардир”, – дедилар.
Шундай қилиб, сеҳргарлар фиръавнга етиб келдилар ва унга: “Борди-ю бизлар Мусога қарши ғалаба қилувчилардан бўлсак у ҳолда бизга бирор бир мукофот борми?” – дедилар.
Сеҳргарлар: “Эй Мусо, аввал сен асонгни ерга отасанми ёки уни олдин биз отувчи бўлайликми?” – дедилар.
Мусо уларга: “Аввал сизлар отинглар”, – деди. Улар қўлларидаги таёқларини ерга ташлагач, одамларнинг кўзларини сеҳрлаб уларни даҳшатга туширдилар. Шу тариқа улар катта сеҳр келтириб кўрсатдилар.
Биз шунда Мусога: “Энди сен асонгни ташла!” – деб ваҳий қилдик. Бирдан у асо катта аждарҳога айланиб уларнинг сеҳр орқали тўқиб чиқарганларини тутиб юта бошлади.
Бу ҳолни кўрган фиръавн: “Ҳали мен сизларга рухсат бермасимдан олдин унга иймон келтирдингларми?! Аниқки, бу қилмишингиз шаҳарда Мусо билан тил бириктириб, унинг аҳолисини бу ердан чиқариб юбориш учун менга қилган макрингиздир. Сизларга қандай жазо беришимни яқинда билиб оласизлар”, – деди.
Ҳамда улар: “Сен фақат Роббимиздан бизга келган аниқ оятларга иймон келтирганимиз учун бизлардан ўч олмоқдасан. Эй Роббимиз, бизларга сабру тоқат ёғдирган ва Сенга таслим бўлганлар қаторида жонимизни олгин”, – дедилар.
Шунда фиръавн қавмидан бўлган зодагонлар: “Эй фиръавн, Мусо ва унинг қавмини Ер юзида бузғунчилик қилиб юришларига ҳамда сени ва илоҳларингни тарк қилишларига йўл қўйиб берасанми?” – дедилар. Фиръавн: “Яқинда уларнинг ўғилларини қатл қилиб ташлаймиз, аёлларини эса, бузуқ ниятда фойдаланиш учун ўлдирмай тирик қолдирамиз. Бизлар, албатта, улар устига қаҳр ўтказувчилармиз”, – деди.
Мусо ўз қавмига: “Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар. Ер юзи барчаси Аллоҳникидир. Уни Ўз бандаларидан хоҳлаган кишига мерос қилиб беради. Оқибат эса Аллоҳдан қўрққанлар учундир”, – деди.
Мусонинг қавми: “Сен бизнинг орамизга келишингдан олдин ҳам келганингдан кейин ҳам кўп озор чекдик”, – деди. Шунда Мусо: “Ажаб эмас, Роббингиз душманингизни ҳалок қилса. Шунда қандай ишлар қилишингизни кўриш учун сизларни Ер юзида уларнинг ўрнига ўринбосар қилар.
Ҳақиқатан, биз фиръавн хонадонини балки эслатма оладилар деб, қаҳатчилик йиллари ва меваларнинг танқислиги билан мубтало қилиб олдик.
Қачонки уларга ҳаётларида яхшилик келиб қолса: “Бу бизнинг ҳақимиздир”, – дердилар. Мабодо бирор бир ёмонлик етиб қолса, Мусо ва унинг ёнидаги иймонли кишилардан бадгумон бўлар эдилар. Огоҳ бўлинглар, уларнинг бошига тушганлар фақат Аллоҳ тарафидандир. Лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Улар Мусога: “Бизни у билан сеҳрлаш учун ҳар қандай бир мўъжиза келтирсанг ҳам, биз сенга асло ишонувчи эмасмиз”, – дедилар.
Шундан кейин Биз уларнинг устига аниқ равшан далиллар қилиб, тўфон, чигирткалар, битлар, бақалар ва қон балоларини мусибат қилиб юбордик. Шундан кейин ҳам улар такаббурлик қилдилар. Улар шундай ёмон жиноятчи қавм эдилар.
Уларнинг устига шиддатли азоб тушгач: “Эй Мусо, сенга берган аҳди ҳақи бизлар учун Роббингга дуо қил, бизлардан бу балони олиб ташласин! Агарда бизлардан бу балони кўтарсанг, албатта, биз сенга ишонамиз. Ҳамда сен билан бирга бани Исроил авлодларини ўлкаларига чиқариб юборамиз”, – дедилар.
Улар етиб борадиган муайян муддатга қадар вақтинчалик устиларидан азобни олиб ташладик. Лекин яна улар берган аҳдларини бузмоқда эдилар.
Шундай қилиб, оятларимизни ёлғонга чиқарганлари ва ундан ғафлатда қолганлари сабабли улардан интиқом олиб, уларни денгизга ғарқ қилдик.
Бечораҳол бўлиб юрган Мусо қавмини Биз баракатли қилган ернинг ғарбу шарқини мерос қилиб бердик. Шундай қилиб, сабр қилганлари туфайли бани Исроил авлодларига Роббингни берган чиройли сўзи қарор топди. Фиръавн ва унинг қавми ясаган биноларни ва баланд қилиб кўтарган қасрларини ер билан яксон қилдик.
Бани Исроил авлодларини денгиздан соғ-омон ўтказиб қўйганимизда улар ўзлари учун ясаб олган бут-санамларга сиғинаётган қавмга дуч келиб қолдилар. Шунда қавм Мусога қарата: “Эй Мусо, уларнинг илоҳлари каби бизга ҳам сиғиниш учун илоҳ ясаб бер”, – дедилар. Мусо уларга: “Сизлар чиндан ҳам жоҳиллик қилувчи қавм экансиз”, – деди.
Албатта, анави ердагилар ҳалокатга учрагувчидир ва қилаётган ишлари ботилдир.
Мусо яна уларга: “Сизларга Аллоҳдан ўзга бир илоҳ танлаб берайми?! Ахир У сизларни оламлар узра афзал қилиб қўйган Зот-ку!” – деди.
Эй бани Исроил авлодлари, сизларни бир пайтлар ёмон азобларни раво кўрган, ўғил болаларингизни қатл қилиб, аёл-қизларингизни бузуқ ниятда фойдаланиш учун ўлдирмай тирик қўйиб юборган золим фиръавн хонадонидан қутқарганимизни эсланглар. Ана ўша пайтда бўлиб ўтган ҳодисаларда сизларга Роббингиз томонидан катта бир имтиҳон бўлган эди.
Биз Мусога Таврот оятларини нозил қилиш учун ўттиз кечага ваъдалашдик. Кейин яна ўн кеча билан қўшиб тамомладик. Шундай қилиб, унинг Роббисининг белгиланган вақти қирқ кечага тўлиқ бўлди. Мусо акаси Ҳорунга: “Қавмимда мени ўрнимга қолиб тур. Ораларини ислоҳ қил ва бузғунчиларнинг йўлига эргашма!” – деб айтди.
Мусо белгилаган вақтимизда Тур тоғига келгач, Роббиси унга гапирди. Кейин Мусо: “Эй Роббим, менга Ўзингни кўрсат, Сенга бир қарайин”, – деди. Аллоҳ таоло: “Мени бу дунёда ҳаргиз кўра олмайсан. Лекин анави тоққа назар сол, агар у тоғ жилвамдан кейин жойида тура олса, демак, сен ҳам Мени кўра оласан”, – деди. Роббиси тоққа жилва қилган эди уни парча-парча қилиб юборди. Мусо эса беҳуш бўлиб йиқилди. Ҳушига келгандан кейин эса: “Сенга тасбеҳ айтаман, Сенга тавба қилдим ва мен Сенга ишонганларнинг энг биринчисиман”, – деди.
Аллоҳ таоло: “Эй Мусо, албатта, Мен сенга берган элчилигим ва каломим билан одамлар узра хос қилиб сени танлаб олдим. Сенга берган бу ҳукмларни қабул қилиб ол ҳамда шукр қилувчилардан бўлгин”, – деди.
Унга Таврот лавҳаларида ҳамма нарсадан ўгит ва барча нарсанинг тафсилотини ёзиб қўйдик. Эй Мусо, уни маҳкам ушлаб ол. Қавмингга буйруқларнинг савоби энг яхшиларини олишларига буюр. Яқинда сизларга фосиқлар диёрининг оқибати нима бўлганини кўрсатаман.
Энди Ер юзида ноҳақ кибр қилиб юрувчи кимсаларнинг қалбларини муҳрлаб, оятларимиздан фаҳмламайдиган қилиб буриб қўямиз. Агар улар ҳар қандай далилларни кўрсалар ҳам, унга ишонмайдилар. Борди-ю етук йўлни кўрсалар, уни ўзларига йўл деб тутиб олмайдилар. Аксинча, қинғир йўлни кўрсалар, уни ўзларига йўл деб оладилар. Чунки улар оятларимизни ёлғонга чиқарган ва уни тушунишдан ғофил қолган кимсалардир.
Оятларимизни ва қиёматга йўлиқишни ёлғонга чиқарган кимсаларнинг амаллари беҳуда кетгандир. Улар фақатгина қилган ёмон ишлари учун жазога тортиладилар.
Тур тоғига кетгандан кейин Мусонинг қавми ўзларига тилла тақинчоқларидан мўрайдиган бир бузоқ ҳайкалини ясаб олдилар. Ахир унинг уларга гапирмаслигини ёки бирор бир тўғри йўлга бошламаслигини билмасмидилар? Уни ўзларига илоҳ қилиб тутиб олдилар ва золимлардан бўлиб қолдилар.
Қилган ишларидан пушаймон бўлиб, қўлларидаги туширилганда: “Онт ичамизки, агар Роббимиз бизга марҳамат қилмаса ва гуноҳимизни мағфират қилмаса, ҳақиқатан, бизлар зиён кўрувчилардан бўлиб қоламиз”, – дедилар.
Тур тоғидан ўз қавмига қайтган Мусо ғазабланган ва афсус қилган ҳолда уларга: “Ортимдан нақадар ёмон иш қилдингиз-а! Роббингизни буйруғи келмай туриб шошқалоқлик қилдингизми?” – деб қўлидаги лавҳаларни ерга ташлаб юборди. Кейин акасининг бошидан торта бошлади. Акаси Ҳорун эса: “Эй онамнинг ўғли, чиндан ҳам бу қавм мени хорлади ва ҳатто мени ўлдирмоқчи бўлдилар. Мени душманлар қаршисида кулги қилмагин ҳамда мени золим қавмлар билан бир қаторда қилмагин”, – деди.
Шундан кейин Мусо: “Эй Роббим, мени ва акамни мағфират қилгин ва раҳматингга дохил қилгин. Сен раҳм қилувчиларнинг энг марҳаматлиси бўлган Зотсан”, – деди.
Албатта, бузоқни худо деб олган кимсаларга Роббилари тарафидан ғазаб ва дунёдаги ҳаётда хору зорлик етиб келади. Биз бўҳтон тўқувчиларни мана шундай жазолаймиз.
Бироқ ёмон ишларни қилиб, сўнг унинг кетидан тавба қилган ва иймон келтирган кимсалар учун эса, шубҳасиз, Роббинг бу ишлардан кейин ҳам гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Мусонинг ғазаби сокинлашгач, ердаги лавҳаларни қайта қўлига олди. Ундаги нусхада Роббиларидан қўрқадиган кимсалар учун ҳидоят йўлини кўрсатувчи ва раҳмат манбалари бор эди.
Мусо тайин қилган вақтимизга келиш учун қавмидан бузоққа сиғинмаган етмиш кишини танлаб олди. Шунда уларни шиддатли зилзила тутди. Кейин Мусо: “Эй Роббим, агар истасанг эди, уларни ҳам, мени ҳам олдинроқ ҳалок қилган бўлардинг. Наҳотки орамиздаги баъзи бир нодонларнинг қилмишлари туфайли бизларни ҳалок қиласан?! Албатта, булар Сенинг бизга берган синовингдир. Сен у синов билан хоҳлаган кишингни йўлдан адаштирасан ва хоҳлаган кишингни ҳидоятга бошлайсан. Ёлғиз Сен бизларнинг эгамизсан. Шундай экан, бизларни кечир ва бизларга раҳм қил. Сен мағфират қилувчиларнинг энг афзалисан”, – деди.
Мусо яна дуо қилиб: “Эй Роббим, бизларга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни битгин. Биз Сенга тавба қилиб қайтдик”, – деди. Аллоҳ унга: “Азобимни истаган бандамга етказаман, бироқ раҳматим ҳамма нарсадан кенг бўлгандир. Бас, у раҳматимни Мендан қўрқадиган кимсаларга, закот берадиганларга ҳамда оятларимизга иймон келтирадиганларга ёзиб қўяман”, – деди.
У кимсалар эса ҳузурларидаги Таврот ва Инжилда номи ёзилган, деб топган ва ўқиш ёзишни билмайдиган уммий – Расул ва Набийга эргашадиганлардир. Бу пайғамбар эса уларни яхши ишларни қилишга буюради ва ёмон ишлардан қайтаради. Уларга покиза ризқларни ҳалол қилади ва нопок нарсаларни ҳаром қилади. Ҳамда гарданларидаги оғир юкларни ва бўйинларидаги зиллат занжирларини улардан олиб ташлайди. Шунингдек, у кимсалар унга иймон келтирган, пайғамбарга ҳурмат бажо қилган ва унга ёрдам кўрсатганлардир. Ҳамда Расулга нозил қилинган нур бўлмиш Қуръон ҳукмларига эргашган зотлардир. Айнан ўшалар нажот топганлардир.
Эй Расулим, уларга: “Эй одамлар, дарҳақиқат, мен барчангиз учун осмонлар ва Ернинг эгаси бўлган Аллоҳнинг элчисиман. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У Зот сизларга ҳаёт беради ва жонингизни олади. Шундай экан, Аллоҳга ва Унинг сўзларига ишонадиган Расул бўлмиш уммий пайғамбарига иймон келтиринглар. Унга эргашинглар, шояд, шунда сизлар тўғри йўлни топасизлар”, – деб айтинг.
Биз уларни қабила ҳолида ўн икки гуруҳга бўлиб қўйдик. Мусо ўз қавми учун сув талабида бўлганида, “Асонг билан тошга ургин”, – деб ваҳий қилдик. Ўшанда ундан ўн иккита булоқ отилиб чиққан эди. Дарҳақиқат, ўн икки қабиланинг ҳар бир одамлари ўзларининг сув ичадиган жойини билиб олдилар. Ҳамда жазирама иссиқдан сақланишлари учун булутни тепаларига соябон қилдик. Осмондан уларга ширинлик ва беданалар тушириб: “Сизларга ризқ қилиб берган тоза нарсаларимиздан енглар”, – дедик. Бани Исроил авлодлари Бизга зулм қилмадилар, балки ўзларига зулм қилган эдилар.
Ўшанда уларга: “Байт ул-Мақдисдаги бу қишлоққа жойлашинглар ва у ердаги нарсалардан хоҳлаганингиздек бемалол тановул қилаверинглар. Дарвозадан эса сажда қилган ҳолда киринглар ва кириб боришда “Ҳитта-Роббим бизни афв эт”, – деб айтинглар, шунда хатоларингизни кечирамиз ва яхшилик қилувчи муҳсин кимсаларга неъматларимизни зиёда қилиб берамиз”, – деб айтилган эди.
Аммо улардан нафсларига зулм қилган кимсалар уларга айтилган сўзни бошқачасига алмаштириб айтдилар. Натижада, зулм қилганлари сабабли уларга самодан азоб юбордик.
Эй Муҳаммад, сиз яҳудийлардан денгиз соҳилида бўлган қишлоқ аҳли воқеаси ҳақида сўраб кўринг. Улар шанба куни Аллоҳнинг балиқ овлашга доир қўйган тақиқини ҳаддан ошиб бузар эдилар. Чунки уларга шанба куни балиқлар сув устида очиқ кўриниб келар эди. Шанбалик қилмаган кунларида эса, балиқлар келмас эди. Бузғунчилик қилганлари учун шу тарзда уларни синовга тутар эдик.
Ўшанда, улардан бир гуруҳ: “Шундоқ ҳам Аллоҳ уларни ҳалок қилмоқчи ёки шиддатли азоб билан азобламоқчи бўлган қавмга нима учун ваъз-насиҳат қилмоқдасизлар?!” – деган эдилар. Шунда насиҳатгўй кимсалар: “Вазифамизни қилганимизга доир Роббингизга узримизни баён этиш учун ва балки улар Аллоҳдан қўрқсалар – деган умидда гапиряпмиз”, – деб жавоб беришган.
Шундай қилиб, улар эслатилган огоҳлантиришларни унутишгач, ёмон ишлардан қайтарувчи солиҳ кимсаларга нажот бердик. Зулм қилган кимсаларни эса қилган фосиқликлари учун ёмон азоб билан тутиб жазоладик.
Улар ўзларига тақиқланган ишдан қайтмай оёқ тираб олганларида, Биз уларга: “Хорланган маймунларга айланиб қолинглар”, – деб айтдик.
Ана ўшанда Роббингиз уларнинг устига то қиёмат кунигача уларни ёмон азоб билан жазолайдиган кимсаларни, албатта, юбориб туришини билдирган эди. Шубҳасиз, Роббингизнинг азоби кофирлар учун шитоб билан келувчидир. Шубҳасиз, У мўминлар учун гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Шундай қилиб, у яҳудийларни Ер юзида турли халқларга парчалаб ташладик. Уларнинг орасидан солиҳ кишилар ҳам, солиҳ бўлмаганлари ҳам бор. Уларни зора ҳидоятга қайтсалар, деб гўзал неъматлар билан ҳам ёмон мусибатлар билан ҳам имтиҳон қилиб кўрдик.
Улардан кейин Таврот китобига ворис бўлган ва “Бизлар барибир кечириламиз”, – деб, бу ўткинчи дунё манфаатларини танлаб олган бир авлод ўринбосар бўлиб ўртага чиқди. Агар уларга яна шунга ўхшаш тубан матоҳлар келиб қолса, уни ҳам олаверадилар. Ахир улардан Аллоҳга нисбатан фақат ҳақ сўзни айтишларига доир Таврот китобининг аҳди олинган эмасмиди?! Бунинг устига улар китобдан дарс олиб ўрганишган эди-ку!. Охират диёри Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун ўткинчи дунё манфаатидан кўра яхшироқдир. Наҳотки ақл ишлатмайсизлар?!
Китобни маҳкам ушлаган ва намозларини қоим қилган кимсалар бўлса, албатта, Биз ислоҳ қилувчиларнинг ажрини беҳуда кетказмаймиз.
Бир пайтлар биз қудратимизни кўрсатиш учун Тур тоғини жойидан суғуриб, яҳудийлар узра худди соябондек кўтариб қўйганимизни ёдга олинг. Шунда улар гўё у тоғ устиларига тушиб кетади деб ўйлаган эдилар. Кейин уларга: “Биз сизларга келтирган Таврот ҳукмларини маҳкам ушланглар ва ундаги оятларни ёдда тутинглар. Шояд, шунда Аллоҳдан қўрқсангизлар”, – деган эдик.
Роббингиз Одам болаларининг пушту камари бўлган белларидан зурриётларини чиқариб олиб ҳамда ўзларини ўзларига гувоҳ қилиб: “Мен сизларнинг Роббингиз эмасманми?” – деганини эсланг. Шунда руҳлар: “Ҳа, шундай, Роббимизсан, биз бунга шоҳид бўлдик”, – деб айтганлар. Бу гувоҳлик, қиёмат кунида “Бизлар бундан бехабар эдик”, – деб айтмаслигингиз учундир.
Ёки бўлмаса, “Чиндан ҳам ота-боболаримиз олдиндан ширк келтирганлар, бизлар эса улардан кейинги зурриётлар бўлганмиз. Ахир ботил иш қилувчиларнинг амали туфайли бизларни ҳалок қиласанми?” деб айтмасликлари учундир.
Эй Муҳаммад, унга далилларимизни ато этган, лекин амал қилмай ундан айрилиб кетган ҳамда шайтон уни ўзига эргаштириб, натижада, йўлдан озганлардан бўлиб қолган кишининг хабарини яҳудийларга ўқиб беринг.
Агар хоҳлаганимизда эди бу оятлар туфайли унинг даражасини юқори қилиб кўтарган бўлар эдик. Лекин у Ер юзидаги бойликка ружу қўйди ва ҳавойи нафсига эргашди. Унинг мисоли худди бир ит кабидир. Агар ундай итга ҳамла қилсанг ҳам, индамай тек қўйсанг ҳам, тилини осилтириб тураверади. Мана бу оятларимизни ёлғонга чиқарган қавм кишиларининг мисолидир. Бу қиссаларни уларга айтиб беринг, шояд, ундан ибрат олиб тафаккур қилсалар!
Оятларимизни ёлғонга чиқарган ва ўзларига зулм қилган қавмларнинг мисоли нақадар ёмондир!
Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, демак, у тўғри йўл топувчидир. Агар кимни йўлдан адаштирса, бас, ана улар зиён кўрувчилардир.
Дарҳақиқат, жин ва инсонларнинг бир қанчасини жаҳаннам учун яратганмиз. Уларда қалблар бор, лекин у қалблар билан ҳақиқатни фаҳмламайдилар. Уларда кўзлар бор, лекин у кўзлар билан далилларимизни кўрмайдилар. Уларда қулоқлар бор, лекин у қулоқлар билан даъватни эшитмайдилар. Улар худди ҳайвонлардек, балки улар адашишда ҳайвондан ҳам баттароқдирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир.
Исмларнинг энг гўзали Аллоҳга оиддир. Бас, Унга у исмлар билан дуо қилинглар. Унинг исмлари ҳақида номақбул тарафга оғадиганларни ўз ҳолига ташлаб қўйинглар. Яқинда улар қилган ишларига яраша жазоланадилар.
Уларнинг ҳамсуҳбатлари Муҳаммадда жинниликдан ҳеч қандай асар йўқлигини ўйлаб кўрмайдиларми?! У фақатгина Аллоҳнинг азобидан очиқ-ойдин огоҳлантирувчидир.
Улар осмонлар ва Ернинг ажабтовур салтанатига, Аллоҳнинг яратган ҳар бир махлуқотларига ва ўз ажалларининг яқинлашиб қолган бўлишига бир назар солмайдиларми?! Бундан кейин инкор қилувчилар қайси гапга ҳам ишонар эдилар?!
Аллоҳ кимни тўғри йўлдан адаштирган бўлса, уни ҳидоятга бошловчи бўлмайди. Аллоҳ ундай кимсаларни туғёнларида тентираб юришларига бир муддат қўйиб беради.
Эй Муҳаммад, сиздан қиёматнинг қачон қоим бўлиши ҳақида сўрайдилар. Уларга: “Унинг илми, фақат Роббимнинг ҳузуридадир. Қиёмат вақти келганда фақат Унинг Ўзи ошкор қилади. Қиёматнинг даҳшати осмонлару Ерга оғир келади. Сизларга у тўсатдан келиб қолади”, – деб айтинг. Сиздан у ҳақида гўё хабардордек сўрашади. Уларга қарата: “Шубҳасиз, қиёматнинг илми ёлғиз Аллоҳ ҳузуридадир. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар”, – деб жавоб беринг.
Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ ирода қилганидан ташқари ўз нафсимга на бир фойда келтиришга, на бир зарарни даф қилишга қодир эмасман. Агарда ғайбни билганимда эди, хайрли ишлардан кўп қилган бўлар эдим. Шунингдек, менга ёмонлик ҳам етмаган бўларди. Мен фақат иймон келтирадиган қавмларга жаҳаннамдан огоҳлантирувчи ва жаннатдан хушхабар берувчи элчидирман холос”, – деб айтинг.
У сизларни бир жондан яратган ҳамда унга уйланиб ором топиши учун ундан жуфти Ҳаввони вужудга келтирган Зотдир. Вақтики, Одам унга қўшилгач, жуфти Ҳавво енгил ҳомиладор бўлди ва шу ҳолда у билан бир муддат юрди. Сўнгра ҳомила оғирлашиб туғиш вақти келганда иккови Роббиларига дуо қилиб: “Агарда бизларга солиҳ бир фарзанд ато этсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўламиз”, – дедилар.
Вақти келиб, икковига солиҳ бир фарзанд ато этганидан кейин берган фарзанди хусусида Унга шерикларни нисбат қила бошладилар. Аллоҳ эса улар шерик қилаётган нарсалардан олий Зотдир.
Ахир у бут-санамларни ҳидоятга чақирсангиз, сизларга эргашмайдилар-ку! Уларга чорласангиз ҳам, жим турсангиз ҳам сизларга барибир, чунки улар жонсиздирлар.
Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганларингиз, шубҳасиз, ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар иддаонгизда ростгўй бўлсангизлар, уларга илтижо қилиб кўринглар-чи, қани, сизларнинг дуоларингизга ижобат қилсинлар!
Ахир у бутларнинг оёқлари бормидики, у оёқлар билан юрсалар ёки қўллари бормидики, у қўллар билан ушласалар ёки кўзлари бормидики, у кўзлар билан кўрсалар, ёхуд қулоқлари бормидики, у қулоқлар билан эшитсалар?! Эй Муҳаммад, уларга: “Бут ва санам каби шерикларингизга бемалол илтижо қилаверинглар. Менга муҳлат бермай хоҳлаганингизча макр қилаверинглар”, – деб айтинг.
Шубҳасиз, менинг ёлғиз Эгам бу китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ кишиларни ўзига дўст тутади.
Агарда у бут-санамларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам барибир эшитмайдилар. Уларнинг гўё сизга қараб турганларини кўрасиз, ваҳоланки, улар кўрмаяптилар.
Агарда кўнглингизга шайтондан бир васваса келиб қадалса, дарҳол Аллоҳдан паноҳ тиланг! Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Албатта, тақво қилган кимсаларга шайтондан бир васваса келиб қолса, дарров Аллоҳни ёдга оладилар. Ана ўшанда улар васвасадан қутулиб ҳақни кўрувчилардан бўладилар.
Эй Муҳаммад, агарда уларга бирор бир оят келтирмасангиз сизга: “Уни ўзинг танлаб тўқиб берсайдинг!” – дейдилар. Сиз уларга: “Мен фақат Роббимдан менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашаман. Бу Қуръон иймон келтирадиган қавмлар учун Роббингиздан кўрсатмалар, ҳидоят ва раҳмат манбаидир”, – деб айтинг.
Эй инсонлар, Қуръон ўқилганда уни тингланглар ва жим туринглар. Шояд, шунда Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўлсангизлар.
Роббингизни ичингизда ёлворган ҳолда, қўрқув билан ҳамда гапирганда овозни баланд кўтармасдан эртаю кеч зикр қилинг. Асло ғафлатда қолганлардан бўлманг.
Албатта, Роббингиз ҳузуридаги фаришталар Унга қуллик қилишда такаббурлик қилмайдилар. Ҳамда Унга тасбеҳ айтиб, ёлғиз Унга сажда қиладилар.