Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Ёки мунофиқлар кофирлар ёнида иззат умид қиладиларми? Йўқ, албатта, барча иззат ва қудрат Аллоҳ таолоникидир.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар мўминларни қўйиб кофирларни дўст тутадилар. Ёки мунофиқлар кофирлар ёнида иззат умид қиладиларми? Йўқ, албатта, барча иззат ва қудрат Аллоҳ таолоникидир.
Мунофиқ кимсалар сизларни доимо кузатиб ўтирадилар. Агарда сизларга жангда Аллоҳдан ғалаба насиб бўлса, улар: “Биз сизлар билар бирга эмасмидик?” – дейдилар. Борди-ю ғалаба қилиш насибаси кофирлар учун бўлиб қолганда: “Тепангизда туриб, сизларни мўминлардан ҳимоя қилмадикми?” – деб айтадилар. Аллоҳ энди қиёмат кунида ўртангизда ҳакамлик қилади. Ҳамда Аллоҳ кофирлар учун мўминларга қарши асло йўл бермайди.
Эй иймон келтирганлар, мўминларни қўйиб, кофирларни дўст тутманглар. Бу ишни қилиб, қиёмат кунида Аллоҳ учун ўзингизга қарши аниқ ҳужжат ҳосил қилмоқчимисиз?
Лекин ёмонликлардан тавба қилган, ўзларини ўнглаб тузатган, Аллоҳга маҳкам боғланиб, динларида холис бўлган ана шундай кимсалар мўминлар билан биргадирлар.
Албатта, шундай кимсалар борки, улар Аллоҳни ва пайғамбарларини инкор қиладилар. Аллоҳ ва пайғамбари ўртасида айирмачилик қилишни хоҳлайдилар. Ҳамда улар: “Баъзи пайғамбарларга ишонамиз, айримларига эса ишонмаймиз”, – деб иймон ва куфр орасида йўл тутишни хоҳлайдилар.
Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтирган, улардан бирортасининг орасини ажратмай ишонадиган ана шундай кимсаларнинг мукофотларини яқинда, албатта, сўнгра бекам-кўст қилиб беради. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Ҳамда Аллоҳнинг пайғамбари бўлган Марям ўғли Исо Масиҳни, албатта, биз ўлдирдик деб айтган асоссиз гаплари туфайли жазоладик. Ҳолбуки, уни ўлдирмадилар ҳам, хочга ҳам осмадилар, фақат уларнинг кўзига осий бир одам ўхшатиб қўйилди. Аслида Исо пайғамбар мавзусида талашиб юрган кимсалар у ҳақида ўзлари ҳам гумон ичида қолгандирлар. Уларда бу ишнинг ҳақиқати борасида ҳеч қандай бир илм йўқ бўлиб, фақатгина гумонларга эргашадилар. Уни ўлдирмаганлари аниқдир.
Яҳудий бўлган кимсаларнинг зулм қилганлари ва кўплаб кишиларни Аллоҳнинг йўлидан тўсганлари туфайли уларга олдин ҳалол қилинган покиза егуликларни ҳаром қилиб қўйдик.
Шубҳасиз, куфр келтирган ва Аллоҳнинг йўлидан тўсган кимсалар ҳидоятдан узоқ бўлган залолат йўлида адашгандирлар.
Шубҳасиз, куфр келтирган ва зулм қилган кимсаларни Аллоҳ афв этмайди ҳамда тўғри йўлга бошламайди.
Аллоҳ иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсаларга мукофотларини тўлиқ қилиб беради ҳамда Ўз лутфидан неъматларни янада зиёда қилади. Аммо қул бўлишдан ор қилиб, такаббурлик қилганларни эса қаттиқ азоб билан жазолайди. Ўзлари учун Аллоҳдан бошқа дўст ҳам ва азобдан қутқарувчи ёрдамчи ҳам топа олмайдилар.
Аллоҳ иймон келтирган ва эзгу амалларни қилган кимсаларга мукофотларини тўлиқ қилиб беради ҳамда Ўз лутфидан неъматларни янада зиёда қилади. Аммо қул бўлишдан ор қилиб, такаббурлик қилганларни эса қаттиқ азоб билан жазолайди. Ўзлари учун Аллоҳдан бошқа дўст ҳам ва азобдан қутқарувчи ёрдамчи ҳам топа олмайдилар.
Аллоҳга иймон келтирган ва Унинг Ўзига боғланган кимсаларни эса, Ўз томонидан бўлган раҳмат ва фазилатга сазовор қилади. Ҳамда уларни тўғри йўлга бошлайди.
Эй иймон келтирганлар, қилинган аҳдларга вафо қилинглар. Кейинида тиловат қилиб бериладиган ҳайвонлардан ташқари, барча чорва моллари сизларга ҳалол қилинди. Эҳромда бўлган пайтингизда эса сизларга ов қилишни ҳалол деб билиш мумкин эмас. Албатта, Аллоҳ Ўзи хоҳлаганича ҳукм қилади.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг ҳажга доир белгиларини, жанг қилиш ҳаром қилинган ойларни, қурбонлик учун келтирилган ҳадяларни, қурбонликка аталганини билдириш мақсадида уларга илиб қўйилган тақинчоқларни ҳамда Роббиларидан фазлу карам ва розилик истаб Байт ул-Ҳаромга ният қилиб келувчилар ҳақини поймол қилишни ўзингизга ҳалол деб ҳисобламанглар. Эҳромдан чиқиб ҳалол бўлгач, бемалол ов қилаверинглар. Сизларни Масжид ул-Ҳаромга боришга қаршилик кўрсатган қавмнинг хусумати уларга душманлик қилишингизга жалб қилмасин. Сизлар, фақат эзгулик ва тақво йўлида кўмаклашинглар, гуноҳ ва душманлик йўлида эса ҳамкорлик қилманглар. Аллоҳдан қўрқинглар ва Аллоҳ азоби қаттиқ бўлган Зотдир.
Сизларга ўлимтик ҳайвон, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзганинг номи билан сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, тепаликдан йиқилиб тушиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич ҳайвонлар уларнинг бир бўлагини парчалаб еган жониворлар ҳаром қилинди. Бироқ жонлари чиқмасдан бурун етиб келиб, уларни сўйиб олсангиз, ҳалолдир. Шу билан бирга, бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвонлар, фол чўпларига қараб қисматингизни билиш учун фол очиш ҳам ҳаром қилинди. Бугун эса энди кофирлар динингизга зарар етказа олишдан умидларни уздилар. Шунинг учун ҳам улардан асло қўрқманглар, фақат Мендан қўрқинглар. Бугун динингизни камолига етказдим, неъматимни сизларга тўлиқ қилиб бердим ҳамда сизлар учун Исломни танлаб, дин бўлишига рози бўлдим. Агарда кимки қаттиқ очарчиликда ночор қолиб, гуноҳга майл бўлмаган ҳолда ҳаром қилинганлардан бир миқдор еса, гуноҳ бўлмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Мана бугун сизларга покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, китоб берилган яҳудий ва насроний динидагиларнинг таоми сизлар учун ҳалол ҳамда сизларнинг таомингиз ҳам улар учун ҳалолдир. Зино ва яширинча ўйнаш қилиб олиш мақсадида бўлмай, аксинча, маҳрларини бериб, ор-номусли мўмина аёллардан ва сизлардан олдин китоб берилганлардан иффатли аёлларни топиб никоҳингизга олишингиз ҳалол қилинди.
Мана бугун сизларга покиза нарсалар ҳалол қилинди. Шунингдек, китоб берилган яҳудий ва насроний динидагиларнинг таоми сизлар учун ҳалол ҳамда сизларнинг таомингиз ҳам улар учун ҳалолдир. Зино ва яширинча ўйнаш қилиб олиш мақсадида бўлмай, аксинча, маҳрларини бериб, ор-номусли мўмина аёллардан ва сизлардан олдин китоб берилганлардан иффатли аёлларни топиб никоҳингизга олишингиз ҳалол қилинди.
Эй иймон келтирганлар, намоз ўқишга турмоқчи бўлсангизлар, олдин юзларингизни ювинглар. Кейин қўлларингизни тирсакларигача ювинглар. Сўнгра бошларингизга масҳ тортиб, оёқларингизни тўпиқларигача ювинглар. Агарда жунуб ҳолда ювуқсиз бўлсангиз, унда ғусл қилиб чўмилинглар. Агар бемор ё сафарда бўлиб ёки сизлардан бирингиз ҳожатхонадан қайтиб, ёхуд аёлларга яқинлик қилгандан кейин сув топа олмасангиз, у ҳолда тоза тупроқ жинсидан бўлган нарсаларни ният қилиб, таяммум қилинглар. У тупроқ билан юзларингиз ва қўлларингизга суртиб масҳ тортинглар. Аллоҳ сизларга қийинчилик қилишни хоҳламайди, аксинча, сизларни поклаш ва шукр қилишингиз учун сизларга Ўз неъматини тўла-тўкис қилиб беришни истайди.
Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини ҳамда “Эшитдик ва итоат қилдик”, – деганингизда сизлардан олган аҳдини ёдга олинглар. Аллоҳдан қўрқинглар, албатта, Аллоҳ кўнгиллардаги сирларни билувчи Зотдир.