Албатта, унинг ҳукмронлиги фақат у шайтонни дўст тутиб ва Аллоҳга ширк келтирувчилар устидандир.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Албатта, унинг ҳукмронлиги фақат у шайтонни дўст тутиб ва Аллоҳга ширк келтирувчилар устидандир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Руҳ ул-Қудус бу Қуръонни динда собитқадам қилиш учун мусулмонларга ҳидоят ва башорат бўлган ҳолда ҳақ билан нозил қилди”, – деб айтинг.
Албатта, Биз уларнинг: “Аниқки, у Муҳаммадга Қуръонни бир одам ўргатяпти”, – деяётганларини биламиз. Лекин улар ишора қилаётган кимсанинг тили арабий эмас ажамий тилдир. Бу Қуръон эса аниқ арабийдир.
Шубҳасиз, Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларни Аллоҳ ҳидоят қилмайди ҳамда улар учун аламли азоб бордир.
Ёлғон сўзларни фақат Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиган кимсаларгина тўқийдилар. Айнан ўшаларнинг ўзлари ёлғончилардир.
Аллоҳ ана ундай кимсаларнинг қалбларини, қулоқларини ва кўзларини муҳрлаб қўйган. Айнан улар ҳақни кўра олмайдиган ғофил кимсалардир.
Албатта, Роббингиз фитналарга дучор қилинганларидан сўнг Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлар, кейин Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб, бундай машаққатларга сабр қилганлар учун ёрдамчидир. Албатта, Роббингиз гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиш учун тилларингизга келган ёлғонни гапириб: “Бу ҳалол ва бу ҳаром”, – деб айтманглар. Албатта, Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқувчи кимсалар нажот топмайдилар.
Эй Муҳаммад, яҳудий бўлган кимсаларга олдинги оятларда сизга айтиб берган нарсаларни ҳаром қилдик. Биз уларга зулм қилмадик, лекин улар ўзларига ўзлари зулм қилувчи бўлдилар.
Кейин албатта, Роббингиз, жоҳиллик билан ёмонлик қилиб, кейин чин дилдан тавба қилган ва ўзларини тузатган кишилар учун, шубҳасиз, у тавбалардан сўнг Роббингиз кечиримли ва раҳмлидир.
Шанба кунини улуғлаш ҳақидаги буйруқлар фақатгина у кун ҳақида ихтилоф қилган яҳудийлар зиммасига фарз қилинган эди. Албатта, Роббингиз қиёмат куни уларнинг ўртасида ўзлари ихтилоф қилиб ўтган нарсалар тўғрисида ҳукм қилади.
Эй Расулим, Роббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг. Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг. Шубҳасиз, Роббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан адашган кимсаларни жуда яхши билувчи ва У тўғри йўлда ҳидоят топганларни ҳам билувчироқдир.
Шубҳасиз, Аллоҳ тақво қилганлар ва чиройли амал қилувчилар билан биргадир.
Шубҳасиз, Аллоҳ тақво қилганлар ва чиройли амал қилувчилар билан биргадир.
Ўз бандаси Муҳаммадга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун тунда, Маккадаги Масжид ул-Ҳаромдан Биз атрофини баракатли қилиб қўйган Қуддусдаги Масжид ул-Ақсога сайр қилдирган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир. Албатта, У эшитувчи ва кўрувчидир.
Ўз бандаси Муҳаммадга мўъжизаларимиздан кўрсатиш учун тунда, Маккадаги Масжид ул-Ҳаромдан Биз атрофини баракатли қилиб қўйган Қуддусдаги Масжид ул-Ақсога сайр қилдирган Зот барча айбу нуқсонлардан покдир. Албатта, У эшитувчи ва кўрувчидир.
Шубҳасиз, мана бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилади ва яхши амалларни қиладиган мўминларга улкан мукофот борлиги ҳақида хушхабар беради.
Шубҳасиз, мана бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилади ва яхши амалларни қиладиган мўминларга улкан мукофот борлиги ҳақида хушхабар беради.
Шунингдек, охиратга ишонмайдиган кимсалар учун эса қиёматда аламли азоб тайёрлаб қўйганмиз.
Аллоҳ ўлдиришни ҳаром қилган жонни ўлдирманг, бу фақат ҳақ шаръий сабаб туфайли мумкин. Кимки зулм қилиниб ноҳақ ўлдирилса, Биз унинг эгаси учун қасос олишга ҳақ бердик. Лекин у қотилни ўлдиришда ҳаддан ошмасин. Зеро, у ёрдам берилувчи шахсдир.