Эй Муҳаммад, иймон келтирган бандаларимга: “Роббингиздан қўрқинглар! Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун охиратда яхшилик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилади”, – деб айтинг.
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, иймон келтирган бандаларимга: “Роббингиздан қўрқинглар! Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун охиратда яхшилик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилади”, – деб айтинг.
Бас, эй мушриклар, Ундан ўзга хоҳлаган нарсаларингизга ибодат қилаверинглар. Эй Муҳаммад, уларга: “Чинакам зиён кўрувчилар қиёмат кунида ўзларига ҳам, аҳли оилаларига ҳам зиён қилувчи кимсалардир. Огоҳ бўлингларки, ана шу аниқ зиёнкорликдир”, – деб айтинг.
Шайтонга ибодат қилишдан четда бўлган ва Аллоҳга тавба қилиб қайтган зотлар учун жаннат хушхабари бордир. Бас, эй Муҳаммад, Менинг шундай бандаларимга хушхабар беринг.
Улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган кимсалардир ва айнан ўшалар ақл эгаларидир.
Улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган кимсалардир ва айнан ўшалар ақл эгаларидир.
Лекин Роббиларидан қўрққан зотлар учун жаннатда устма-уст қурилган хоналар бўлиб, уларнинг остидан анҳорлар оқиб туради. Бу Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ ваъдага асло хилоф қилмайди.
Аллоҳ оятлари фасоҳатли бўлган гўзал сўзни бир-бирига ўхшаган ва ҳукмлари такрорланиб бир китоб қилиб нозил қилди. Ундаги оятлар ўқилганда Роббиларидан қўрқадиган зотларнинг таналари титраб кетади. Сўнгра баданлари ва қалблари Аллоҳнинг зикрига мойил бўлиб, юмшайди. Мана шу китоб Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, унга Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилади. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унга бирор йўл кўрсатувчи бўлмайди.
Улардан олдинги қавмлар ҳам ўз пайғамбарларини ёлғончига чиқарганларида, уларга ўзлари сезмайдиган томондан азоб келган эди.
Ҳақ ва рост Қуръонни келтирган зот ва уни тасдиқ қилган мўминлар эса – ана улар тақводор зотлардир.
Зеро, Аллоҳ уларнинг қилган энг ёмон амалларини ўчириб, дунёда қилган энг чиройли амалларининг ажри билан уларни мукофотлайди.
Зеро, Аллоҳ уларнинг қилган энг ёмон амалларини ўчириб, дунёда қилган энг чиройли амалларининг ажри билан уларни мукофотлайди.
Аллоҳ Ўз бандаси Муҳаммадни асрашга етарли эмасми?! Эй Расулим, улар сизни Аллоҳдан ўзга нарсалар билан қўрқитадилар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирор тўғри йўл кўрсатувчи бўлмайди.
Аллоҳ жонларни ўлими вақтида, ўлмаганларини эса уйқуси вақтида олади. Бас, ўлимга ҳукм қилган жонларни қайтармай ушлаб қолади, қолганларини эса белгиланган бир муддатгача қўйиб юборади. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун ибратлар бордир.

Қачонки, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг юраклари сиқилиб кетади. Қачонки, Ундан ўзга бутлар зикр қилинса, бирдан улар шодланиб кетадилар.
Қачонки, Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи зикр қилинса, охиратга иймон келтирмайдиган кимсаларнинг юраклари сиқилиб кетади. Қачонки, Ундан ўзга бутлар зикр қилинса, бирдан улар шодланиб кетадилар.
Агар золим кимсалар учун ердаги барча нарса ва у билан бирга яна унинг баробарича нарса бўлса, албатта, улар қиёмат кунидаги азобнинг ёмонлигидан, ўша нарсаларни тўлов қилиб юборган бўлар эдилар. Чунки қиёматда уларга Аллоҳ томонидан улар ўйлаб ҳам кўрмаган нарсалар намоён бўлади.
У гапни улардан олдингилар ҳам айтган эдилар. Бас, қилган касблари ўзларига фойда бермади.
Бас, уларга қилган касбларининг ёмонликлари мусибат бўлди. Ана у Макка мушрикларидан бўлган золимларга ҳам яқинда қилган ёмонликлари мусибат бўлади. Улар азобдан қочиб қутулувчи эмаслар.
Эй Муҳаммад, уларга Менинг номимдан: “Эй ўз жонларига зулм қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар! Шубҳасиз, У гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир”, деб айтинг.