Улардан илгари ўтган кимсалар ҳам ўз пайғамбарларини инкор қилган эдилар Ҳолбуки, Макка мушриклари Биз уларга ато этган неъматларнинг ўндан бирига ҳам етмаганлар. Бас, улар расулларимни ёлғончига чиқардилар, кейин эътирозим қандай бўлган эди?!
Сиз қидирган ٱلَّذِى масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 1464 та оят мавжуд.
ular ki, va ular ki, ki, va kishilarni, kishilarga, , kishining, u ki;, va ular ki;, U (Rabb) ki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улардан илгари ўтган кимсалар ҳам ўз пайғамбарларини инкор қилган эдилар Ҳолбуки, Макка мушриклари Биз уларга ато этган неъматларнинг ўндан бирига ҳам етмаганлар. Бас, улар расулларимни ёлғончига чиқардилар, кейин эътирозим қандай бўлган эди?!
Куфр келтирган кимсалар учун жаҳаннамда қаттиқ азоб бордир. Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар учун эса мағфират ва улкан мукофот бордир.
Куфр келтирган кимсалар учун жаҳаннамда қаттиқ азоб бордир. Иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар учун эса мағфират ва улкан мукофот бордир.
Аллоҳ шамолларни юбориб, булутни қўзғатади. Биз уни “ўлик” шаҳарга ҳайдаб, у билан сувсизликдан ўлган ерни тирилтирдик. Қиёматда қайта тирилиш ҳам шунга ўхшашдир.
Кимки иззат истайдиган бўлса, бас, барча қудрат Аллоҳникидир. Ҳар бир чиройли калима У томон чиқади. Солиҳ амални эса, Аллоҳ Ўз даргоҳига кўтаради. Ёмонликлар билан макр қиладиганлар учун қаттиқ азоб бордир ва уларнинг макрлари беҳуда кетиб, ҳам ҳалок бўлади.
Аллоҳ кечани кундузга киритади ва кундузни кечага киритади. У қуёшни ва ойни сизларнинг манфаатингиз учун хизматкор қилиб қўйган. Ҳар бири муайян муддатгача юриб боради. Ана шу сизларнинг Роббингиз – Аллоҳдир, подшоҳлик фақат Уникидир. Эй мушриклар, сизлар У Зотни қўйиб илтижо қилаётган нарсаларингиз эса, данак пўстлоғича ҳам нарсага эга эмаслар.
Қиёмат кунида ҳеч бир гуноҳ юкини кўтарувчи ўзга кишининг юкини кўтармайди. Агар гуноҳ юки оғир эгаси ўз юкини кўтаришга бировни чақирса ҳам, гарчи чақирилувчи унинг қариндоши бўлса-да, у гуноҳдан бирор нарса юклатилмайди. Эй Муҳаммад, сиз фақат Роббиларидан ғойибона қўрқадиган ва намозни тўлиқ адо этган зотларнигина огоҳлантира оласиз. Кимки покланса, у фақат ўзи учун покланган бўлади. Охир оқибат қайтиш фақат Аллоҳнинг ҳузуригадир.
Агар мушриклар сизнинг пайғамбар эканингизни инкор қилсалар, бас, билингки, улардан аввалгилар ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар. Ҳолбуки, пайғамбарлари уларга аниқ мўъжизалар, илоҳий саҳифалар ва нурли китоб келтирган эдилар.
Сўнгра куфр келтирган кимсаларни исёнлари туфайли азобим билан тутдим. Ана, Менинг инкорим қандай бўлди?!
Аллоҳнинг китобини тиловат қиладиган, намозни тўлиқ адо қиладиган ва Биз уларга ризқ қилиб берган нарсалардан махфий ва ошкора эҳсон қиладиган зотлар асло касод бўлмайдиган тижоратдан умидвор бўладилар.
Эй Муҳаммад, Биз сизга ваҳий қилган китоб ўзидан аввалги илоҳий китобларни тасдиқловчи бўлган ҳақ китобдир. Албатта, Аллоҳ Ўз бандаларининг барча ишларидан хабардор ва ҳаммасини кўриб турувчи Зотдир.
Сўнгра Биз бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, уларнинг орасида унга амал қилмай ўз нафсига зулм қилувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изни билан яхшиликларда ўзиб кетувчилар ҳам бор. Қуръонга ворис бўлиш бу – Аллоҳнинг улуғ марҳаматидир.
Жаннатга кирган пайтларида: “Бизлардан ғам-қайғуни кетказган Зот – Аллоҳга ҳамд бўлсин! Дарҳақиқат, Роббимиз мағфиратли ва кўп савоб берувчидир”, – дейдилар.
У Ўз фазли билан бизларни абадий турадиган диёрга туширдики, бу ерда бизларга машаққат ҳам чарчоқ ҳам етмайди.
Куфр келтирган кимсаларга эса жаҳаннам оташи бордир. Уларга яна бир бор ўлишлари учун ҳукм қилинмайдики ўлсалар. Шу билан бирга, улардан дўзах азоби ҳам енгиллатилмайди. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолаймиз.
Улар у жойда: “Эй Роббимиз, бизларни дўзахдан чиқаргин, қилиб ўтган амалларимиздан бошқача яхши ишларни қиламиз”, – деб фарёд қиладилар. Ахир, дунё ҳаётида Биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермадикми?! Сизларга огоҳлантирувчи пайғамбарлар ҳам келган эди-ку! Бас, энди амалларингизга яраша азобларингизни тотаверинглар! Золим кимсалар учун ёрдамчи бўлмайди.
У сизларни Ер юзида халифалар қилиб қўйган Зотдир. Бас, кимки Аллоҳга куфр келтирса, куфри фақат ўзининг зараригадир. Кофирларнинг куфри уларга Роббилари ҳузурида фақат ғазабни орттиради. Кофир бўлганларнинг куфри уларга зиёндан бошқа нарсани орттирмайди.
Эй Муҳаммад, мушрикларга: “Менга Аллоҳдан бошқа илтижо қилаётган шерикларингизнинг хабарини беринг-чи?! Менга кўрсатинглар-чи, улар ер юзида нимани яратдилар?! Ёки уларнинг осмонларни яратишда шерикликлари борми?! Ёхуд уларга бирор китоб берганмидик, унда шерик эканликлари ҳақида бирон ҳужжат бўлсин?!” – деб айтинг. Йўқ, золимлар бир-бирига фақат ёлғонни ваъда қиладилар.
Ахир, улар ер юзида сайр қилиб, ўзларидан олдинги иймонсизларнинг оқибати қандай бўлганини кўрмайдиларми?! Ҳолбуки, олдингилар булардан кўра қувватлироқ эдилар. На осмонларда ва на Ерда Аллоҳни ожиз қолдирувчи ҳеч нарса йўқдир. Шубҳасиз, У ҳамма нарсани билувчи, қодир Зотдир.
У халойиққа юзланиб: “Нега мен ўзимни яратган Зотга ибодат қилмас эканман? Барчангиз Унинг ҳузурига қайтариласизлар”, – деди.