Бу қадаҳлардаги шароблар уни ичувчилар учун лаззатли ва оппоқдир.
Сиз қидирган ل ذ ذ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 3 та оят мавжуд.
lazzatli, va yoqtirgan, lazzat beruvchi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бу қадаҳлардаги шароблар уни ичувчилар учун лаззатли ва оппоқдир.
Уларга олтиндан бўлган лаганларда егуликлар ва қадаҳларда шароблар айлантириб турилади. У ерда нафслар тусайдиган ва кўзлар лаззатланадиган барча нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолувчисизлар.
Аллоҳдан қўрқадиган тақводорлар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли шуки, унда мазаси айнимас сувдан иборат дарёлар, таъми ўзгармайдиган сутдан иборат анҳорлар, ичувчилар учун лаззатли майдан бўлган дарёлар ва мусаффо асалдан иборат анҳорлар бордир. Улар учун у ерда барча мевалардан ва Роббилари томонидан мағфират бордир. Ана шундай кимсалар дўзахда мангу қоладиган ва қайноқ сув билан суғорилганда ичакларини тилка-пора қилиб ташлайдиган кофирлар каби бўладимилар?!