Лекин Роббиларидан қўрққан тақводор кимсалар учун эса тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннат боғлари тайёрланган бўлиб, улар у ерда абадий қолувчидирлар. Бу Аллоҳ тарафидан берилган зиёфатдир. Аллоҳнинг ҳузуридаги неъматлар солиҳ бандалар учун ҳаммасидан ҳам афзалдир.

